ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНАЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Телекоммуникация технологиялари” факультети
“Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси
411-20 АУТў гурухи магистранти
Илмий тадқиқот иши юзасидан 3-семестр
давомида бажарилган ишлар бўйича
Ҳ И С О Б О Т
Ҳимоя натижаларига кўра илмий тадқиқот иши “_____” баҳога баҳоланди
Магистрант:
|
__________
|
Х.О. Рахимова
|
Рахбар:
|
__________
|
PhD., доцент Ж.Б. Балтаев
|
Комиссия аъзолари:
|
__________
|
PhD., доцент
Х.Э. Хужаматов (раис)
|
|
__________
|
т.ф.н., доцент
Ш.Ю. Джаббаров
|
Тошкент – 2021
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Магистратура бўлими
бошлиғи Қ. Шакаров
«____» _____2021 йил
2-курс 411-20 АУТў магистри Рахимова Хуржон Отахон қизининг 2020/2021 ўқув йили 3-семестрида (15.10.2021дан 25.12.2021гача) МУТ ва Т кафедрасида ўтказиладиган “Кўп каналли сигнатурали анализаторнинг ишончлилигини баҳолаш усуллари” мавзусидаги илмий тадқиқот иши
РЕЖАСИ
Т/р
|
Магистрлик диссертацияси
боблари номи
|
Бажариш муддати
|
Қабул қилиш муддати
|
1.
|
Кириш
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
2.
|
2 боб. Сигнатурали таҳлил этиш усулида рақамли қурилмаларни назорат қилиш ишончлилигининг таҳлили
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
3.
|
Магистрлик диссертациянинг
2.1. Рақамли қурилмаларни ихчам тестлаш математик модели ва сигнатураларни шакллантириш параграфи устида ишлаш
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
4.
|
Магистрлик диссертациянинг
2.2. Кўп каналли сигнатурали анализатор асосида рақамли қурилмаларни диагностика қилишни таҳлил қилиш усуллари параграфи устида ишлаш
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
5.
|
Магистрлик диссертациянинг
2.3. Кўп каналли сигнатурали анализаторларни ишончлилигини баҳолаш параграфи устида ишлаш
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
6.
|
Магистрлик диссертацияси 2-боб бўйича мақола ёки тезис тайёрлаш
|
Семестр давомида
|
Семестр давомида
|
7.
|
Магистрлик диссертациянинг 2-боби бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ҳимоя қилиш
|
15.10.2021
|
25.12.2021
|
Кафедра мудири__________________ Х.Э. Хужаматов
(имзо ) (Ф.И.Ш)
Магистрлик
диссертация раҳбари________________ Ж.Б. Балтаев
(имзо ) (Ф.И.Ш)
КИРИШ
Ривожланган давлатни қуриш замонавий ахборот инфратузилмасини яратмасдан мумкин бўлмайди, у қувватли телекоммуникация транспорт тармоғи ва тақсимланган уланиш тармоқларига асосланиши керак. Бундан ташқари, телекоммуникация ривожланишининг асосий йўналишларидан бири телекоммуникация хизматларининг ўзини кенг полосали тармоқлар асосида аста-секин интеграцияланиши, телекоммуникацияни глобаллашиши, шунингдек телекоммуникация барча хизматларини персонллаштирилиши ва тармоқларни интеллектуаллаштирилиши ҳисобланади. Жамиятнинг замонавий динамик ривожланиши шароитларида ахборот анаъанавий моддий ва энергетик ресурслар каби стратегик ресурс бўлиб қолмоқда. Замонавий тармоқ технологиялари жамият ҳаётининг ажралмас қисми ва жамият фаолиятининг бутун соҳаларини бошқариш самарадорлигини ошириш воситаси бўлиб қолди.
Ривожланган давлатларнинг халқаро тажрибаси кўрсатадики, ахборот тизимларидан фойдаланишнинг энг истиқболли йўли уларнинг замонавий юқори тезликли телекоммуникация тармоқларига интеграцияланишига асосланади. Бу Интернет глобал тармоғида энг тўлиқ ишлатиладиган замонавий телекоммуникацион ва ахборот технологияларининг бирлаштирилиши мисолидан кўриниб туради.
Замонавий ахборот ва телекоммуникацион технологияларнинг интеграцияланиши фойдаланувчиларга кўрсатиладиган турли хил хизматларнинг кенг тўпламли инфокоммуникацион тармоқларни яратилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида жамият ҳаётида тубдан ўзгаришлар бўлиб ўтди, бугунги кунда иқтисод, телекоммуникацион соҳа, ахборот индустрияси олдида турган мақсад ва вазифалар тубдан ўзгарди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг самарали локомотиви бўлган телекоммуникация соҳасини модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш амалга оширилмоқда. Бу соҳанинг кейинги барқарор ривожланиши, уни жаҳон ахборот-телекоммуникацион маконига янада интеграцияланиши учун зарур пойдевор ва шароитлар яратилмоқда.
Шунга кўра, инфокоммуникацион технологиялар ва тизимларнинг жамият фаолиятининг турли соҳаларига жадал жорий этилиши жамиятнинг телекоммуникацион инфратузилма ташкил этувчиларининг барқарор ва хавфсиз ишлашига боғлиқлигини ортиши билан уларнинг роли ва аҳамиятини қайта кўриб чиқиш заруратига олиб келади.
Бундан ташқари, юзага келган муаммолардан бири шунга боғлиқки, улар асосидаги янги тармоқ технологиялари ва тизимларини ривожлантириш ва жорий этиш жадалликлари замонавий тармоқ технологияларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш бўйича билимлар ва тажрибаларни тўплаш, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича усуллар ва чоралар, шунингдек маълумотларни ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш жадалликлари сезиларли ортда қолдирмоқда.
Телекоммуникацион тизимлар ва тармоқларнинг ривожланиши, халқаро ахборот тармоқлари билан алоқалар сонининг ортиши, телекоммуникация каналларининг ўтказиш қобилиятини ошиши рухсат этилмаган уланишни амалга ошириш техник имкониятларига эга бўлган потенциал ғаразгўйлар сонини кенгайтиради. Алоҳида таъкидлаш зарурки, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш муммоларини ечиш доимо илмий-услубий ва илмий-техник олиб боришни талаб қиладиган мураккаб ва сермашаққат жараён ҳисобланади.
Ахборот хавфсизлиги деганда ахборот инфратузилмасини ташқаридан ғаразгўйларнинг суқилиб киришидан (аутентификациялаш, муаллифлаштириш, тармоқ экранлари ва бошқалар ёрдамида) ҳимоялаш, шунингдек тасодифий хавфсизликка таҳдидлардан ҳимоялашни тўғри тушуниш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |