Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
141
– Бўладими? — деди у.
– Ҳа, — дедим мен. – Жуда яхши.
Хонага кириб келишим билан Моррининг юзи қувончдан ёришиб
кетишини яхши кўраман. Биламан, у келганларнинг кўпчилигини
шундай кутиб олади, аммо Морри ҳар бир меҳмонда фақат у
келгандагина юзига шундай табассум
югурадигандек таассурот
қолдириш қобилиятига эга эди.
– О-о, қадрдоним келди-ку, — дерди у, мени кўриши билан, баланд,
хирилдоқ овозда. Ушбу ёқимли ҳолат фақат саломлашиш
билан
тугамасди. Морри ёнингизда ўтирганида чиндан ҳам сиз билан
бўларди. У нигоҳини кўзингиздан узмай, сўзларингизни гўёки сиз
дунёда мавжуд ягона инсондек тингларди. Агар одамларнинг ҳар
тонги, официант, автобус ҳайдовчиси ёки бошлиқларининг
жаврашини
эшитиш билан эмас, балки мана шундай инсонни
учратишдан бошланганида эди, жамиятдаги муносабатлар қанчалар
илиқлашган бўларди дейсиз?
– Тамомила фақат бир ерда ҳозир бўлиш мумкинлигига ишонаман, —
деди Морри. – Бу бутун вужудинг ва фикру хаёлинг билан
суҳбатдошинг ёнида бўлишни англатади. Масалан, сен билан
суҳбатлашаётган
бўлсам, Мич,
мен
бор
диққатимни
фақат
иккимизнинг ўртамизда бораётган мулоқотга қаратишга ҳаракат
қиламан. Ўтган ҳафта гапирган гапларимиз тўғрисида ўйламайман.
Келаси
жумага
қандай
режаларим
борлиги
ҳақида
ҳам
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
142
ўйламайман. Коппел билан кейинги кўрсатувни олиш ёки қайси
дориларни қабул қилаётганим ҳақида ҳам ўйламайман. Мен сен
билан гаплашяпманми, демак, фикрим фақат сен билан банд.
Моррининг Брандейсда “Гуруҳлардаги жараён”
дарсида бизга ушбу
ғояни уқтиришга урингани ёдимга тушди. Ўша пайтлар “шу ҳам
университетда ўтиладиган дарс бўлдию”, деб энсам қотган. Эътибор
қаратишни ўрганиш? Нимаси муҳим буни? Ҳозир эса шу кўникма
университетда
ўргатилган
нарсаларнинг
деярли
барчасидан
аҳамиятлироқ эканини тушуниб етганман.
Морри қўлимга ишора қилиб имлади ва қўлимни унга узатар эканман,
ичимни айбдорлик ҳисси қамраб олди. Қаршимда, агар хоҳласа, ҳар
лаҳзасини ўзига ачиниш, емирилиб бораётган жисмини кузатиш ва
ҳар нафасини санаш билан ўтказиши мумкин бўлган инсон ўтирарди.
Кўплаб кишилар арзимас
муаммолар гирдобида яшайди, гапингиз
ўттиз сониядан узоқроқ давом этса, нигоҳидан уларнинг хаёли сиздан
чалғиганини кузатиш мумкин. Уларнинг фикри аллақачон бошқа иш
билан банд бўлади: қайсидир дўстига қўнғироқ қилиш, кимгадир факс
юбориш ёки суюклиси ҳақида хаёл суриш билан. Фақат гапингизни
тугатганингиздагина, уларнинг бор эътибори сизга қайтади ва “Ҳа, ҳа”
ёки “Йўғ-э, ростданми?” каби жумлалар билан ўзини
худди сизни
диққат билан тинглагандек кўрсатади.
– Қисман муаммонинг сабаби шундаки, Мич, кишилар нуқул
қаергадир шошади, — деди Морри. – Одамлар ҳали ҳаёт мазмунини