Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160
Bog'liq
moliya

Молиявий сиёсат 
инсон фаолиятининг махсус шакли сифатида усткурма 
категорияларига таъллуқлидир. У билан жамиятнинг иқтисодий базиси орасида 
чамбарчас ботланган ўзаро боғлиқлик мавжуддир. 
Бир томондан
, молиявий 
сиёсат иқтисодий муносабатлаг орқали вужудга келади, 
иккинчи томондан

иқтисодий базис асосида вужулга келиб ва ривожланиб, моилявий сиёсат 
маълум бир мустақилликка эга. Шунинг учун у иқтисодга, молиянинг аҳволига 
тескари таъсирини ўтказади. Бу таъсир ҳар хил бўлиши мумкин: бир хил 
пайтларда 
сиёсий 
чора-тадбирларни 
ўтказиш 
орқали 
иқтисодни 
ривожлантиришга қўлай шарт-шароит яратилади, бошқларда эса у тўсқинлик 
қилади.
Молиявий сиёсат молиявий муносабатлар моҳиятини ўзгартиролмайди. 
Лекин, давлат молиянинг моҳиятини билиб, уни ўз манфаатларига қаратишга 
ҳаракат қилади.
Молиявий муносабатлар 
- объектив воқелик, иқтисодий муносабатининг 
бир қисми бўлиб, жамиятнинг иқтисодий базасини ташкил қилади. Молиявий 
сиёсат эса базисга асосланади, шу базисдан келиб чиқади. Молиявий сиёсат 
илмий асосланган молиявий назарияга таянади ва тажрибага кўрсатма беради, 


шу тариқа молиявий сиёсат назарияни тажриба билан боғлайди. Тажриба эса 
назариянинг туғрилигини текшриш мезонидир.
 
Молиявий сиёсат қуйидаги вазифаларни бажаради: 
-
биринчидан, молиявий ресурсларнинг ҳажмини ва улардан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш. Молияви сиёсат кўзда тутаётган тадбирларни, улар 
билан боғлиқ бўлган харажатларни реал мавжуд бўлган молиявий ресурслар 
билан 
таъминланишига эришиши керак. Шунингдек, ажратилаётган ҳар бир сўмлик 
ресурсдан максимал даражада самарага эришишни таъминлаш лозим; 
-
иккинчидан, 
молиявий 
ресурсларнинг 
тақсимотида 
оптимал 
пропорциаларнл белгилаш, улардан рационал фойдаланиш. Молиявий 
сиёсатнинг бу вазифаси корхона даромадларининг давлат ихтиёрига ўтишининг 
рационал 
шаклларини 
белгилаш, 
аҳолининг 
давлат 
даромадларини 
шакллантиришдаги ҳиссасини тўгри белгилаш, моддий ва номоддий ишлаб 
чиқариш соҳалари ўртасидаги тақсимлаш пропорциаларини оптималлаштириш 
йўллари билан бажарилади; 
-
учинчидан, муҳим ва мураккаб вазифаси, тегишли молия механизмини 
ишлаб чиқиш, иқтисодий сиёсат белгилаб берган ривожланиш йўналишларини 
таъминлаш мақсадида уни такомиллаштириш.
Ўзбекистон солиқ тизимида узоқ давр мобайнида самарали фаолият қилиб 
қолган оборот солиғи ўрнига жорий қклинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 
нинг ставкаси дастлаб 25 % миқдорида, кейинчалик 20, 18 % мивдоригача 
туширилди. Ҳозирги пайтда давлатнинг молиявий сиёсати Узбекистон 
Республикаси Солиқ Кодексига (Ўзбекистон Республикасининг қонуни N 396-1, 
24 апрель 1997 йилда тасдиқланган) ва 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси 
Давлат бюджетини ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини 
ривожланишини 
прогнозларига 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар
Маҳкамасининг 
қарори 

540, 
05 
декабрь 
1997 
йилда) 
мувофиқ амалга оширалаяпти. Унда, ҚҚС нинг барча товарлар учун солиқ 
ставкаси 20 % миқдорида нон, сут, гўшт ва гўшт мағсулотлари учун 10 % 
миқдорида белгиланган бўлиб, бу тадбир аҳоли учун зарур озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида қўлланилади.
Яқин ўтмишда, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга 
тўсқинлик қилиб қолган молиявий сиёсат камчиликларини намоён қилди. Узоқ 
даврлар мобайнида мамлакатни иқтисодий ривожланишида молия ва актив 
молиявий сиёсатнинг аҳамиятига етарлича баҳо берилмади. Иқтисолиётда 
молиявий муносабатларнинг аҳамиятини бўзиб кўрсатиш содир бўлди, молия 
ва молиявий ричагларнинг актив аҳамияти инкор этилиб, молиявий сиёсат талаб 
этилган муаммоларни ҳал қилишга қаратилаган зарур усулларни ишлаб 
чиқишга ожизлик қилиб қолди. Ривожланишнинг узоқ даврига мўлжалланган 
ибратлик концепцияларни ишлаб чиқилмаганлиги, кам самара берадиган, қисқа 
муддатли фойда олшни кўзлаб қўйилган чора-тадбирлар иқтисодиётни оғир 
аҳволга олиб келди.


Ўзбекистон мустақилликка эришиб, иқтисодий ривожланишда бозор 
муносабатларига ўтишда, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби, 
молия ва молиявий муносабатларда ҳам чуқур ислоҳотларни амалга оширишга 
тўгри келди.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисодий стратегия 
қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутди: 
1.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оқибатларини енгиш, тангликка 
барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш; 
2.
Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга рлган 
ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш.
Президентимиз И. Каримов белгилаб берган иқтисодий стратегиядан келиб 
чиққан ҳолда, бозор иқтисодиётини биринчи босқичмда молия ва солиқ 
сиёсатининг биринчи даражадаги чора-тадбирлари ва устивор йўналишлари 
қуйидагилардан иборат бўлади: 
- Барқарор молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети 
дефицитини иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган дотация ва 
субсидияларни барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш; 
- Бюджет маблағларини даромад тушгандан кейингина тақсимланадиган 
йўлдан оғишмай бориш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари 
учунгана бюджетдан маблағ ажратиш; 
- Халқ хўжалиги тармоқларини, айрим корхоналарнии ривожлантириш 
учун бюджетдан қайтариб олмасликни кўзда тутиб таъминлаш амалиётидан воз 
кечиш, ана шу мақсадларда инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш; 
- Солиқ тизимини такомиллаштириш бюджет даромадларини бэрқарор 
суръатда тўлаб туришни таъминлайдиган, чичик ва хусусий корхоналарнивг, чет 
эл капитали иштирокидаги қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли молларини 
ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарни ривожланишини рагбатлантирадиган 
солиқ сиёсатини олиб бориш.

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish