Машғулотни режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериши керак:
Юқорида кўрсатилган тавсиялар машғулот жараёнида ўз самарасини беради. Болаларнинг мусиқа тафаккурини ривожлантиради. Идроки ва ҳиссиётини тарбиялайди.
Мактабгача ёшдаги болалар ёрқин ва қувноқ рангларни хуш кўрадилар, уларда бу орқали қувноқлик ҳиссиётлари ривожланиб боради.
Ўқув материали мураккаблигига кўра хилма – хилдир: кўпроқ ақлий фаолиятни, диққатни талаб қиладиган вазифаларни машғулотлар бошида бериш керак. Куйлашдан олдин мураккаб жисмоний машқларни бериш мумкин эмас, чунки бундай машқлар болаларни нафас олишларини қийинлаштиради. Амалиётга кўра фаолият турларини қуйидагича бериш мақсадга мувофиқ.
Машғулот бошида кичик мусиқий – ритмик машқлар, улар бирорта рақс элементлари ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳаракатлар бола диққатини жамлайди.
Ритмик машқлардан сўнг болалар ўтирадилар ва мусиқа тинглайдилар. Кейин эса қўшиқ куйлашга ўтадилар. Болалар бир машқ давомида 2 – 3 та қўшиқ куйлашади. Масалан, марш, рақс, қўшиқ жараёнида мусиқа саводидан хабардор бўладилар. Бундай машғулотлар мавзули машғулотлар дейилади.
Яна бири бу комплекс машғулотлардир. Бунда болалар билан фақат мусиқа эмас, балки, адабиёт ва тасвирий санъат билан шуғулланадилар. Бундай машғулотлар асосида учта санъатни бирлаштирувчи бадиий образ ётади. Масалан, «Қиш завқи»,«Куз келди», «Баҳор».
Мусиқа машғулотлари – ҳар бир боланинг мусиқий қобилиятини мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама таълим – тарбия берувчи машғулотлардир. Уларда ҳар хил фаолият турлари: куйлаш, ритмик ҳаракатлар бажариш, мусиқа тинглаш, мусиқа саводи билан таништириш каби фаолиятларни узвий боғлаб олиб борадилар. Мусиқа фаолиятини бажариш болаларни фаолроқ бўлишларига асос бўлади. Ташкил этиладиган байрамлар ҳам қизиқ ва муваффақиятлироқ ўтади.
Мусиқа машғулотлари бутун гуруҳ билан бир вақтда ўтказилади. Унинг мазмуни ва тузилиши болалар ёши ва бериладиган вазифаларга боғлиқ.
Бир яшар болаларда машғулотлар қисқа ўтади.
Илк ёш гуруҳида 10 – 13 дақиқа олиб борилади.
Кичик гуруҳида 15 – 20 дақиқа олиб борилади.
Ўрта гуруҳида 20 – 25 дақиқа олиб борилади.
Катта гуруҳда 25 – 30 дақиқа олиб борилади.
Тайёрлов гуруҳида 30 – 35 дақиқа олиб борилади.
Мусиқа машғулотлар ҳафтасига икки марта ўтказилади. Унда гуруҳнинг барча болалари иштирок этади. Мусиқа машғулотлари – мусиқа тинглаш, қўшиқ ўргатиш, мусиқий – ритмик ҳаракатлар бажариш, рақсга тушиш, мусиқий – дидактик ўйинлар, болалар чолғу асбобларида чалишга ўргатиш ва мусиқага оид маълумотларни қамраб олади. Ҳар бир машғулотдан машғулотга сайин болаларга мусиқавий таълим-тарбия беришнинг қайсидир вазифаси ҳал этиб борилади. Мусиқа раҳбари ушбу ишда раҳбарлик қилади, тўғри йўл кўрсатиб, маслаҳат ва тавсияларини бериб боради.
Мусиқа дарсларининг турлари.
Ўқув жараёнининг мақсадларига кўра, мусиқа дарсларида болаларнинг мотор қобилиятлари (турли хил ҳаракатлар, мувофиқлаштириш), диққатли бўлиш, нутқ қобилияти (қўшиқ айтиш, махсус атамаларни фаол луғатга киритиш), жамоада ишлаш қобилиятини ривожлантиришини кўриш мумкин. Тренингнинг муваффақияти мусиқа таълимини ташкил этиш шаклларига: тинглаш ва ижро этиш маданиятига боғлиқ. Мусиқа дарслари болалар боғчасида мусиқа таълимининг асосий шаклидир.
Оддий дарс. Бу мактабгача ёшдаги болалар фаолиятининг барча турлари иштирок этадиган классик ташкилий шакл: мусиқий ритмик машқлар, мусиқий композицияларни тинглаш, қўшиқ айтиш, оғзаки вокализация, қўшиқларни ўрганиш, ўйин ва ижодий вазифалар.
Доминант машғулот. Бу болаларда мусиқий фаолиятнинг муайян турини ёки мусиқий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган.
Бирлаштирилган дарс. Ушбу турдаги мусиқий дарс таркибига “Нутқни ривожлантириш“, “Бадиий фаолият: расм, моделлаштириш, қўллаш“, “Эксперимент“, “Меҳнат фаолияти“ ва ҳоказоларнинг ўқув қисмларидан иборат элемент киради. Мураккаб дарс мусиқий раҳбари ва тарбиячи билан биргаликда олиб борилади.
Ижодий фаолият. Мусиқий таълим бўйича дарсни ноанъанавий шаклда қуриш: саёҳат, изланиш, ижро этиш импровизацияси. Ғайриоддий ижод турларини киритиш: пантомима, қум билан бўяш, сутда, ҳўл дока орқали ва бошқалар.
Болаларни билим ва малакаларига қўйиладиган талаблар ҳар бир
гуруҳ учун фаолият турига қараб тузилади.
Бундай машғулотларнинг қийинлиги шундаки, болаларнинг диққатини бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга кўчириш керак бўлади. Шу кетма – кетликни режа асосида амалга ошириш мураккабдир. Чунки болаларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олсак, улар бугун ўрганган асарларини кейинги сафар унутишлари мумкин.
Замонавий педагогика таълим тизимининг мақсади, янги тоифага мансуб бўлган мусиқа раҳбарининг умумий ва касб камолотига эришишдан иборат.
Назорат учун саволлар:
1. Мусиқа машғулотларини мавзули режалаштириш сўзлаб беринг.
2. Koмплекс машғулотлар қандай машғулотлар?
3.Мусиқа дарсларининг турлари хақида сўзлаб беринг.
4. Бирлаштирилган дарс қандай машғулотлар?
5. Ижодий фаолият хақида сўзлаб беринг.
Тестлар:
1. Машғулотни ташкиллашда мусиқа раҳбари нималарни ёддан чиқармаслиги керак?
- машғулот баёни, янги қўшиқ, рақс харакатлари, фойдаланиладиган чолғу асбоблари учун тайёрланган кўргазмалар;
- қисмларни бир-бирига узвий боғлай олиш;
- болаларни қизиқтириш учун уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олиган холда содда ва паст оҳангда мулоқатда бўлиш;
+ барча жавоблар тогри.
2. Машғулотлар нима билан бошланади?
+ кичик мусиқий – ритмик машқлар
- овозни созлаш ва куйлаш
- рақс ижроси
- мусиқа тинглай
3. Мусиқа машғулотлари илк ёш гуруҳида нечи дақиқа олиб борилади?
+ 10 – 13 дақиқа олиб борилади.
-15 – 20 дақиқа олиб борилади.
- 20 – 25 дақиқа олиб борилади.
- 25 – 30 дақиқа олиб борилади.
4. Мусиқа машғулотлари кичик гуруҳида нечи дақиқа олиб борилади?
- 10 – 13 дақиқа олиб борилади.
+15 – 20 дақиқа олиб борилади.
- 20 – 25 дақиқа олиб борилади.
- 25 – 30 дақиқа олиб борилади.
5. Мусиқа машғулотлари катта гуруҳда нечи дақиқа олиб борилади?
- 10 – 13 дақиқа олиб борилади.
-15 – 20 дақиқа олиб борилади.
- 20 – 25 дақиқа олиб борилади.
+ 25 – 30 дақиқа олиб борилади.
6. Мусиқа машғулотлари тайёрлов гуруҳида нечи дақиқа олиб борилади?
-15 – 20 дақиқа олиб борилади.
- 20 – 25 дақиқа олиб борилади.
- 25 – 30 дақиқа олиб борилади.
+ 30 - 35 дақиқа олиб борилади.
7. Мусиқа дарсларининг турлари нечта?
- 3
- 2
+ 4
- 5
8. Мусиқа машғулотлар ҳафтасига нечи марта ўтказилади?
- 3
+ 2
- 4
- 5
Do'stlaringiz bilan baham: |