Даражасига кўра социология методлари иккига бўлинади: - амалий (эмпирик);
- назарий.
Социологик қонунлар Ижтимоий тизимнинг турли босқичларида намоён бўлувчи турли хил ижтимоий бирликлар, ташкилотлар ва институтларга бирлашган одамлар ўртасидаги мавжуд ўзига хос, муҳим, такрорланиб турувчи алоқлардир. Социологик қонунлар икки турга бўлинади: - Умумсоциологик қонунлар;
- Хусусий қонунлар.
Умумсоциологик қонунлар қуйидагилар: - ижтимоий муносабатларнинг ишлаб чиқариш усуллари билан боғлиқлиги;
- ижтимоий муносабатларнинг ишлаб чиқариш - иқтисодий муносабатларига нисбатан актив роли;
- эҳтиѐж ва қизиқишларнинг ижтимоий шартланганлиги;
- шахс шаклланишида ижтимоий муҳитнинг муҳим роли.
Хусусий қонунлар Ижтимоий тизимлар доирасида, шунингдек, ижтимоий тизимнинг алоҳида структуравий соҳаларида амал қилувчи ўзига хос хусусий қонунлар ҳам мавжуд. Масалан, ижтимоий бирликлар ўзига хос қонуниятларга эга синфий, миллий, оилавий-кундалик ва бошқа муносабатлар. Социологиянинг асосий мақсади Жамиятнинг иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий,маънавий соҳаларидаги мавжуд муаммоларни илмий-назарий ва амалий ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини излаб топиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб социологиянинг асосий вазифалари қуйидаги масалаларни илмий тахлил этади: - жамиятнинг иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, маънавий соҳаларининг вужудга келиши ва ривожланишини;
- жамият тўғрисидаги концепцияларни;
- социал гуруҳ ва социал институтларнинг жамият ҳаѐтидаги ролини;
- оиланинг турлари, вазифалари, оиладаги муносабатлар, ажралишларнинг сабабларини;
- фаннинг жамиятдаги роли, ривожланиш хусусиятлари(интеграция ва дифференциация жараѐнлари);
- таьлим тизимини ривожлантирувчи омилларни;
- диннинг жамият ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти, вазифалари, инсонларнинг динга бўлган муносабатларини(секуляризация, прозелитизм, экуменизм, атеизм);
- шахснинг ижтимоийлашуви, ижтимоий мавқеи, манфаати ва ижтимоий роли, девиант феъл-атворининг сабабларини;
- социал назоратнинг инсонлар ҳатти-ҳаракатини тартибга солиш механизми сифатидаги ролини, жамият социал структураси ва стратификацион жараѐнларни;
- социал муносабатларни, улардаги мавжуд муаммоларни, бегоналашув ва таназзулнинг турлари, пайдо бўлиш сабаблари, ҳамда ижтимоий оқибатларини;
- меҳнатнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, меҳнат жамоаларининг роли, меҳнатни илмий ташкил қилиш, раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ишсизликни бартараф этиш, аҳоли моддий турмуш даражасини;
- ижтимоий тараққиёт шакллари, давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократиялаштириш жараёнларини;
- эмпирик социологик тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини илмий тахлил этиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Социологиянинг вазифалари: - илмий билиш вазифаси;
- маънавий-марифий ва тарбиявий вазифаси;
- жамият соҳаларининг тараққиѐтини илмий башорат қилиш вазифаси;
- дунёқарашни шакллантириш вазифаси;
- амалий вазифаси
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |