Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида ўтказилган ташқи баҳолаш бўйича экспертлар томонидан ўрганилган саволлар ва билдирилган таклифлар
2020-2021 ўқув йили ва 2021-2022 ўқув йиллари учун таълим соҳаси бўйича давлат таълим стандартлари ДТС “Ўзстандарт” агентлигидан рўйхатга олинмаган;
2020-2021 ўқув йили ва 2021-2022 ўқув йиллари учун таълим соҳаси бўйича давлат таълим стандартлари ДТС “Ўзстандарт” агентлигидан рўйхатга олинмаган;
Малака талабларининг келишув варақларида вақт ва сана қайд этилмаган;
2018-2019 ўқув йилида қабул қилинган биринчи босқич таълим йўналишлари учун 2 та ўқув режа билан ишланган. 2018 йилда ҳамда 2019 йилда янги намунадаги шаблон асосида ишлаб чиқилган ўқув режалардан фойдаланилган;
Ўқув жараёни графигида чалғитувчи белгилар мавжуд (ҳафталар сонини эслатиш мақсадида 15 рақами ёзилган)
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
Гуманитар танлов фанида 2 семестр учун 3 та эмас 6 та фан бўлиши лозимлиги таъкидланган. 2. Айрим фан дастурида адабиётлар тартибланиши номутоносиб дейилган. 3. Мустақил таълим учун кўпроқ балл ажратиш кераклиги (амалда 15 балл ажратилган) айтилган. 4. Маълумотлар тузилмаси ва алгоритми фани ҳамда Маълумотлар базаси фани наъмунавий дастури мавзулари бир-бирига яқин бўлганлиги учун ушбу фанларни бирлаштириш ёки кетма кетлигини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.
Гуманитар танлов фанида 2 семестр учун 3 та эмас 6 та фан бўлиши лозимлиги таъкидланган. 2. Айрим фан дастурида адабиётлар тартибланиши номутоносиб дейилган. 3. Мустақил таълим учун кўпроқ балл ажратиш кераклиги (амалда 15 балл ажратилган) айтилган. 4. Маълумотлар тузилмаси ва алгоритми фани ҳамда Маълумотлар базаси фани наъмунавий дастури мавзулари бир-бирига яқин бўлганлиги учун ушбу фанларни бирлаштириш ёки кетма кетлигини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.
5. Танлов фанлари учун Намунавий дастур қилиниши лозимлиги таъкидланди
ЎҚУВ РЕЖАЛАР, ИШЧИ ЎҚУВ РЕЖАЛАР, ФАН ДАСТУРЛАРИ ВА ИШЧИ ФАН ДАСТУРЛАРИНИНГ ЎЗАРО МУВОФИҚЛИГИ БЎЙИЧА:
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА
Профессор-ўқитувчиларнинг жамоат ишларига жалб этилганлиги, мактаблар, маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилганлиги ҳамда “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида олиб борилган ишлар ўрганилди.
Одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларни бузган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этган (ҳуқуқ-тартибот органлари расмий маълумотлари асосида) профессор-ўқитувчи ва талабаларга нисбатан олий таълим ташкилоти ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чоралар кўрилганлик ҳолати ўрганилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан маънавий-ахлоқий муҳитни, педагогларнинг ахлоқий сифатларини мунтазам равишда (сўровнома асосида) таҳлил қилиниб борилганлиги, сўровнома натижалари раҳбариятга тақдим этилганлиги ва натижалари ҳолати ўрганилди.
Талабаларнинг ТТЖга бўлган эҳтиёжи ва ТТЖнинг қамрови ҳолати ўрганилди.
Ҳар бир ўқув йили бўйича ўтказилган тадбирлар баённомаларининг расмийлаштирилганлиги кўриб чиқилди.
Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар (тадбирлар)нинг ташкил қилинганлиги бўйича баённомаларнинг мавжудлиги ўрганилди.
Ўқув йиллари давомида Беш муҳим ташаббус бўйича чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилганлиги ўрганилди.
Фанларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлиги
Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган қўшимча адабиётлар сонини ошириш таклиф этилди.
Ўқув адабиётларни янги замонавий авлодини ўқув ҳамда ишчи фан дастурларига киритиш ва босқичма босқич ишлаб чиқариш корхоналари талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув адабиётларини янги авлодини яратиш таклиф этилди.
Соҳа бўйича халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ҳам муаллифликда дарслик, ўқув қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнида кенг миқёсда фойдаланиш тавсия этилди.
Кафедраларда коллеж ва лицей талабалари учун ўқув адабиётлар яратиш тавсия этилди.
Моддий-техник таъминот, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси
Видеодарслар сонини ошириш тавсия этилди.
Ўқув жараёнига проекторлар сонини ошириш тавсия этилди.
Барча йўналишлар учун замонавий компьютерларга эҳтиёж тавсия этилди.
Рус гуруҳлар учун ҳам услубий кўрсатмалар тайёрлаш лозим.
Амалий, фунаментал, инновацион лойиҳаларни кўпайтириш лозим.
Халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференциялар ташкил этиш тавсия этилди.
Халқаро ва Республика миқёсидаги танлов ва кўргазмаларда иштирок этишни янада ошириш тавсия этилди.
Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши
Давлат гранти асосида битирган талабаларнинг ишга жойлашиши ҳолати ўз муддатидан кечикган.
Битирувчиларни ишга жойлашганлиги тўғрисида мониторингни доимий равишда олиб бориш, бандликни электрон Ягона база орқали мониторинг олиб боришни йўлга қўйиш тавсия этилди.
Кадрлар истеъмолчилари, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик шартномаларини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш тавсия этилди.