Морфологияси Биологияси



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/33
Sana11.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#653794
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
soya

Намликка муносабати.
Соя – муссон иқлими ўсимлиги. У 
хосилбирлигига жуда кўп сув сарфлайди. Соя – намсевар ўсимлик. Амал


19 
19 
даврида у бир гектардан 3200-5500 м
3
сув ўзлаштиради. Транспирация 
коэффициенти хаддан зиѐд, нам туманларда 400 дан 500 гача, беқарор 
намликли туманларда эса 500 дан 700 гача. Кўп сув ўзлаштиришига 
қарамай, соя муайян намлик тахчиллигида хамўса олади ва у ловияга 
нисбатан қурғоқчиликка яхши бардош беради. 
Соянинг сувга талаби ривожланиш даврлари бўйича турличадир. У 
уруғларнинг униши ва майсаларнинг униб чиқишида сувни кўп талаб 
қилади. Уруғларнинг униб чиқиши даврида бўртиш учун уруғнинг умумий 
қуруқ вазнига нисбатан 130-160% сув керак бўлади. Униб чиқишдан 
шохлаш давригача транспирация коэффициенти 800-900 ни ташкил этади. 
Энг юқори транспирация коэффициенти (915) майсаларнинг униб чиқиш 
даврида ва 4-чинбарг шаклланишида кузатилади. Шохлаш-гуллаш даврида 
у 457, гуллай бошлаши-дуккакларнинг шаклланишида 239 ни ташкил 
этади, уруқларнинг шаклланишида яна кўтарилиб 989 гача етади (соя). 
Ўсимликнинг энг юқори сув сарфи гуллаш-уруғ тўлиши даврида 
кузатилади. Бу даврда поянинг энг тез ўсиши, барг майдонининг энг юқори 
ўртача суткалик ўсиши ва дуккакларнинг жадал шаклланиши кузатилади. 
Мазкур даврда сув етишмаса ўсимликнинг ғунчалари, гуллари ва 
тугунчалари тўкилиб кетади. Гуллаш давридаги қурғоқчилик уруғ 
хосилини 50% гача ва ундан кўпроқ пасайтириб юборади. 
Кубан тажриба станциясидаги маълумотлар бўйича гуллаш 
давридаги қурғоқчилик таъсирида хосил14-58% га камайган, дуккак 
шаклланиш давридаги қурғоқчилик хосилни41-87% га камайишига сабаб 
бўлган (29). 
Уруғларнинг униши ва майсаларнинг униб чиқиши даврида дала 
тупроғининг намлиги 80-100%, учинчи барг хосилбўлиши, шохланиши ва 
ғунчалаш даврларида – 70%, гуллаш ва дуккаклар хосилбўлиш даврида – 
80%, уруғ тўлишиш даврида – 70% ва пишиш даврида 60-% ЧДНС 
нисбатан бўлиши лозим. Илдиз тарқалган минтақада тупроқнинг ортиқча 
намланиши хамхосилдорликни пасайтириб юборади. 
Ўртача ривожланган соя ўсимлиги униб чиқишдан гуллаш давригача 
суткасига 100-150 г, гуллашдан то уруғларнинг тўла шаклланишигача 300-
350 г сув сарфлайди. Айнан шу даврда соя навлари хаво ва тупроқ 
қургоқчилигига жуда сезгир бўлади. 
Гидротермик коэффициент бўйича (муайян ривожланиш давридаги 
ѐғингарчиликлар йиғиндисининг харорат йиғиндисига нисбати) соянинг 
муайян шароитлардаги сув билан таъминланганлигини бахолаш мумкин. 
Соянинг ўсиши ва ривожланишига хавонинг нисбий намлиги 
хамтаъсир кўрсатади. Бу айниқса гуллаш даврида кузатилади. Хавонинг 
нисбий намлиги 75-80% дан кам бўлмаганда соя учун муқобил шароит 
юзага келади. Юқори харорат ва қуйи нисбий намликда (60%) соя гуллари 
тўкилиб кетади. Соянинг яхши баргланишига боғлиқ равишда хавонинг 
нисбий намлиги буғланишга нисбатан 9-15% юқори бўлади. 


20 
20 
Соя ўз ватанидан бошқа минтақаларда етиштирилганда фақат сунъий 
суғориб юқори хосилолиш мумкин. Буни қўйидаги маълумотдан кўриш 
мумкин. 
11.Соянинг хосилини шаклланишига суғоришни таъсири (29) 
Кўрсаткичлар 
Суғорилмаган 
Суғорилган 
Биологик дон хосили, ц.га 
10,2 
38,0 
Доннинг мутлоқ вазни,г 
183 
205 
Ўсимлик вазни,г 
22 
66 
Шохлар сони 
2,2 
6,5 
Дуккак сони 
23 
79 
Дон сони 
50 
185 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish