442
карбонат ва бошқа анорганик бирикмалар ташкил этиб, бу барча ишлаб
чиқариладиган антипиренларнинг тахминан 50 % ини ташкил этади. Бугунги
кунда ёнувчанлиги паст, ёнганда тутун ва HCl кам ажраладиган ПВХ асосидаги
композициялар сим ва кабелларнинг ички ва ташқи қоплама-ларини изоляция
қилиш учун ишлатилмоқда. Композиция таркибида майда дисперсли минерал
тўлдирувчилар - CаCО
3
, Al
2
О
3
, Sb
2
О
3
, ZnО каби антипи-ренларни тутади [4].
Муаллифларнинг [5-7] ишларида алюминий
гидроксид ва магний
гидроксидларнинг пластификацияланган ПВХ композицияси термик барқа-
рорлигига таъсири ўрганилганда, иккала гидроксид аралашмаси қўлланил-ганда
синергизм кузатилиб, ПВХ пластикатининг оловбардошлиги юқори эканлиги
аниқланган. Мис (II) гидроксиднинг қўш гидроксидлар билан аралашмаси
таъсирида пластификацияланган ПВХ нинг термик барқа-рорлиги 5 марта
ошганлиги ва ёнганда тутун ажралиши 25 % га камайганлиги аниқланган. Рух
оксиднинг ПВХ га таъсири ўрганилганда полимернинг оловбардошлиги амино-
трис-метилен фосфат кислотанинг аммонийли тузи ва 50 нм ли рух оксид
заррачалари тутган ПВХ компози-циясида юқори эканлиги аниқланган.
Композициянинг КИ 27,5 % ни ташкил этган.
Мис ва молибден оксидлари
комбинацияси ҳам полимер оловбар-дошлигига сезиларли таъсир қилади,
иссиқлик ажралишини камайтириши билан бирга тутун ҳосил бўлишини
сезиларли камайтириши аниқланган. Бу типдаги антипиренларнинг асосий
камчилиги атроф-муҳитнинг металл бирикмалари билан ифлосланишига ва
таннархнинг юқори бўлишига сабаб бўлади.
Галоген тутган антипиренлар барча оловбардош моддалар ичида муҳим
ўрин тутади ва дунё бўйича барча ишлаб чиқариладиган антипи-ренларнинг 25
% ини ташкил этади. Кўп ҳолларда хлор ва бром тутган бирикмалар
антипиренлар сифатида қўлланилади, чунки улар нарх ва сифатнинг муқобил
уйғунлигига эга. Фтор ва йодли бирикмалар антипирен сифатида деярли
ишлатилмайди, чунки фторли бирикмаларнинг самара-дорлиги паст, йодли
бирикмалар термик барқарор эмас [8].
Хлорли бирикмалардан хлорли
парафинлар,
гексахлорциклопентадиен,
дихлоран,
фуран
ва
гексахлорпентадиеннинг реакция маҳсулотлари антипиренлар сифатида кенг
ишлатилади [4]. Хлорли антипиренлар нисбатан арзон ва ёруғликка чидамли,
лекин бромли бирикмаларга қараганда барқарорлиги паст, кенг ҳарорат
оралиғида хлор ва заҳарли мутаген газлар ажратиши, ускуналарда коррозияни
тезлаштириши уларни ишлатишни бирмунча чекламоқда [9]. Бромли
антипиренлар сифатида кўп ҳолларда 1,3,5 - трис-(2,3 дибромизопропил)-
изоцианурат (ФР - 930) ва тетрабромо-ди(2-этилгексил) фталат (ДП-45)
ишлатилади. ДП -45 нинг ПВХ таркибида 15 % гача бўлиши КИ 22,4 % дан 25,9
% гача оширади. ФР -930 антипиренни сурма (III) оксиди билан биргаликда
қўллаш юқори синергик таъсир кўрсатади ва 2:1 нисбатда қўшилиб олинган
композициясида ПВХ нинг КИ 22,5 % дан 28% гача ошади [8].
Фосфор органик бирикмалар дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган умумий
антипиренларнинг 20 % ни ташкил этади. Форфор органик антипи-ренлар бром
443
ёки хлор атомини ўз ичига олиши ва синергик
фосфор органик бирикмалар
ҳосил қилиши ҳам мумкин. Саноатда аллилпропенил фосфин оксиди (КБ-5),
трис(1нафтил метил) фосфин оксид (К-1) ва бир қанча фосфиноксидлар, стирил
фосфат кислота ва триазол аралашмаси (АСФК) каби фосфор органик
антипиренлар кўп ишлатилади. Фосфор органик бирикмалар 100 масса қисм
поливинилхлоридга 0,3 дан 2 масса қисмгача қўшилади ва бу иқтисодий
жиҳатдан анча тежамлидир. ПВХ нинг триоктил фосфин оксид билан олинган
композициясида антипиреннинг концентра-цияси ошиши билан ( 0,3 дан 2 гача)
тутун ҳосил қилиш коэффициенти аввал камайиб, кейин ортади, ўз-ўзидан
алангаланиш вақти эса 105 секунддан 50 секундгача камаяди [3,10-11].
Хулоса қилиб айтганда, галоген тутган антипиренлар билан олинган ПВХ
композицияларини
кислород
индекси
юқори,
лекин
атроф-муҳит
ифлосланишига ва инсон саломатлигига зарарли таъсири уларни ишлатишни
бирмунча чеклайди. Алюминий гидроксид ва магний гидроксид тутган ком-
позициялар нархи юқори эмаслиги туфайли энг кўп қўлланилади,
таркибига
рух ва мис гидроксидлар қўшилганда оловбардошлиги янада ортади, лекин
нархни бирмунча ошишига сабаб бўлади. Фосфор органик бирикмалар эса кам
миқдорда ишлатилиши, тутун ҳосил бўлишини сезиларли камайтириши,
синергик фосфор органик бирикмалар ҳосил қила олиши билан аҳамиятли.
Лекин форфор тутган бирикмаларни синтез қилиш кўп меҳнат талаб этиши,
заҳарли ва ёнувчи оқ фосфор билан ишлашда қатор
хавфсизлик чораларини
кўриш зарурлиги ва бу полимер композицияси ва улар асосидаги
материалларнинг таннархини ошишига олиб келиши уларни ишлатишни
бирмунча чеклайди [11].
Шу сабабли анъанавий антипиренлардаги камчиликлар янги ҳар
томонлама талабларга жавоб берадиган юқори самарадорликка эга бўлган
антипиренлар устида изланишни тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: