Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Иккинчи авлод ЭҲМлар
яримўтказгичларга асосланиб, ХХ асрнинг 50-
йиллари охирги ва 60-йиллар бошларида яратилган. 
Мазкур ЭҲМлар авлоди марказлашмаган ҳолда кириш-чиқишни бошқарув 
хусусиятига эга бўлди. Бу турли ташқи қурилмаларнинг марказий процессорга 
осонгина уланиш имкониятини берди. Кириш-чиқиш қурилмасини тўплами 
кўпайди, ташқи ҳажмда қурилмасининг ҳажми кенгайди. Дастурий таъминот 
сезиларли даражада кенгайди. Унинг таркибига алгоритмик тилли 


96 
трансляторлар, операцион тизимлари кира борди. Айни пайтда бир дастурли 
ЭҲМлар билан бирга икки дастурли ЭҲМлар ҳам пайдо бўлди. Улар битта 
процессор билан машиналар асосий қурилмаларининг параллел ишлашини 
ташкил этиш ҳисобига бир неча дастурларни биргаликда амалга ошириш 
имконини беради.
ЭҲМларнинг иккинчи авалоди нафақат мухандислик ва илмий 
вазифаларни, шунингдек, келадиган ҳамда чиқадиган катта ҳажмдаги 
ахборотлари билан фарқланувчи иқтисодий, ахборот масалаларини ҳал 
этишда ҳам қўлланила бошланди. Уларнинг нисбатан такомиллашган элемент 
базаси сезиларли даражада процессорнинг тезроқ ҳаракатланишига ва хотира 
ҳажмини оширишга, ЭҲМ ўлчами қисқариб энергия сарфнинг камайишига 
имкон берди. Бунга кўп даражада ахборотни босиб чиқариш монтажининг 
қўлланиши сабаб бўлди.
ЭҲМлар учинчи авлоди
60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида пайдо 
бўлди. Ушбу машиналар интеграл ҳолда ишлайдиган ярим ўтказгичлар 
асосига қурилган. Интеграл схема анча мураккаб транзисторли схемага мос 
тугалланган 
мантиқий 
функционал 
блокларни 
ифодалайди. 
Ушбу 
схемаларнинг қўлланилиши ЭҲМлар ўлчамининг кескин қисқаришига, 
ишончлилиги унумдорлигининг ошишига олиб келди. Бунга кўп қатламли 
печат қилиш монтажининг қўлланиши кўмак берди.
Айни турдаги ЭҲМлар машиналар тузилмасининг номарказлашув 
тенденцияси давом этишига олиб келди. Шундан кейин бир неча, жумладан 
ихтисослашган процессорли ҳисоблаш тизимлари кенг қўлланила бошланди. 
Ташқи қурилмалар номенклатураси ўзгарди. Уларнинг таркибида асосий 
ўринни терминал ва терминал станциялар, катта ҳажмни сиғдира оладиган 
магнитли дисклар эгаллайди. 
Таъкидлаш жоизки, бу даврда ЭҲМнинг мантиқий тузилмаси билан 
боғлиқ 
бўлган 
тавсифлар 
мажмуини 
англатувчи 
ЭҲМ 
«архитектураси»(меъморчилиги) атамаси жорий этилди. «Архитектура» 
тушунчасига ЭҲМ элементлари(аппаратура ва дастурий таъминот), 
фойдаланувчи нуқтаи назаридан ЭҲМ хусусиятини белгиловчи элементлар 
ўртасидаги алоқа ва ўзаро ҳаракатлар тамойиллари киради. Учинчи авлод 
ЭҲМларида илк бор ЭҲМлар оиласини яратишга нисбатан архитектура 
жиҳатдан ягона ёндашув қўлланилган. Бундай ёндошув биринчи галда бир 
оила таркибига кирувчи ЭҲМ моделларининг ягона конструкторлик-
технологик базаси ва дастурий мувоффиқлигини англатади. 
Дастурий таъминот ва биринчи галда операцион тизимларнинг роли 
кучайди. Операцион тизимларининг ривожланиши машиналарнинг турли 
режимда пакетларни қайта ишлаш, вақтни бўлиш, сўров-жавоб режими 
ишларини бошқаришни таъминлади. Айтиш жоизки, дастурий таъминот 
қиймати туфайли аппаратуралар нархи ошди.
Ушбу авлод машиналарида уларга узоқ масофада бўлган абонентларнинг 
бевосита кира олиш имконияти кенгайди. Абонентларнинг ЭҲМлар билан 
мулоқати машина-ахборот алоқа каналлари(телеграф, телефон, радиоалоқа ва 


97 
ҳаказо) билан боғлиқ абонент пунктларининг ривожланган тармоғи ҳисобига 
амалга оширилади. 
ЭҲМдан фойдаланиш соҳалари анча кенгайди. Масалан, самарали ишлаш 
нуқтаи назаридан мумкин бўлмаган вазифалар борасидаги чеклашлар деярли 
йўқ бўлди. Улардан фойдаланувчилар ўртасида вақтни автомат равишда 
аниқлаш режимидагина эмас, бошқарувчи тизим таркибида вақтнинг аниқ бир 
кўламида ҳам ишлашга қодир универсал машиналар сифатида фойдаланила 
бошланди. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish