БОҒЛАРИМИЗ ЁНА БОШЛАДИ
Ўша кундан буён ҳар куни отлиқ амакилар келишади. Уйма-
уй юришади, боғларимизни ғалтакка ўралган ип билан ўлчаб,
Эрка чолники уч таноб, Аҳмадқул бобойники тўрт таноб деб,
қалин-қалин дафтарларга ёзишадида:
- Бугундан қолмай кўчасизлар, - деган гапларни айтишарди.
- Тирик бўлсак кўчмаймиз, - дейишади бобожонлар.
- Ҳукуматга қарши бўлсангиз қамаласиз, - дейди бошлиқлар.
- Э манқа, сен ҳукумат эмассан-ку, - дейди Аҳмадқул бобом.
Ўша, сен манқа, ҳукумат эмассан-ку, деган куни кечқурун
Аҳмадқул бобомни қамоққа олиб кетишди. Тескари ташвиқот
юрғизган экан. Ўғиллари, қизлари, Ҳайитвой ўртоғим -
ҳаммалари йигиашди. Ўзимнинг энам ҳам йиғлади, фақат
бобожоним йиғламай, кўзини юмиб жим ётаверди. Эрталаб
турсак, йўқ, азон вақти эди, бобом ўрнидан туролмагани учун
ўтириб намоз ўқиётувди, энам ўчоққа ўт қалаб бўлиб
сигиримизни соққани кириб кетувди, ўзим тургани эриниб,
бугун намоз ўқимайман, эртага кўпроқ ўқирман деб, кўрпадан
бошимни чиқариб ётувдим. Жуда кўп отларнинг туёқ товуши
эшитилиб,
кўча
томон
тапир-тапир
бўлиб
кетди.
Ойимқишлоқдаги казармада аскарлар туришади-да, ўшалар
бўлса керак деб, жуда-жуда кўргим келиб кўчага қараб
югурмоқчи бўлувдим, бобожоним:
- Ер зах, оёғингга кавуснингни илиб ол, - деди.
- Илсам кечга қоламан, - деб оёқяланг югурдим.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
201
201
Рост,
аскар
акалар
экан.
Бўрҳовуз
томонга
бурилишаётганини кўриб қолдим.
- Тинчликми? - деб сўради бобожоним.
- Аскарлар келди, - дедим севиниб.
- Э, аттанг, - бобожоним бошини чайқаб-чайқаб олди, -
яхшилик белгиси эмас бу, болам.
- Нега, уруш бўладими?
- Қайтага уруш бўлгани яхши эди.
- Нафасингизни иссиқ қилинг, - урушиб берди бобомни
энажоним.
Бирпасдан кейин машиналарнинг бит-бит деб сигнал
чалгани, тракторларнинг тариллагани эшитила бошлади.
Нонушта қилгим келмади. Ўша ёққа боргим келаверди. Йўқ,
кейин борсам ҳам бўлардию мендан олдин Ҳайитвойми,
Муроджонми боришса, биз сендан олдин келдик, ҳаммасини
сендан олдин кўрганмиз, деб мақтанишади-да, шунинг учун
нонушта қилгим келмади.
- Бобожон, молларни оптовчувоққа олиб чиқиб боғлайми? -
деб сўрадим.
- Вой, ўғлим, бугун эсинг кириб қолибдими? - деб сўради
бобожоним.
- Ҳа, кечаси ухлаганимда эсим кириб қолди, - деб жавоб
қайтардим.
- Оббо азамат-ей, энди, кўп-кўп ухлагин, кўп ухласанг, мана
шунақа эсинг кўпайиб қолади. Майли молларни олиб чиқ, кейин
қўйларингни ҳам боққа ҳайдаб юбор.
Ҳаммасини бажариб бўлиб уйга кираётган эдим, бобожоним
«Оббо ўгиим-е, билиб турибман, ўшаёққа боргинг келяпти, ҳа
майли, борақол. Нима гаплигини билиб, дарров орқангга
қайтгин», деб тайинлади.
Борсам, ўҳ-ҳў, жуда зўр бўп кетибди. Юк ташийдиган тўрт
ғилдиракли машиналар, ғилдирагини қорнининг ичига беркитиб
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
202
202
олган аскар акаларнинг танкалари, отлиқлар, ижроқўм амаки-ю,
битта қулоғи йўқ раисимиз, мелисаиар... Э-ҳе, жуда зўр томоша
бўлаётган экан. Мозорбоши томондан катта машинада билагига
қизил латта боғлаган комсомол акаларҳам келишяпти, ашула
ҳам айтишяпти.
Эски дунёни бузамиз,
Янги дунё қурамиз.
Тўсиқларни енгамиз,
Фақат олға юрамиз.
Олға бос, Олға бос,
Олға бос.
Ашулани жуда баланд овоз билан айтишяпти. Ҳаммамиз
хурсанд бўп кетдик. Қулижон ўртоғим елкасига укасини
миндириб чиққан экан, улар ҳам севиниб кетишди. Кейин биз
ҳам:
Do'stlaringiz bilan baham: |