2- боб. СИГНАТУРАЛИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ УСУЛИДА РАҚАМЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИШОНЧЛИЛИГИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1. Рақамли қурилмаларни ихчам тестлаш математик модели ва сигнатураларни шакллантириш.
Рақамли қурилмани диагностика қилиш учун СА нинг қўлланилиши яроқли рақамли қурилма ўша бир чиқиш даврий қўзғатилганда доимо сигнатурагаўзгартириладиган бир хил чиқиш сигналини берадиган принципга асосланган. Агар бу даврий чиқиш сигнали эталондан фарқ қилса, у ҳолда қурилма яроқсиз ҳисобланади. Текшириладиган тугуннинг сигнатурасини хизмат кўрсатиш ҳужжатларида бўлган эталон таққослаб бутун қурилмани тез текшириш мумкин. Бунда, исталган иккилик сон ҳар бир иккилик рақам сохта ўзгарувчи коэффициенти ҳисобланган сохта ўзгарувчилардан иборат кўпҳад орқали тавсифланади [4,9]. Масалан,1100101 (кичик разряд ўнгда) иккилик кетма-кетлигига кўпҳад мос келади. Рақамли қурилма маълум тугунидан чиқиш иккилик кетма-кетлигига даража полиноми мос келади, бу ерда - иккилик код разрядлари сони. Сигнатурани шакллантириш жараёнида полином қиймати сигнатурали анализаторда тескари алоқали суриш регистрининг тузилмаси орқали аниқланадиган келтирадиган полиномга бўлинади. Барча бўлиши мумкин кўплаб полиномлардан тўртта разрядли ўн олтиталик сигнатурани шакллантириш учун танланади, бу 16, 12, 9 ва 7 разрядлардан тескари алоқаларгамос келади. полином га бўлганида хусусийва қолдиқ олинади.
Дастлабки полином бунда бўлади, бу ерда - 2 модуль бўйича қўшиш белгиси.
Агар полиномга мос иккилик кодда хатолик вужудга келган бўлса, у ҳолда улар дастлабки полиномни га ўзгаришини келтириб чиқаради. Бунда хатоликлар полиноми сифатида аниқланади ва бўлади. Агар ва қолдиқлар мос тушса, яъни бўлса, чиқиш иккилик кодида хатоликлар топилмайди.
Бунда полином га қолдиқсиз бўлинади ва суриш регистрида сигнатуралар тўғри ва хатоликли иккилик кетма-кетликлари учун мос тушади.
Келтириладиган полиномларнинг қўлланилишига асосланган ахборотларни сиқиш процедураларини тавсифлаш учун турли математик моделлар ва алгоритмлар ишлатилади. майдон устида полиномларни бўлиш операциялари сифатида ахборотларни сиқиш процедураларини тақдим этиш ғоясини ишлатадиган модель энг кўп қўлланиладиган моделлардан бири ҳисобланади [10]. Бунда бўлинадиган сифатида сиқиладиган маълумотлар оқими, бўлувчи сифатида эса келтириладиган полином ишлатилади, бўлиш натижасида хусусий ва қолдиқ олинади.
Сиқиш учун полином асосидаги СА ишлатиладиган полином билан тавсифланадиган 11110101 маълумотлар оқими учун сигнатурани шакллантиришга мисолни кўриб чиқамиз.
СА хотира элементларининг дастлабки ҳолатини нолга тенг деб оламиз. Сиқиладиган 11110101 маълумотлар оқими кетма-кет анализатор киришига берилади, натижада хотира элементлари 2.1-расмда келтирилган сигнатурани шакллантириш қоидасига мувофиқ ўз ҳолатини ўзгартиради. полиномни полиномга бўлишдан қолган қолдиқ анализатор хотира элементларида қайд этилади ва полином кўринишида ёки ( =110) иккилик код кўринишида қийматни қабул қилади.
2.1-расм. маълумотлар оқими ва бўлгич учун сигнатурани шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |