Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ташкил топишини амалдаги
тизимини асосий камчилиги шундаки, у ҳудудий молия, яъни ўша ҳудудда
жойлашган хўжаликларнинг молияси билан заиф боғланган. Маҳаллий саноат,
озиқ-овқат саноати маҳаллий бюджетлар даромадннинг асосий қисмини бериш
керак. Қашқадарё вилояти асосан қишлоқ хўжалигига иҳтисослашганлиги
сабабли, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан олинадиган солиқлар ва
ажратмалар бюджетнинг биркитилган даромадларининг асосий манбааларидан
бирига айланиши керак. Аммо қишлоқ хўжалик корхоналарининг рентабеллик
даражаси паст бўлиб, уларнинг ссзиларли қисми зарарга ишлайди.
Маҳаллий хўжаликларнинг кўпгина тармоқлари зарарга ишлайди. Масалан,
маҳаллий транспорт, уй-жой, коммунал хўжалиги ва бошқалар. Уй-жой
коммунал хўжалигининг айрим шаҳобчалари (канализация, таъмирлаш-
қурилиш идоралари ва бошқалар). Рентабеллик бўлишига қарамасдан уй-жой
коммунал хўжалиги зарарга ишловчи хўжалик сифатида қолаяпти. Уй-жой
фондини сақлашга ҳар йили бюджетдан катта маблағ сарфланади. Уй-жой
фондини хусусийлаштиришни ушбу маблағлар ҳажмини сезиларли даражада
қисқартириш имконини берди.
Маҳаллий бюджетларга тартибга солувчи даромадларни қатъий белгаланган
ва нисбатан узоқ муддат ўзгармайдиган кўрсаткичлар шаклида берилмаслиги
маҳаллий молия муассасасаларида лоқайдлик текинҳўрлик каби хислатларни
шаклланиб олшпига сабаб бўлади.
Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини таҳлили қилишда республика
бюджетидан бериладиган субвенция масаласи ҳам асосий ўринни эгаллайди.
Маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажатларини тенглаштириш
мақсадида дотация ва субвенциялардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда
Ўзбекистонда дотация маҳаллий бюджетларни даромадларини тартибга
солишда қўлланилмайди.
Бундай восита сифатида Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга
бериладиган субвенциядан фойдаланилади. Субвенции ўз моҳияти жиҳатидан
давлат бюджетидан муҳим хўжалик ва ижтимоий маданий тадбирларни амалга
ошириш учун маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини тегишли пул
маблағлари билан таъминлаш мақсадида берилаяпти. Кейинги вақтларда
субвенциялар маҳаллий бюджетларни даромадлари ва ҳаражатларини
тенглаштириш мақсадида берилмоқдаки, бу субвенцияларнинг бюджет
сиёсатининг самарадорлигига салбий таъсир қилишига сабаб бўлаяпти.
Чунки субвенция боқимандалик кайфиятини юзага келтиради.
1997 йилда Республика бюджетида маҳаллий бюджетларга берилгаи
субвенциялар улар даромаднинг 23,2 фоизини ташкил қилди.
Субвенциялардан бирдан воз кечиб бўлмайди. Чунки субвенциялардан воз
кечиш мақсадида доимий тушмайдиган даромад манбааларидан ажратмаларни
ошириш маҳаллий бюджетларни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бу доимо
молиялаштиришга маблағ етишмаслигига, юқори бюджетга арз сўраб мурожаат
қилишга олиб келади. Шу сабабли субвенцияларни аниқ мақсадлар ва
шароитлардан келиб чиқиб ишлатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: