(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низом талаблари ташкилотларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — аутсорсер) тааллуқли ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом овқатлантиришнинг аутсорсинг усулини жорий этиш устувор ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
2-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ташкилотда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
тарбияланувчиларни тўлақонли соғлом овқатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишни таъминлаш;
сифатли таомлар тайёрлаш орқали тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш;
таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ соғлом овқатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлар директорларини таълимга оид бўлмаган вазифалардан озод қилиш ва таълим самарадорлигини ошириш.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
5. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда, уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тарбияланувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарур моддалар билан таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатлаш;
тарбияланувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
тарбияланувчилар ўртасида тўғри овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда, ташишда санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш.
3-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
6. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тасдиқланган намунавий мавсумий таомномалар асосида ташкил қилинади.
8. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхона ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишига, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ташкилот ошпазларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастури асосида ташкил этилади ҳамда аутсорсер томонидан молиялаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
4-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотда аутсорсинг усулида овқатлантириш мазкур қарор билан таркиби тасдиқланган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан ўтказиладиган танлов асосида ташкил этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
11. Комиссия таркиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тарзда тузилади.
Вазирликлар ва идоралардан комиссия таркибига киритиладиган мутахассислар ва улар тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., лавозими, телефон рақами, электрон манзиллари) ҳар йили Мактабгача таълим вазирлигининг мурожаатига асосан 5 кун муддатда ажратилиши таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишга ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳар йили 20 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳудудий бўлинмалар аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишга ўтказиладиган ташкилотларни қуввати, бола сони, ошхонасининг ҳолати (таъмир талаблиги, жиҳозларининг ҳолати, санитария-гигиена ҳолати) тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 20 июлгача Комиссияга тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ташкилотда тарбияланувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танловлар Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, ошкоралик, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказилади.
Танлов ўтказиш бўйича эълонлар махсус ахборот портали ва Мактабгача таълим вазирлигининг www.mdo.uz веб-сайтларига жойлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Аутсорсерларни танлаб олиш тасдиқланган тартиб асосида амалга оширилади ва аутсорсерларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
умумий овқатланиш хизматида камида бир йиллик тажрибага эга бўлиши;
аутсорсинг хизматлари бўйича камида икки ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;
танловда (тендерда) қатнашиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар (муҳандис-технолог, диетолог, ошпазлар) малака разрядлари кўрсатиши;
мактабгача таълим ташкилоти томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини индивидуал режа асосида ишлаб чиқиб, тақдимотини (имкониятдан келиб чиқиб, тайёр таомларини ҳам кўрсатиши мумкин) ўтказиши;
тақдимотда тарбияланувчиларни ёши, жинси, физиологик ҳолати бўйича турли гуруҳлар учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини кўрсатиши;
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш хизматлари учун устаманинг максимал миқдори — кўрсатилган хизматлар қийматига нисбатан 20 фоиздан ошиб кетмаслиги;
давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари доирасида амалга ошириши;
таклиф қилинаётган инвестиция маблағларининг миқдори ҳар бир лот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари учун 1000 (бир минг), вилоят ҳудудидаги шаҳарлар, туманлар марказлари учун 500 (беш юз), қишлоқ ва овуллар учун 250 (икки юз эллик) бараваридан кам бўлмаслиги;
Буюртмачи билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект танлов иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими навбатдаги танловда ғолиб чиққан аутсорсер билан белгиланган ташкилотларда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномаларни тузади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиш бўйича танловлар ушбу Низоми 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур танловлар ушбу Низомга 21-иловада келтирилган Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танлов ўтказиш тартибига мувофиқ ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мактабгача таълим вазирлиги аутсорсер фаолияти юзасидан мониторингни олиб бориб, натижасига кўра, аутсорсерни инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш ҳуқуқига эга.
«Инсофсиз ижрочи» ягона реестрига киритилган аутсорсерлар билан шартномани бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилади.
«Инсофсиз ижрочи» ягона реестрига киритилган ижрочи билан шартнома шартлари бекор қилинганда, танловда ғолибдан кейинги ўринларни кетма-кетлиги бўйича эгаллаган аутсорсерларига шартнома тузиш таклиф қилинади ёки ташкилотнинг ўзи томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш усулига ўтказилади.
«Инсофсиз ижрочи» ягона реестрига киритилган аутсорсерлар ва уларнинг аффилланган талабгор аутсорсерларига 3 йил давомида танловда иштирок этиши ман қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
5-боб. Аутсорсернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва мактабгача таълим ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхона ва омборнинг хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелларидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш ва уни ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
кўрсатган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун 20 фоизгача устама ҳақини олиш;
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
бошқа ҳуқуқлари ҳам бўлиши мумкин.
20. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлар ошхоналарида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;
тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини ташкилот ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;
(20-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини танлов комиссиясига тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
танловда қатнашиш учун ариза бериш кунидан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, йиғимлар ва молиявий санкцияларнинг йўқлиги тўғрисида ёзма маълумотларни тақдим қилиш;
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида ташкилотда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдимотини ўтказиш;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислар (инженер-технолог, диетолог, ошпазлар малака разрядлари) билан таъминлаш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;
таомномалар, тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарнинг мавжудлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир нафар тарбияланувчини соғлом овқатлантириш учун йил давомида сарфланадиган маблағлар миқдорини асослантирилган ҳолда кўрсатиш;
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
таом тайёрлаш учун сарфланган харажатларни (ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари, олинадиган соф фойда) қоплаш учун устама миқдорларини кўрсатиш (фоизда);
умумий овқатланишни ташкил қилиш соҳасидаги иш тажрибаси ҳамда бўш айланма маблағлари мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланишга берилган ошхона, омборхоналарни, технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда жорий таъмирлаб бориш ҳамда белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганиш жараёнларига тўсқинлик қилмаслик;
ташкилот ходими истагига кўра ушбу ходим билан овқатланишни ташкил этиш бўйича шартнома тузиши;
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аутсорсерларга ташкилотнинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашуви ҳамда техник вазифаларидан келиб чиқиб қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
(20-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
6-боб. Аутсорсер фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Комиссия қарори асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йил муддатга тузилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда, Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Бунда ота-оналар ўртасида хар чоракда бир марта ўтказиладиган сўровномалар натижалари вазирликда ҳисоби юритилиши ва юзага келган эътирозлар мавжуд ҳолда вазирлик ишчи гуруҳи жойига чиқиб ўрганилиши натижалари қатъий ҳисоби юритилиб хулоса чиқарилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Аутсорсерларга ташкилотларнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати мактабгача таълим ташкилотига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этиладиган ташкилотларда болаларни овқатлантиришни молиялаштириш ота-оналар тўлов пуллари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Бунда аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилган ташкилотдаги мавжуд ошпаз, ошхона ишчилари штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги ташкилот директори, ҳамшира, ота-оналар вакилларидан иборат Бракераж комиссияси томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари ташкилотнинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритилган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарида ҳар куни қайд қилиб борилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Бракераж комиссияси аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага номувофиқлиги аниқланганда, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига билдирги киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Аутсорсер фаолиятини ўрганиш учун туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билдирги асосида Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таом тайёрлаш бўйича мутахассисларни жалб қилиб, ишчи гуруҳ ташкил қилади, ўрганади ва натижасини вазирликка тақдим қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик синамалар олиш ташкилот тиббиёт ходими зиммасига юкланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Тарбияланувчиларни овқатлантириш гуруҳларда ташкил этилганда, тайёр таомлар таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена талабларига мос равишда бўлишини таъминлашга ташкилот директори масъул ҳисобланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Аутсорсер томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши, ошхона ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими томонидан амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
30. Таомнома режаси бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда, ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда аутсорсер томонидан бир кун олдин соат 16:00 гача тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ташкилот директори томонидан жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, эрталаб соат 9:00 га қадар тасдиқланган буюртмада кўрсатилган болалар сонига кўра асосий таомнома аутсорсер томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда уч нусхада тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аутсорсер ҳар куни асосий таомноманинг бир нусхасини ташкилот раҳбарига тақдим этади (мактабгача таълим ташкилоти раҳбари кунлик таомномаларни бракераж комиссиясига тақдим қилинишига масъул) ва бир нусхасини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ҳар ўн кунда ҳисобот билан топширади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
32. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ташкилотда тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари ва 6-иловага мувофиқ шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларига келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақидаги маълумотларни қайд этиш Бракераж дафтари ташкилот ҳамшираси томонидан юритилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
34. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, ошхона жиҳозлари, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювиш воситалари билан таъминлаш ишлари аутсорсер томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Аутсорсер ҳар ўн кунда тасдиқланган таомномалар нусхалари ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактура ҳужжатларини, ташкилот директори томонидан тасдиқланган буюртмани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими марказлаштирилган бухгалтериясига тақдим этади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Бунда аутсорсер барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда, амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқади.
Амалдаги ўртача бозор нархлари ҳар ойда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан аниқланиб, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган нархларни таҳлил қилиб, ҳокимликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради ҳамда тегишли ҳудудий мактабгача таълим бошқармасига тасдиқланган ҳолда тақдим этади.
36. Ҳисоботлар асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари аутсорсерга кўрсатган хизматлари бўйича тегишли маблағларни жорий ойнинг 25-кунига қадар ўтказиб беришни таъминлайди. Бунда жорий ойнинг қолган кунлари учун маблағлар кейинги ой кунлари учун тўланадиган маблағларга қўшиб ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ташкилот ходимларининг ушбу ташкилотда овқатланишини ташкил этиш аутсорсер билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ташкилот ходимларини овқатлантириш алоҳида таомнома асосида ташкил қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
39. Овқатлантириш нархлари овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган таомлар миқдори ва қиймати орқали аниқланади ва ҳар бир ходимга тўлов пули белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ходимларнинг ташкилотда овқатланганлиги учун тўловлар ходимлар томонидан жорий ойнинг 25-кунидан кечиктирмай аутсорсерга тўлаб берилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ходимларнинг ташкилотда овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.
7-боб. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
42. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;
тайёр таомлар сифатининг таомномага мувофиқлигини текшириш;
тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликлар аниқланган ҳолатда Комиссияга билдирги киритиш;
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена талаблари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этилишини тасдиқланган режага асосан назорат қилиш.
Бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
43. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатларини белгиланган нормалар асосида мактабгача таълим ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган технологик жиҳозлар, ошхона ва омборхоналар, асбоб-ускуналар, идиш-товоқлар ва мебеллардан фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш ва уни ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Бошқа мажбуриятларни ҳам эга олиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ