ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўтмишдош.
Алмашлаб экишда соя учун бегона ўтлардан энг тоза
далани танлаш лозим. Соя етиштириладиган асосий туманларда эрта йиғиб
олинадиган кузги ғалла, маккажўхори (агар унча симазин ва атразин
солинмаган бўлса), шунингдек бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар,
ўғитланган шудгор яхши ўтмишдош хисобланади. Сояни экилган жойига
27
27
қайта экиш камида 2 йилдан сўнг амалга оширилади, алмашламасдан ѐки
такрор бир жойда етиштиришда соянинг хосиликескин пасайиб кетади.
Соя етиштириш бўйича Ўзбекистонда олиб борилган айрим
тажрибалар шуни кўрсатадики, уни ғўза ва шоли алмашлаб экишида
хамжойлаштириш мумкин.
Приморск минтақасида ўтказилган тажрибалар ва кузатувлдар
натижаси бўйича соя ўсимлиги фақат унумдор, тоза ерларга экилади хамда
аксарият холда соя бўғдой, картошкадан бўшаган ерларга экилади.Энг
яхши ўтмишдош деб шудгор хисобланади.
Харқандай минтақада сояни дуккакли экинлардан ва кунгабоқардан
сўнг экиш тавсия этилмайди, чунки уларнинг касаллиги умумийдир,
шунингдек акация кўчатзори ва кўп йиллик дуккакли ўтлар яқинига
хамэкиш номувофиқдир, чунки бўнда зараркунандалар билан зарарланиш
хавфи юқоридир.
Суғориладиган далаларни теккислаш П-4 ѐки ПА-3 узун таянчли
теккислағич ѐрдамида амалга оширилади.
Хайдалгандан сўнг дала юзаси ВП-8, ВПН-5,6 текислагичлари хамда
борона ва шлейф тақилган КПС-4 культиваторлари воситасида текислаб
чиқилади. Энг яхши текисликка шудгор йўналишига нисбатан агрегатни
45
0
бурчак остида юргизилганда эришилади.
РАСМ БОР!
Донли экинлар йиғиб олинган захотиѐқ анғизни юмшатиш лозим, бу
эса намликни сақлаб қолиш ва хайдашдан олдин бегона ўтларни ундириб
олишга шароит яратилади. Ер чуқур – 27-30 см хайдалаши лозим.
Илдизпояли бегона ўтлар билан зарарланган далалар анғизини шудгорлаш
янада чуқурроқ амалга оширилади. Бир йиллик бегона ўтлар мавжуд
далаларни эртароқ шудгорлаш, сўнгра дискли борона ѐки культивациялаш
тавсия этилади. Илдиз бачкили бегона ўтлар билан зарарланган далаларга
қатламли ишлов берилади: аввал илдиз бачкилар пайдо бўлишига қараб
икки-уч марта юмшатилади (дискли бороналар, кўп лемехли воситалар
ѐрдамида), сўнгра ўсиб чиққан ўтларга (5-6 баргли) 2,4 Д гербицидини 2,0-
2,5 кг/га амин тузи ѐки 1,5-2,0 кг/га бутил эфир меъѐрида сепиб, чуқур
шудгор қилинади.
Шудгор ўз вақтида ўтказилганлиги маъқул. Россияда ўтказилган
тажрибалар бўйича ер хайдаш муддати соя хосилига таъсир қилади. Буни
қўйидаги маълумотдан кўриш мумкин.
15.Ер хайдаш муддатини соя хосилдорлигига таъсири
(29)
Хайдаш муддати
Бегона ўтлар сони
1 кв.м.да
Дон хосили, ц/га.
31 август
133
8,6
11 сентябр
146
7,3
28
28
15 сентябр
186
7,0
14 октябр
234
6,3
Do'stlaringiz bilan baham: |