ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ – ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари
________ А.К. Мухаммадиев
“____” ____________ 20__ йил
КРИПТОГРАФИЯ 2 ФАНИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
300000
–
Ишлаб чиқариш - техник соҳа
Таълим соҳаси:
330000
–
Компьютер технологиялари ва информатика
Таълим йўналиши:
5330500
–
Ахборот хавфсизлиги
Умумий ўқув соати – 180 соат
Шу жумладан:
Маъруза – 30 соат (6 семестр - 30 соат)
Амалий машғулотлари – 60 соат (6 семестр - 60 соат)
Мустақил таълим соати – 90 соат (6 семестр - 90 соат)
Қарши 2021 Ишчи ўқув дастур ишчи ўқув режа ва ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Б.Элмуродова
О.Пардаев
«Ахборот хавфсизлиги» кафедраси мудири
«Ахборот хавфсизлиги» кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчи:
Ш.Норматов
“Ахборот хавфсизлиги” кафедраси доценти.
Ишчи дастур Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “АХ” кафедраси йиғилиши (“___”______20__ йил, ____ - баённома)да кўриб чиқилган.
ТТ ва КТ
факультети декани: _________ Ш.Норматов
2020 йил “_____”______________________ (имзо)
“Ахборот хавфсизлиги”
кафедраси мудири: _________ Б.Элмуродова
2020 йил “_____”______________________ (имзо) 1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар Ушбу фан компьютер ҳақидаги фан бўлиб, технологиялар, инсонлар, ахборот ва бузғунчи фаолияти контексида амалларни кафолатли бажарилишини таъминлаш жараёнларини ўз ичига олади ва ҳимоянинг криптографик усуллари ва воситаларига эътибор қаратади. Криптография 2 ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, математика ва эҳтимоллар назарияси каби билимларнинг фанлараро соҳаси ҳисобланади.
Криптография 2 фани ахборот хавфсизлиги ва математик билимларга асосланган бўлиб, ўзида турли муаммоларга асосланган очиқ калитли шифрлаш алгоритмлари, уларга асосланган электрон рақамли имзо алгоритмлари, очиқ калитли криптотизимлардан фойдаланиш ҳолати, булутли ҳисоблаш тизимларида криптографик усуллардан фойдаланиш ва квант криптографияси ҳақидаги билимларни очиб беради.
Фанни ўқитишдан мақсад – ахборотни ҳимоялашда криптографик усул ва воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – очиқ калитли шифрлаш алгоритмлари, уларга асосланган электрон рақамли имзо алгоритмлари, очиқ калитли криптотизимлардан фойдаланиш ҳолати, булутли ҳисоблаш тизимларида криптографик усуллардан фойдаланиш, квант криптографияси ва уларни таҳлил қилишни ўргатишдан иборат.
«Криптография 2» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалари доирасида талаба:
очиқ калитли шифрлаш алгоритмлари асосланган турли математик муаммоларни тушунтириш;
турли очиқ калитли шифрлаш алгоритмларини тушунтириш ва улардан амалда фойдалана олиш;