Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
Республика илмий-амалий анжуман
АХБОРОТ ХАТИ
2020 йил 29-30 апрель кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида “Ижтимоий соҳаларни рақамлаштиришда инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти ” мавзуcида Республика илмий-техник анжумани ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият юритади:
1. Ижтимоий соҳаларни рақамлаштиришни ривожлантириш шароитида ахборот технологияларини қўллаш муаммолари ва ечимлари
- маълумот учун тел.: (+99897) 310-05-44; e-mail: laziz1309@bk.ru;
Ахборот-таълим технологияларини ривожлантириш шароитида рақамли ва инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти
- маълумот учун тел.: (+99890) 555-29-87; e-mail: pokiza-namdu@mail.ru;
3. Рақамли ва инновацион технологияларни ривожлантиришда дастурий маҳсулотларни яратилишининг аҳамияти
маълумот учун тел.: (+99891) 454-34-99; e-mail: nosirov_bn@umail.uz
4. Ахборот хавфсизлиги муаммоларини ечишда рақамли ва инновацион технологияларнинг аҳамияти.
маълумот учун тел.: (+99890) 518-16-48; e-mail: shb.normatov@gmail.com
5. Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини ривожлантириш шароитида рақамли ва инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти.
- маълумот учун тел.: (+99891) 478-04-78; e-mail: nafisa0878@mail.ru
Мақолалар 2020 йил 20 апрелгача ташкилий қўмитага тақдим этилиши лозим. Матн илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган ҳамда мақолада Аннотация (3 тилда ), Калит сўзлар ( 3 тилда ), Кириш , Тадқиқот объекти ва усуллари, Тадқиқот натижалари, Хулоса ва Фойдаланилган адабиётлар бўлиши шарт.
Мақолалар матни 3 бетгача (2 бетдан кам бўлмаслиги лозим) ҳажмда, 1 интервалда босилган ҳолда (битта электрон версияси) қоғоз версияси билан А4 форматли қоғозда (юқори ва пастки қисмида 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилади) компьютернинг Мicrosoft Word муҳаррири (Тimes New Roman)да 14 ўлчамли шрифтда тайёрланган бўлиши лозим. Мақола мавзуси юқори қисмида тегишли шўъба номи кўрсатилиб, мавзуси бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллиф (лар)нинг исм-фамилияси, иш жойи, лавозими, электрон почтаси ва телефон рақами кичик ёзувларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан кейин Tab ёрдамида абзац қўйилиб, матн ёзилади. Ҳаммуаллифлар иккитадан ортиқ бўлмаслиги ҳамда битта муаллифдан маърузалар иккитадан кўп бўлмаслиги керак. Экспертлар хулосаси ва ташкилот раҳбари тасдиқлаган материалларнинг икки нусхадаги қоғоз варианти иштирокчининг ташриф маълумотлари билан бирга ташкилий қўмитага тақдим этилади. Электрон матнлар 2020 йил 20 апрелгача ict2020@tuitkf.uz электрон манзил бўйича қабул қилинади. Барча талабларга жавоб берган маъруза материаллари тўплам шаклида чоп этилади. Экспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Қабул қилинган мақолаларнинг ҳар бир саҳифаси учун муаллифлар қуйидаги ҳисоб рақамга 15 000 (ўн беш минг) сўм миқдорда ташкилий бадал маблағларини тўлашлари лозим.
Ёки координатор Убайдуллаев Ғ.З. билан боғланиб Click орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин.
ТАТУ Қарши филиали, ҳ/р 400110860104017950100078002, МФО 00014, СТИР 205771544, Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси, Анжуман материаллари тўпламига деб кўрсатилиши шарт.
Ташкилий қўмита: ТАТУ Қарши филиали, Қарши шаҳри, Бешкент йўли, 3-км.
Тел: 0375-228-10-28; Факс: 0375-228-02-32. (координатор Ғ.З.Убайдуллаев
Тел: +998919637779, котиб - Ж.Б.Одилов Тел: +998906177727)
Do'stlaringiz bilan baham: |