Шунга мос равишда суғурталанувчи тегишли объектларни суғурталашга, суғурталанувчилар эса, суғурта ходисалари рўй берганда тегишли суғурта тўловини тўлашга мажбурдирлар. Қонунчилик одатда қуйидагиларни белгилаб беради: -мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар таркибини; -суғурта жавобгарлиги хажмини; -суғурта таъминоти даражаси ва меъёрлари; -таъриф ставкалари миқдорлари ва уларни ўрнатиш тартибини; -суғурталовчи ва суғурталанувчиларни асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини. 2.Қонунда кўрсатилган мажбурий суғурта объектларини ёппасига суғуртага қамраб олиш. Бунинг учун суғурта органлари мамлакатда хар йили суғурталанган объектларни, ҳисобланган суғурта бадалларини ва уларни ўрнатилган муддатларда ундирилишини ҳисобга олиб борадилар. 3.Қонунда кўрсатилган объектларга мажбурий суғуртанинг автоматик равишда қўлланилиши. Суғурталанувчи хўжаликда суғуртага тегишли янги объект пайдо бўлганлиги хақида суғурта органларига хабар бериши шарт эмас. Бу мулк суғурта соҳасига автоматик равишда қўшилади. Навбатдаги рўйхатга олиш даврида ҳисобга олинади ва суғурталанувчига тўланиши керак бўлган суғурта бадаллари кўрсатилади. 4. Мажбурий суғуртани суғурта бадаллари тўланишидан қатъий назар амал қилиши.