«Муаммо» ёки «Кўприк» технологияси.
2- КУРС МАГИСТРАНТИ : ХОЛОВА ДИЛОВАР ФАХРИДДИНОВНА
Машғулот бошида ўқитувчи талабаларни машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва унга қўйилган талаблар билан таништиради ва
деган фикрни ўртага ташлайди.
«Яхши ташкил қилинган тарбия, ҳар бир инсонни ҳаётнинг асосий учта омилига – фуқаролик, ишчи-ходим, оилапарвар бўлишга тайёрлайди»
Сўнгра ўқитувчи талаба (лки ўқувчи)лар орасида
«Ақлий ҳужум» ўтказади.
«Ақлий ҳужум»ни ўтказиш вақтида талаба (лки ўқувчи)лар юқоридаги фикрда келтирилган шахснинг учта омили бўйича ўз фикрларини эркин ва фаол баён эта бошлайдилар.
Ўқитувчи бу фикрларни ўқув хонаси тахтасига ёки унга илинган ватман қоғозига ёзиб боради:
Фуқаро
|
Ишчи-ходим
|
Оилапарвар
|
|
|
|
Машғулотнинг ушбу босқичи тугагач, ўқитувчи талаба
(лки ўқувчи)ларни кичик гуруҳларга ажралишларини таклиф қилади. Сўнгра ўқитувчи кичик гуруҳларга ватман қоғозларига ёзилган чизма-топшириқларни тарқатади (ёки гуруҳлардан биттадан вакил уларни танлаб олишини сўрайди) ҳамда қўйилган вазифаларни бажариш, ватман қоғозлардаги бўш майдонларни қандай тўлдириш кераклиги ҳақида тушунча беради. Сўнгра талаба (лки ўқувчи)лар ватман коғознинг юқори қисмига ёзилган асосий мавзудан келиб чиққан ҳолда ҳалтий фаолиятларида учраши мумкин бўлган муаммолардан бирини танлаб, тарқатма материалнинг
«Муаммо» бўлимига ёзадилар ва у асосида қолган вазифаларни бажарадилар.
Мураббий жамоа билан ҳамкорликда
Муаммо
|
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
|
Муаммони ҳал қилиш вариантлари
|
Сизнинг хулосангиз
|
|
|
|
|
Кичик гуруҳлар педагогик жараёнда учрайдиган (ёки тренер томонидан олдиндан танлаб қўйилган) муаммолардан бирини танлайдилар, жамоа иштирокчилари билан биргаликда муаммони муҳокама қиладилар ва тарқатма материалнинг (чизма-топшириқнинг) биринчи устунига карточкада берилган мавзуга мос келиб чиқадиган муаммоларни ёзадилар.
Ўқув жараёнида «Муносабат» технологиясидан фойдаланиб, ўрганилаётган фанда турли муаммоларни ҳал этишга, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўлларини топишга, ўқувчиларни эса мустақил изланишга, фикрлашга, ўз фикрларини исботлаш ҳамда турли вазиятлардан чиқишга ўргатишда «Муаммоли вазият» шаклини қўллаш мумкин.
Вазият тури
|
Вазиятнинг сабаблари
|
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари
|
Интизомнинг йўқлиги
Ёки
Табиатнинг ифлосла-
ниши;
Автомобилнинг бузилиши;
Мулоқотнинг йўқлиги;
Кимлвий ҳодисалар ва
бошқалар.
|
дарсга қизиқмаслик;
дарсга кеч келиш;
тарбиясизлик;
дарсга тайёрмаслик;
дарсни бузиш;
ўқитувчининг ауди-торияни бошқара олмаслиги.
|
Ўқитувчининг яккама -якка ёндашуви, касбий даражаси, талаба (лки ўқувчи) нинг оилавий шарои-тини ўрганиши;
тушунтира билиши
ва бошқалар.
|
«Муаммоли вазият»
Do'stlaringiz bilan baham: |