Монотеизм (юнон. "monos" "якка", "deos" "худо") яккахудога ишониш ва унга эътиқод қилиш ҳақидаги таълимот бўлиб, кўпхудолик (политеизм)нинг зидди сифатида эътироф этилади


Ўлимнинг гуноҳ туфайли юзага келиши



Download 116 Kb.
bet3/6
Sana09.07.2022
Hajmi116 Kb.
#762890
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Монотеистик ёҳуд Иброҳимий динлар атамасининг мазмун моҳияти ва

Ўлимнинг гуноҳ туфайли юзага келиши. Яҳудийликда ўлимга инсон томонидан содир этилган гуноҳ сабабли юзага келган, деган таълимот мавжуд бўлиб, бунга далил сифатида Қадимги Аҳдда ўлим билан Одам Атони гуноҳларини боғланганини келтириш мумкин. Ибтидо китобида шундай дейилади: “Жаннат ўртасидаги дарахт меваси ҳақида Худованд (Одам ва Ҳавога) “Уни еманглар, ўшламангларки, вафот этасизлар”59, деб огоҳлантирди. Ибтидо китобининг бошқа матнида: “Худованд Одамни жаннатга киритди ва шундай деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан”60, деб келтирилган. Ушбу матнни шархлаб яҳудий мутафаккирлари шундай дейдилар: “Матндаги ўлимдан мурод айнан ўша куни вафот этиш эмас, балки уни аниқ инсониятга тушишидир. Ўша кунги ўлимдан мурод эса, бу руҳий бўлиб, унга кўра, руҳ Худодан узоқлашиши ва ажралишидир”61. Изқиёл китобида эса, шундай келтирилади: “гуноҳ иш қилган жон вафот этади”62, деб қайд этилади. Шу ва юқорида келтирилган матнлар, инсон ўзи содир этган гуноҳлари сабабли, бошига ўлим келади, деган таълимотга далил бўлади.

“Қадимги Аҳд”да инсон руҳи танадан қай тарзда чиқиши ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Бу борада яҳудий уламоларидан Саъд ал-Фаюмий шундай дейди: “Ота-бобларимиз бизга ўргатишганки, Холиқ томонидан юборилган фаришта жисм ва руҳни бир-биридан ажратади ва инсонга кўзлари сариқ оловга тўлган, қўлида қиличи бор ҳолатда кўрсатилади. Инсон шуни кўрса, тинчи йўқолади ва жисми руҳидан ажралади”63.

Яҳудийлик таълимотида маййит вафот этгач уни ювиш ва кафанлаш каби масалалар ҳам ўрин олган бўлиб, бу борада шундай дейилади: “қадимда ҳам, ҳозирда ҳам яҳудийларда маййитнинг кўзи очиқ қолса қариндошлар томонидан юмиб, уни ҳаққига дуолар қилиб, жасадни ювилади ва мато билан кафанлаб, бошини рўмол билан ўраб, жасадга хўшбўй атирлардан сурилади ва қабргага қўйилади”64.

Юқоридагилардан Ислом динида мавжуд маййитни ювиш, уни кафанлаш ва хўшбўй атир (мушк)лардан суриш каби таълимотларнинг нақадар ўхшашлиги кўринади. Шу билан бир қаторда, Яҳудийликда Христианлик ва Исломга тамоман зид бўлган фарқлар ҳам мавжуд. Ислом динининг асосий манбаларидан бири бўлган ҳадисларда шундай дейилади: “Мўъмин киши нажас эмас”65. Христианликда ҳам, вафот этган масихийнинг руҳи муқаддас руҳ билан боғлангани сабабли, маййитга эҳтиром кўрсатиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Яҳудийликда эса, маййит ҳам у қўйилган хона ҳам нажосат ҳисобланади66. Шу сабабли, Яҳудийликда вафот этган инсонни тезда дафн қилиш одат тусига кирган.




Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish