чой ичасизми?» деб сўрамоқчи: ШоиШ уои Ике зоте тоге
1еа? Сиз ҳам меҳмондўстликка ташаккур билдирасиз:
Ткапк уои! Шунда дўстингиз сўровни давом эттиришга
мажбур: «Уез» «1капк уои» ог «по» «1капк уои?» («Ҳа»
раҳматми ёки «йўқ» раҳматми?)
Нутқий мулоқотдаги бундай англашилмовчиликнинг
сабаби ташаккур иборасининг нотўгри шаклда бўлишида
эмас, балки ўзбек миллатига хос маданият нормасидир.
Маълумки,
меҳмондорчиликда
қанчалик
мезбон
илтифотидан баҳраманд бўлишни истасак ҳам, ҳеч қачон
унинг «Овҳат ейсизми?», «Чой ичасизми?» қабилидаги
саволига тўғридан-тўғри тасдиқ жавобини бермаймиз.
«Раҳмат\» дейишнинг ўзи илтифотнинг қабули эмасми?!
Умуман, шарқона муомала маданиятида «ҳа» ва
«йўқ» нинг ифодасида кескин чегара йўқ. Японлар ҳар
264
www.ziyouz.com kutubxonasi
қадамда ишлатадиган «хай» иборасини европаликлар «ҳа»
мазмунида таржима қилишади. Худди шунингдек, ўзбек
тилидаги «хай», «хўп» иборалари ҳам тасдиқ, ризолик
мазмунида қабул қилинади. Аслида, ушбу ибораларни
қўллаётган япон ҳам, ўзбек ҳам тўгридан-тўғри розиликни
билдираётгани йўқ; у «Сизни тиигладим ва тушундим,
эиди цаидай жавоб беришии ва иима цилишни ўйлаб
кўраман» демоқчи.
Умуман,
коммуникатив
мақсад
-
интенцияни
ботиний, яширин ҳолда ёки билвосита ифода этиш барча
миллатларга хосдир. Лекин билвосита нутқий актларнинг
таснифий гуруҳлари ва уларни ифодаловчи лисоний
шакллар қатори турли тилларда бир хил кўринишга эга
бўлмайди. Масалан, француз мақтов, таҳсин изҳор этиши
учун панжасининг учини ўпиб қўйса етарли. Инглизлар
мазмунни
билвосита
ифодалашда
кўпинча
сўроқ
шаклларига мурожаат қиладилар (\¥оиМ уои ра§8 т е зай?).
Узбеклар
нутқида
илтимосни
ифодалашда
савол
шаклларидан деярли фойдаланилмайди. Турли миллат
вакилларининг сергаплик даражаси ҳам бир хил эмас, кўп
гапиришдан турли мақсад кўзланиши мумкин. Марказий
Осиё халқларига «Ацволингиз цандай? Уй ичи, бола-чаца
тинч-омонми?» саволлари билан мурожаат қилинганда,
«Худога шукр\» жавобини олишнинг ўзи етарли. Худди шу
саволни англосаксонларга берсангиз, уларни ҳайрон
қолдиришингиз ва умуман жавоб олмаслигингиз мумкин.
Олмонлар эса батафсил жавобга тайёрлар, улардан ҳатто ўз
организмлари, тана аъзоларининг қай аҳволда экани ҳақида
ҳам маълумот олишга тайёр тураверинг. Японлар эса ҳар
қандай саволга тўгридан-тўгри ва аниқ жавоб беришдан
қочадилар.
Баъзилар япон маданиятига хос бўлган ҳар қадамда
кечирим сўраш ёки ташаккур изҳор этиш одатини
батафсилликнинг рамзи ҳисоблайдилар. Японияда бошлиқ
265
www.ziyouz.com kutubxonasi
ходимга бирор бир танбеҳ берса ёки ундан хатосини
тузатишни сўраса, ходим (у ҳар қанча ҳақ бўлса ҳам) ҳеч
вақт ўзини оқлашга ҳаракат қилмагани маъқул. Яхшиси,
кечирим сўраб қўя қолишдир, зеро, япон жамиятида «мен
бирор ёмон иш қилмадим» деб ўйлаш нотўгридир; сен ҳар
ҳолда бирор нарсада гуноҳкорсан. Шунинг учун ҳам
Австралияда ўтказилган автопойгада эрлари ҳалок бўлган
икки япон жувонининг газетада австралияликлардан
кечирим сўраши (юзага келган ноқулайликлар учун)
нормал ҳолатдир.
А.Вежбицка «кечирим сўраш» фаолияти фреймини
таркиб топтирувчи «маданий сценарий»ни қуйидагича
тавсифлайди (Вежбицкая 2001: 129):
-мен бажарган ҳаракатим бирор бир ёмон натижа
билан тугаса,
-ушбу кишига ёмон ҳодиса бўлганлигини сезяпман
дейишим керак,
-шу сабабли бирор нарса қилишим керак.
Худди шу маданий сценарий мулоқот тизимига ўз
таъсирини ўтказади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кечирим
сўрашга ундайди.
Бундан ўн йиллар олдин мулоқот қоидаларини
маданий нормалардаги фарқлар нуқтаи назаридан таҳлил
қилишни истаган психолог олимлар Осиё халқлари
лисоний фаолиятида улар маданиятига хос бўлган ўз-ўзини
камситиш хусусияти акс этади, Ғарб маданиятида эса ўз-
ўзини улуглаш, такаббурлик устувор, деган гояни олга
сурмоқчи бўлишган эди (Ка1ауата, Магкиз, УЬегтап
1995). Менимча, ушбу гоя муаллифлари хато фикрдалар.
Ахир шарқона камтарликка ўз-ўзини камситиш (зеИ-
ауег§
10
п) баҳосини бериш тўғрими?! Япон, хитой ёки ўзбек
ҳар бир ҳаракати учун узр сўраса, ёки илтимосни, талабни
тўгридан-тўғри баён этишдан қочса, ёки мақтовни
камтарона қабул қилса, ҳатто баъзан мақтов, хушомад
266
www.ziyouz.com kutubxonasi
мазмунидаги нутқий мурожаатларга эътироз билдиришга
уринса, бу билан ўзини суҳбатдош олдида камситиш
ниятида бўлган бўладими? Аслида, бу миллатларнинг
гурури англосаксонларникидан баланд бўлса бордир-ку,
аммо паст эмас. Юқорида айтилган мулоқот одати хатти-
ҳаракатларининг
мавжудлигига
сабаб
ушбу
миллат
вакилларининг онгидаги «фрейм структура»да (Красннх
2002:
175)
миллий
маданиятга
хос
қобиқнинг
мавжудлигидир.
Этник-этик
нормалар тўпланишидан
ташкил топадиган ушбу қобиқ мулоқот стратегияси ва
тактикасини бир хилда бошқариб борадиган қоидалар
туташадиган майдондир.
Америкаликларнинг
ўзини
тутиши
ва
нутқий
мулоқотда
сезиладиган
такаббурона
хатти-
ҳаракатларининг сабаби ҳам миллий-маданий қадриятлар
билан боглиқ. Америка қитъасига кўчиб ўтган турли
миллат вакиллари бойлик тўплаш учун қатъиятли бўлишга,
таваккал
қилишга,
мустақил
ҳаракат
қилишга,
атрофдагиларга тажовузкорона
муносабатда бўлишга
одатланишган. Улар муваффақиятсизликдан чўчимасликка
(чунки атрофда чексиз ер майдони бор ва ундан
фойдаланиш имконияти мавжуд), ҳар қандай ўзгаришларга
ишонч билан боқишга (Америкада ишдан бўшатилиши
ҳақида хабарни эшитиш уят эмас) ўрганишган. Бундай
шароитда тарбия топган шахс ўзини такаббурона тутиши
табиийдир. Осиё халқлари фаолиятида эса тамоман
бошқача «маданий сценарийлар» ҳукмрон, чунки уларнинг
ишга, лавозимга бўлган муносабати бошқача кўриниш
олади. Айниқса, раҳбар-ходим ўртасидаги муносабатлар
ўзгача, раҳбар - хўжайин, у ходим - ишчисининг
муаммоларини тушунишга уринади, керак бўлганда, унга
ёрдам қўлини чўзади. Ижтимоий мавқе ҳурмат қилинади,
бошлиқнинг айтгани эътирозсиз, бекаму кўст ижро
этилади. Ҳатто Индонезия, Малайзия, Таиланд каби
267
www.ziyouz.com kutubxonasi
мамлакатларда лавозимга ворислик йўли билан эришиш
мумкин. Бу миллий-маданий хусусиятларнинг барчаси,
сўзсиз, мулоқот қоидаларида ўз аксини топади.
Миллий-маданий сценарийлардаги фарқни барча
миллатлар учун умумий, универсал бўлган тушунчалар
идрокида ва талқинида ҳам кўриш мумкин. Маълумки,
барча воқеа-ҳодисалар аниқ макон ва замонда кечади, аммо
инсон тажрибасида унинг лисоний фаолиятида марказий
ўринни эгаллайдиган ушбу концептлар моҳиятига бўлган
муносабат бир хил эмас. Масалан, Америка, Швейцария,
Италия, Япония каби мамлакатларда «вақг (замон)»
тушунчасининг
моҳияти турлича талқин
қилинади.
Америкада (ҳамма нарса бойлик орттиришга қаратилган
жамиятда) вақт -қимматбаҳо товар, фойда олиш илинжида
бўлсангиз, шошилинг, вақт орқасидан қувинг. Америкалик
учун ўтган замон йўқ, ҳозирги замонга илиниб қолиши
мумкин, асосий умид келгуси замонга (келгусида «вақг»
товаридан кўпроқ фойда олиш мумкин). Шунга нисбатан
америкаликларнинг идрокида «вақг» концептининг шакли
узунчоқ чизиқли кўринишга эга ва бу чизиқ қисмлар
давомлилигидан иборатдир:
Утган замон
Ҳозирги замон
Келаси замон
Вақт, инглизлар, олмонлар, скандинав халқлари
наздида ҳам чизиқли кўринишда давом этади. Улар бир
пайтнинг ўзида бир неча юмуш билан шугулланишни
ёқтирмайдилар, бир вақг оралигида биргина иш билан
машгул бўлиб, уни битказгандан сўнг навбатдагисига
ўтишни маъқул кўрадилар. Шу сабабли ҳам уларнинг
забонида замон категорияси турли вақг оралиқларини
ифодаловчи шаклларга бой бўлса керак.
Туркийзабон
миллатларда
ва
кўпгина
шарқ
халқларида вақт идроки тамоман ўзгача. Бу маданиятларда
268
www.ziyouz.com kutubxonasi
вақтнинг кечиши одамлар ва воқеалар билан боглиқ эмас, у
- даврий ҳаракатда. Одамлар ўз фаолиятларида ушбу
даврийлик аксини кўрадилар ва унга мослашади. Вақт
айланма
халқа
атрофида
ҳаракатланганидек,
инсон
фаолияти ҳам (табиат, борлиқдаги воқеалар каби) бир
босқичдан иккинчисига ўтиб, давра атрофида кечаверади.
Шарқликлар гарбликлардан фарқли равишда, ҳар бир
ҳаракатга киришишдан олдин узоқ мулоҳаза юритишга
тайёрдирлар. Ҳар бир қадам олдинги даврга нисбатан
қўйилади.
«Вақт» тушунчасини даврий кўринишда идрок этувчи
миллатлар ўтган ва келаси замонларни идрок қилишда
гарбликлардан тубдан фарқ қиладилар. Вақтни узунчоқ
(орқага
қайтмайдиган)
чизиқ
кўринишида тасаввур
қиладиган маданият вакиллари ўтган замонга орқада
қолган ҳодиса сифатида қараб, келажакни «пешона»да
турган умидбахш ҳодиса деб қабул қиладилар. Шарқ
маданиятининг асосий қисмида ўтган замон, аксинча,
доимо кўз олдидаги даврдир, у кўриниб турганлиги учун
ҳам биз бу давр таъсиридамиз, ундан сабоқ оламиз.
Мадагаскарда яшовчи элатларда бирор бир фаолиятни
бажаришдан олдин вақтни ҳеч қандай аямасдан ўз
аждодлари
суякларини
қазиб
олиб,
улар
билан
маслаҳатлашиб олиш одати бор экан. Келаси замон эса,
аксинча, худди уларни орқадан қувиб келиб, атрофда
айланиб, кейин яна орқага (ўтмишга) қайтадиган даврдек
тасаввур қилинади.
«Вақт» тушунчасининг бу тарзда турлича идрок
этилиши мулоқотнинг кечишида, унинг миллий-маданий
нормаларида ўз аксини топмай қолмайди. Айнан шу
қоидаларнинг таъсирида Шаркда мулоқот матни кўпроқ
ритуалликка, маросимий тусга мойилроқ. Италянлар,
испанлар ва бошқа айрим европаликлар учрашув ва
мулоқотда
асосий
эътиборни
эмоционалликка,
269
www.ziyouz.com kutubxonasi
кутилмаганда ижро этиладиган ҳаракатларга қаратадилар,
японлар, корейслар ҳар қандай тадбирни босқичма-босқич,
ҳар бир босқич бошланиши ва тугалланишини аниқ
чегаралаш, бу чегарани шаклан белгилашга уринганлар.
Юқорида келтирилган «вақт» концептининг турли
маданиятлар
вакиллари
идрокидаги
фарқлари ушбу
концептнинг
ғрамматикалашуви
жараёнига
ҳам
ўз
таъсирини ўтказади. Масалан, туркийзабон халқларда
ўтмишдан сабоқ олиш, аждодлар тажрибасига таяниш,
маънавий қадриятларга эҳтиром ниҳоятда кучли. Шунинг
учун ҳам туркий тиллар грамматик тизимида ўтган
замонни ифодаловчи феъл шакллари миқдор жиҳатидан
ҳозирги ва келаси замон шаклларидан кўпроқ.
Узбек тили грамматикасига оид қўлланмаларда замон
категориясини
ифодаловчи
шакллар
қуйидагича
тавсифланади:
1) Утган замон:
Do'stlaringiz bilan baham: |