Морфологияси Биологияси



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana11.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#653794
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
soya

Тупроққа муносабати.
Соя тупроққа талабчан эмас, у рН 5 дан 8 
гача мухитли тупроқларда ўсади ва ривожланади, рН 6,5 тупроқлар ўртача 
қўлайдир. Тупроқ мухити рН бўлганда соя яхши гуллайди, аммо дуккак 
сони жуда кам бўлади. Тупро мухити рН бўлганда соянинг ривожланиши 
сусаяди, дуккак умуман ривожланмайдм.Агар тупро мухити рН 8,5-9,0 
бўлганда соя ўсимлигида 3-та мураккаб барг ривожланиб ўсиши ва 
ривожланиши сусайган, ўсимлик нобуд бўлган. Соя чуқур 
шудгорланмаган тупроқларда хамхосилберади. У шўрхок, нордан ва 
ботқоқланган тупроқлардан бошқа барча тупроқларда яхши ўсади. Соя 
учун ўртача механик таркибли каштан ва қора тупроқлар энг яхши 
хисобланади. Оғир қатқалоқли ва сув тартиботи қониқарсиз бўлган қумоқ 
тупроқлар хамсоя учун самарасиздир. Соя тупроқ аэрациясига 
талабчандир. Тупроқнинг капилляр ғоваклиги 20-22% дан кам бўлмаганда 
ва умумий ғоваклик 52% атрофида бўлганда соянинг ўсиши ва 
ривожланиши учун муқобил шароит юзага келади. Тупроқнинг критик 
аэрацияси соя учун 9%. Туганак бактериялари аэроблар бўлиб, улар яхши 
аэрацияланган тупроқларда ривожланади. Тупроқ зичлашганда ва ортиқча 
намланганда туганак бактериялари ривожланмайди

Ёруғликка муносабати.
Соя – ѐруғликни севувчи қисқа кун 
ўсимлигидир. Кисқа ѐруғлик кунларда соянинг ривожланиши тезлашади,
вегетатив масса камроқ шаклланади ва ўсимликнинг баландлиги пасаяди. 
Айрим шакллар кун узайганда гулламайди. Вегетатив даврдан 
репродуктив даврга ўтишда муайян кун узунлиги талаб этилади. Соя 
ѐруғлик интенсивлиги ва сифатига сезгирдир. Кизил рангли тўлқинлар 
гуллашни кечиктиради. Узун тўлқинли нурлар айрим вегетатив даврлар 
бошланишини кечиктиради, қисқа тўлқинли нурлар эса, аксинча тезлатади. 
Дуккакларнинг шаклланиши даврида ѐруғлик етишмаслиги уларнинг 
тўкилишига олиб келади. Ёруғликка юқори талабчанлигига боғлиқ 
равишда соя ўсимлиги қалинлашувини кучли сезади. Генератив даврга 
ўтиш учун соя 2-6 қисқа кун талаб этади. 
Соянинг фотодаврий реакцияси кун узунлиги ўзгаришида баргларда 
кечадиган ўзгаришлар билан боғлиқдир. Изланишларда тасдиқландики, 
гуллаш пайтида сояда гуллаш гормони (флориген) шаклланади. Бу гормон 
баргларда ишлаб чиқарилади ва бутун ўсимлик бўйлаб тарқалади. 
Олимлар соянинг қуйидаги фотодаврий реакцияси босқичларини 
аниқлашди: 


22 
22 
-
бошланғич юқори интенсив ѐруғлик реакцияси; 
-
пигмент парчаланиши; 
-
гормон синтезидан олдинги давр; 
-
гормон синтези; 
-
гормоннинг барқарорланиши; 
-
гормоннинг тарқалиши; 
-
гуллаш индукцияси. 
Харбир нав учун муқобил кун узунлиги соянинг келиб чиқиш ва 
етиштирилиш жойига боғлиқдир. Соя шимолда доимий етиштирилса у кун 
узунлигининг ўзгаришини сезмай қолади. Бунда улар нейтрал бўлиб 
қолади. Соянинг географик тарқалиши кун узунлиги билан боғлиқдир. 
Умуман соя 40
0
ж.к. ва 60
0
ш.к. орасида етиштирилади. Олимлар кун 
узунлиги билан ўсимлик баландлиги, мевалар ва уруғлар сони ўртасидаги 
боғлиқликни аниқлашган. Кисқа кунда ўсимликнинг баландлиги бўғим 
оралиқлари узунлигининг камайиши билан боғлиқ равишда кичраяди. 
Бундай холатда биринчи дуккак пастда жойлашади ва ўсимликда майда 
мевалар ва уруғлар шаклланади. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish