Иккинчи масала юзасидан ИИИБ директор ўринбосари Ф.Мулайдинов филиал педагог-ходимлари томонидан эълон қилинган илмий-услубий ишларни ахборот тизими маълумотлар базасига жойлаштирилгани ҳақида ахборот берди.
Илмий бўлимда филиал профессор-ўқитувчиларнинг маҳаллий ва чет эл журналларида эълон қилинган илмий-услубий ишларини доимий қайд этиб бориш электрон тизими яратилган.
Филиалнинг илмий ишлар ахборот тизимига 2018 йил давомида чоп этилиб, тизимга жойланган 27.02.2019 йил ҳолатига кўра киритилган маълумотлар сони 187 тани ташки этади. Кафедрлар кесимида ҳолат қуйидагини ташкил этади:
№
|
Кафедралар
|
Ўқитувчилар сони
|
Сон
|
Фоизларда
|
Миқдори
|
Ўрни
|
Тақсимоти
|
Ўрни
|
1
|
Компьютер тизимлари
|
11
|
16
|
5
|
1.5
|
5
|
2
|
Телекоммуникация инжиниринги
|
14
|
43
|
2
|
3.1
|
1
|
3
|
Гуманитар ва ижтимоий фанлар
|
9
|
9
|
6
|
1.0
|
6
|
4
|
Табиий фанлар
|
10
|
7
|
7
|
0.7
|
7
|
5
|
Тиллар
|
8
|
3
|
8
|
0.4
|
8
|
6
|
Дастурий инжиниринг
|
21
|
47
|
1
|
2.2
|
3
|
7
|
Ахборот технологиялари
|
21
|
36
|
3
|
1.7
|
4
|
8
|
Ахборот таълим технологиялари
|
9
|
26
|
4
|
2.9
|
2
|
Кафедраларнинг энг фаол профессор-ўқитувчилари томонидан киритилган илмий ишлар миқдори 116 тани ташкил этиб, филиалнинг жами илмий нашрда улуши 62% ташкил этади.
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, Тиллар, Гуманитар ва ижтимоий фанлар, Табиий фанлар кафедралари бу борада сусткашик қилмоқдалар.
Филиал директори А.Расулов ушбу масалага муносабат билдирар экан, ушбу тизим ишга туширилиб, фаолият юритаётганига қарамай, эълон қилинган илмий-услубий ишларни логин парол бўйича тизимга жойлаштириш ишларига совуққонлик билан қараган баъзи бир кафедра мудирларига танбеҳ берди.
ЎТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев илмий-услубий ишларни тизимга ўз вақтида, сифатли қилиб жойлашга Илмий бўлим ҳамда АТМ ходимлари ҳам масъул хисобланади, шунинг учун уларни кафедралар билан ўзаро ахборот-алоқасига этъибор бермоқ керак деган таклифни берди.
Учинчи масала Педогог-ходимларнинг илмий-услубий ишларини нашрга тавсия этиш бўйича Кенгаш котиби М.Мирзаев ахборот берди.
Ушбу Кенгашга қуйидаги илмий-услубий ишлар нашрга тавсия этиш учун хавола қилинган.
Компьютер тизимлари кафедрасидан:
Доцент М.Джалилов – математика фанидан абитурентларга ОТМга
кириш учун тестлардан ўқув қўлланма.
Доцент М.Джалилов – “Колебания кусочно-однордных двухслойных пластин” номли монография.
Дастурий инжиниринг кафедрасидан:
Катта ўқитувчилар А.Горовик, Б.Абдуқодиров – “Прикладные прграммные пакеты” фанидан услубий кўрсатма.
Ахборот – таълим технологиялари кафедрасидан:
Доцент С.Абдурахмонов, И.Билолов – Малакавий ва битирув олди амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма.
Ушбу масалага фикр-мулохаза, таклифлар билдирилди.
А.Расулов: Тайёрланган илмий-услубий ишлар олдиндан режалаштирилиб, мундарижасини филиал миқёсида эмас, балки бошқа ОТМларда ҳам фойдаланишини кўзлаб тайёрланиши керак. Менимча, бундай ишларни Кенгашгача ўқиб, тахлил қилиб, нашрга тавсия қилиш мумкинлиги ҳақида фикр билдирувчи эксперт гуруҳи шакллантирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |