Muallifdan



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#205335
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
2 5386382433681670229

ХУДОГА НОЛА ҚИЛДИК 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
189 
189
Аҳмадқул бобом тўғри айтибди, боғларимизнинг бузилиши 
рост экан. Энажоним бўлса, Отажон, шу ҳазилкаш 
ўртоғингизнинг пойма-пой гапига ишониб куйинаверманг деган 
эди, эсизгина, шу гапни айтмаса ҳам бўлар экан. Ўша куни 
Бўрҳовуз бўйига ҳаммани тўплашди. Чои боболар борди, 
бошига тўнча ёпинган бувилар борди, амакилар борди. 
Муродхон, Ҳайитвой ўртоғим ҳамма-ҳаммамиз бордик. Мен 
тиззасини тишлаб олган ижроқўмбобо, колхозимизнинг битта 
қулоғи йўқ раиси, битта новча, битта пакана мелиса амакилар 
катта-катта отларга миниб келишган экан. Отларини 
товутхонанинг 
ёнидаги 
қозиқларга 
боғлаб 
қўйишиб, 
қоиларидаги қамчи билан этикларининг соғига мана бундай-
мана бундай қилиб уришиб мажлис қилишди. Мен ижроқўмбобо 
кўриб қолмасин деб, катта одамларнинг орқасига бекиниб 
турдим. 
Қишлоқнинг паст томони пахта бермай қўйибди, ерларнинг 
тагидан шўр сув кеп қопти, давлатга кўп пахта керак экан, кўп 
пахта берилмаса душманлар қишлоғимизни босиб оларкан, 
ҳаммани қуи қиларкан. 
- Ҳозир қуи эмасмизми? - деб сўради Аҳмадқул бобом. 
- Худога шукр, ҳозир озодмиз, - деди битта қулоғи йўқ раис 
амаки. 
- Озод бўлсак нега боғимизни бузасан, чиноқ? 
- Отахон, чиноқ демай гапиринг. 
- Битта қулоғи йўқни чиноқ дейишади-да. 
- Гап шу, - деди раис амаки, - Беговот ариқдан пастдаги 
ҳамма боғлар бузилади. Мана, катталарнинг буйруғи ёзилган 
қоғоз қоиимда турибди... Ким бўйин товласа, қамалади, гап 
тамом! 
- Ў, Чиноқ, - яна гапирди Аҳмадқул бобом, - менинг боғимга 
тега кўрма, уйимда Исталин бобонинг тўртта сурати бор, осиб 
қўйганман. Аҳмадқул чолгадеб бармоғини ҳам босиб берган. 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
190 
190
- Ўртоқ Сталин бармоқ босмайди, каллаварам чол. 
- Э, ўзинг каллаварам чолсан, Чиноқ. 
Кейин ижроқўмбобо гапирди, кейин мелиса амакилар 
гапирди. Бир туп олма, бир туп нок бир оилага етаркан, қолгани 
бари бир тагига тўкилиб, чириб кетаркан. Шунча боғнинг энди 
кимга кераги бор экан. Пахта эса ҳаммага ҳар кун керак 
боиаркан. 
- Хўш, устингиздаги тўн нимадан? - деб сўради 
ижроқўмбобо. 
Ҳеч ким жавоб қайтармади, устидаги тўнини ушлаб кўрди 
холос. 
- Пахтадан, - деди пакана мелиса. 
- Кўйлагингиз-чи? 
- Пахтадан. 
- Лозимингиз-чи? 
- Пахтадан. 
- Иштонбоғингиз-чи? 
- Пахтадан. 
- Кўрпангиз-чи? 
- Пахтадан. 
- Обрўйингиз-чи? 
- Пахтадан. 
- Тариллаб турган трактор-чи? 
- Пахтадан. 
- Қозонга қуядиган ёғингиз-чи? 
- Пахтадан. 
Ижроқўмбобо билан мелиса амакилар ана шунақа суҳбат 
қилишаверди-қилишаверди, Одамлар бошларини мана бундай 
эгиб, жим туришаверди, туришаверди. Мен ҳам, Ҳайитвой 
ўртоғим ҳам жим туравердик. Ижроқўмбобо, ҳозир бориб 
боғлардаги дарахтларни кесинглар, қаршилик кўрсатган ўн 
йилга қамалади, деган гапни айтди. Кейин отларига миниб, 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
191 
191
жўнаб кетишди. Тўн ёпинган бувилар йиғлашди, чол боболар 
бир нарсалар ҳақида суҳбатлашишганида, биз эшитолмай 
қолдик. Охири маслаҳатлашиш учун ўзимнинг бобомнинг 
олдига келишди. 
- Ў элликбоши, бирор нарса десанг-чи, - деди Матмуса 
бобом, - барибир фойдали гап ўзингдан чиқади. 
- Ў золимиар, ў золим замона, - дедию бобожоним ҳеч 
фcйдали гап айтмади. 
Яна маслаҳат қилишди. Охири Исталин бобонинг суратини 
топиб, боғларимизнинг эшигига осайлик, у кишининг 
фариштаси кўп улуғ, ҳеч ким меваларимизни кесолмайди, 
дейишди. Кечаси билан ҳеч ким ухламади. Биз ҳам ухламадик. 
Йўқ, мен жиндек ухладиму барибир уйғониб кетдим. Қарасам, 
энажоним йўқ, сўрасам, Қашқар қишлоққа Исталин бобонинг 
суратини ахтариб кетган экан... Эҳ, жуда қизиқ бўлди-да. 
Ҳамманинг кўча эшигига Исталин бобонинг суратини 
ёпиштириб чиқдик. Эси йўқ боболар йиртиб қўймасин деб, сал 
баландроққа ёпиштирдик. Биз елим солинган косачаларни 
ушлаб турдик, Султоналига ўхшаган новчароқ акалар 
бисмиллоҳир раҳмонир раҳим деб ёпиштиришди. Ҳайитвой 
ўртоғим бўлса ўша косачадаги елимдан яшириб икки марта ялаб 
олган экан, анчагача лаби очилмай им-имм деб юрди. 
Кечаси яна ҳам қизиқ бўлди. Бизникида, сой кўчадаги Саври 
холамникида энажонимлар тўпланишиб: 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish