ЭНАЖОНИМ АЙТГАН ЭРТАК
- Энажон, барибир, ватан деганингизга тушунмадим.
- Катта бўлганингизда тушунасан, ўғлим.
- Вой, кеча, сен энди катта йигит бўп қолдинг, дедингиз-ку!
- Ухла, арслоним.
- Уйқум келмаяпти, кўзимни юмсам ажиналар кўринади.
- Ватан... шу қишлоғимиз-да, азаматим...
- Йўқ, алдаяпсиз. Олим тоғам билан Одил тоғамларни Ватан
йўлида шаҳид бўлди, деуингиз-ку.
- Ҳа, айтганман.
- Яна айтинг!
- Ухла деяпман.
- Ухламайман, айтмасангиз, Сигир соққанингизда бузоқчани
ушлаб турмайман, ўчоғингизни кулини ҳам олмайман,
билдингизми!
- Хўп, эртак айтай бўлмаса, барибир, сендан қутулиб
бўлмайди шекилли, арслоним, фақат гап қўшмай турасан.
- Гапирмасам, ухлаб қоламан-да.
- Бир бор экан, бир йўқ экан... Қўлингни биқинимдан ол
ўғлим, қитиғим келяпти... Қадим-қадим замонда бир пошшо
яшаган экан, гулни яхши кўраркан, дунёни қайси бурчагида
чиройли гул бор деб эшитса, дарҳол кўчатидан олдириб келиб
гулзорга ўтқазар экан, гулзори шундай катта эканки, минг
танобдан ҳам кўп экан, гулзорлар орасидаги ариқлардан
шарақлаб зилол сувлар оқиб ётаркан, пошшо гулни қанча севса
қушларни ҳам шунча яхши кўраркан. Оламдаги барча гўзал
қушлардан намуна келтирилган экан. Боғ бамисоли жаннатдек
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
198
198
бўлган экан, зилол сувларнинг шилдираб оқиши, қийғос очилган
гулларнинг шаббодада майин тебраниши, сайроқи қушиаминг
ёқимли
овози
боғнинг
файзи-тароватини
ошираркан...
Рошшонинг бир суюкли хc-тини бўларкан, Малика деб
аташаркан. Малика фақат қуш гўшти еркан, еганда ҳам шу
поёнсиз гулзордаги қушиаминг гўштидан еркан. Семизидан
танлаб ҳар кун биттасини сўйиб туришаркан. Навбат бир
қушчага келипти. Дўмбоққина бўлиб семирган экан, ўзиям ғоят
гўзал, патларию қанотлари олтиндек товланиб тураркан.
Жаллод ўткир пичоғини бўғзига энди олиб борган экан,
гўзал қушча тўсатдан тилга кириб:
- Шаҳаншоҳимга арзим бор! - деб қичқирибди. Қушчанинг
тўсатдан инсон тилида гапириши жаллодни ҳайрон қолдирибди
ва бўлган воқеани дарҳол пошшога етказибди. Қушчани
пошшонинг ҳузурига олиб борибди.
- Айт арзингни! - дебди пошшо.
- Шаҳаншоҳим, - деб гап бошиабди қушча, - биз қушчалар
инсон учун яратилганмиз. Гоҳ ҳуснимиз билан кўзларини
қувонтирамиз, гоҳ чиройли овозимиз билан дилларини
яйратамиз, гоҳо уларга емиш ҳам бўламиз, сўйиламиз. Сўйилиш
навбати бугун менга етган экан, ўлимим олдидан сизга бир
илтимосим бор..
- Айт илтимосингни, - деб буюрибди пошшо.
- Рухсат берсангиз, ўлимим олдидан Ватанимни бир кўриб,
видолашиб келсам, - деб зорланибди қушча.
Шаҳаншоҳ шу зиғирдеккина қушчага мен яратган боғ ватан
бўлмабди, наҳотки унинг ватани бундан гўзалроқ бўлса, агар
чиндан ҳам гўзалроқ бўлса ундан намуна олишим керак экан,
деб ўйлаб, орқасидан пойлоқчи қўйиб, қушчага рухсат берибди.
Қушча етти кечаю етти кундуз учиб, ниҳоят бир саҳрою-
биёбонга бориб етибди. Жазирама саҳрода бир тўп қуриб қолган
дарахт бор экан. Ўшанинг ковагига кириб, Худога минг қатла
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
199
199
шукур, ватанимни кўрадиган куним бор экан, оҳ менинг кўз
очган уйим, оҳ менинг ота-онамни кўрган чиройли ковагим, оҳ
укаларим билан чирқиллашиб катта бўлган уйгинам деб, кўзига
ёш олиб, ковакча тўхтамай думалар эмиш, четларини нозик
қанотлари билан силаб-сийпалар эмиш.
Қушча қайта-қайта алвидо айтиб, шаҳаншоҳнинг ҳузурига
келиб, таъзим қилибди. Пойлоқчи қуш бўлган воқеани оқизмай-
томизмай сўзлаб берибди. Шаҳаншоҳ адолатли ҳам экан, Демак,
деб ўйлабди, ҳар бир зотга у инсонми, қушми, ким бўлишидан
қатъи назар, биров яратган гўзал боғлардан кўра ковакдек хароб
бўлса ҳам ўзи туғилиб ўсган жой жозибали Ватан бўларкан,
ўшани қўмсаб, ўшани улуғлаб эъзозлаб яшаркан.
- Шаҳаншоҳ шу гапларни эшитиб гулзордаги ўзга
ўлкалардан келтирилган барча қушларга озодлик берибди...
Энажоним эртакни айтиб бўлиб жим бўлди. Мен ҳам жим
ётавердим. Қушча ватанига бориб, ака-укаларини тополдимикан,
йўқмикан, деб ўйлаётгандим. Энажоним хўрсинди, уҳ тортди,
кейин бошимни юмшоқ силаб:
- Уйғоқмисан, тойчоғим? - деб сўради.
- Уйғоқман, - дедим.
- Ватан деганига энди тушундингми?
- Озгина тушундим, холос... Шу қишлоғимиз менинг ватаним
бўладими?
- Ҳа, сеники бўлади. Катта бўлсанг, худо хоҳласа, бобонгга
ўхшаб боғлар яратасан, Эсонқул бобонгга ўхшаб ариқлар
очасан, Тўрақул бобонгга ўхшаб бир- биридан гўзал иморатлар
қурасан, ухла энди азаматим.
- Вой, энажон, ҳаммасини қилолмайман-ку!
- Навбати билан қиласан-да.
- Иморатга мих кўп кетадими?
- Ҳа, жуда кўп кетади.
- Михни нимадан қилишади,
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
200
200
- Ухла деяпман:
-Энажон, жон эна, кўйлагингизнинг устидан маммангизни
ушлаб ухласам майлими? Энажоним мени яхши кўради. Бу
охиргиси бўлсин дедида, розилик берди, кейин икковимиз ҳам
ухлаб қолдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |