Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)


§ - Би йе
1
Х
18
- 1епег 
бе
1
Х
18
) тақсимланган. Немис тилшуноси Карл Бругманнинг 
ушбу морфологик таснифини кейинчалик Карл Бюллер 
қайта кўриб чиқиб, гуруҳлар сони ва таркибини нутқий 
мулоқот 
вазиятининг 
бошқа 
қисмлари 
ҳисобидан 
кенгайтирди. Тил тизими таҳлили назарий асослари билан 
шугулланишга қизиққан ушбу психолог-олим 1936 йилда 
эълон 
қилинган 
«Тилнинг структур 
модели» 
(Ба8 
81шкйшпо(1е1 йег 8ргасЬе) номли мақоласида «Тил 
(таҳлили- Ш.С.) 
назарияси ижтимоий нутқ вазияти 
таҳлилига таянмоги шарт ва лозимми?» деган саволга 
тасдиқ жавобининг далилларини излайди. У ҳар қандай 
тилда кўрсатиш (ишора) майдони мавжудлигини ва бу 
майдон учун 
«хизмат» 
қилувчи 
«кўрсаткич-сўзлар» 
гуруҳлари борлигини қайд қилади. Бу сўзлар эгалланган 
ўринга ишора (Мег, с1а, боП - бу ерда, шу ерда, у ерда) ва 
шахслар иштирокини кўрсатувчилар (
1
сЬ, би, ег - мен, сен, 
у) 
турларига 
бўлинади. 
Ҳақиқатда 
ҳам 
К.Бюллер 
айтганидек, «аниқ нутқий вазият таҳлилига таянмасдан 
туриб, қандай бошқа йўсинда барча кўрсатиш сўзларининг 
вазифаларини аниқлаш мумкин?» (Бюллер 1960: 29-30). 
Муаллиф «Тил назарияси» (8ргасЬ1Ьеопе. -1епа, 1934) 
асарида дейксис ҳодисасининг моҳияти ҳақидаги ўз илмий 
қарашларини жамлаб, ушбу ҳодисанинг тил қурилиши ва 
нутқий мулоқот тизимида тутган ўрни, бажарадиган 
вазифаларини янада аниқлаштиришга ҳаракат қилган. 
Дейктик ибораларни гуруҳлашда у нутқий мулоқот 
майдонининг асосий белгиловчи «ўқ» лари сўзловчи -
тингловчи муносабати (1сЬ -Б и <Те1х1з - Мен-сен дейксиси), 
предмет ёки шахснинг нутқ субъектига нисбатан эгаллаган
170
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўрни (Мег-ёоЛ с1е1Х18 - бу ерда-у ерда дейксиси) ва нутқий 
акт вақти (]еШ - с1епп йе
1
Х
18
ҳозир- ўша пайтда дейксиси) 
фарқларига таянишни таклиф қилади.
К.Бюллер айнан шу китобида кўрсатиш объектининг 
фарқланишига нисбатан дейксис ибораларнинг яна ўзгача 
уч турга ажратиш мумкинлигини ҳам қайд этади: 1) 
кўриниб турган объектга ишора (бетопзСгайо ас! оси1и8): 
сўзловчи ўз кўзи билан кўриб турган объектни кўрсатиш 
вазифасини бажарувчи лисоний белгилар; 2) контекст 
дейксиси яъни матнда олдинги ўринларда қўлланган 
сўзларга ишора (анафора ҳодисаси - Ш.С.); 3) тасаввур 
дейксиси (йе1х18 ап Р1еап1:а8ша), яъни сўзловчи бевосита 
кўрмаётган ва матнда эслатилмаган, аммо сўзловчилар 
учун маълум бўлган предметга ишора.
Дейктик 
белгилар 
таснифи 
масаласи 
узлуксиз 
муҳокама қилинииб келинмоқда. Кўпчилик тилшунослар 
анъанага биноан шахс, макон ва замон дейксисларини 
фарқлаб келишмоқда. Аммо айрим тилшунослар бундай 
таснифга унчалик қўшилмайдилар. Улар, дейксис ва 
модаллик ҳодисаларини ягона майдонга бириктириш 
ҳаракатида 
бўлишиб, 
модал 
дейксисини 
алоҳида 
ўрганишни 
таклиф 
қилишмоқда. 
Модал 
дейксиси 
воситасида сўзловчи мавжуд ва тасаввурдаги вазиятларни 
нисбатан баҳолайди (КаиЬ 1983: 231). Социал (ижтимоий) 
дейксисни алоҳида категория сифатида ажратиш ва унинг 
воситасида 
мулоқот 
иштирокчиларининг 
бир-бирига 
нисбатан ижтимоий мавқеини белгилаши имкониятлари 
ҳақида олдинги бобда гапирилди (кейинги саҳифаларда бу 
ҳодиса тафсилотига яна бир карра қайтишга мажбур 
бўламиз). 
Бундан 
ташқари, 
Ч.Филлмор, 
Р.Лакофф, 
В.И.Шаховский, А.В.Кравченко каби олимлар, мулоқот 
матнида суҳбатдошларнинг хусусий муносабатлари ўз 
аксини топишини ҳисобга олиб, эмоционал дейксисни ҳам
171
www.ziyouz.com kutubxonasi


алоҳида ўрганиш гоясини таргиб қилишмоқца (ҒШшоге 
1975; ЬакоҒҒ 1974; 8ш1Ш 1989; Шаховский, Жура 2002).
Дейктик ибораларнинг эслатилган гуруҳларининг 
семантик ва прагматик хусусиятлари ва умуман ушбу 
гуруҳларнинг ажратилиши қай даражада асосли эканлиги 
ҳақида батафсилроқ тўхталишга тўгри келади.
Олдинги 
саҳифаларда 
дейксис 
белгиларнинг 
семантик жиҳатдан бошқа лисоний белгилардан тубдан 
фарқ қилиши, уларнинг предмет-ҳодисаларни тўгридан- 
тўгри 
номлаш 
қобилиятидан 
маҳрум эканлиги 
ва 
сигнификатив мазмунга эга эмаслиги эслатилган эди.
Дейктик воситалар қаторига кирувчи сўзларнинг 
лексик маъносида у ёки бу турдаги референтга ишора 
мавжудлигини 
исботлашга 
ҳаракат 
қилган 
Е.В. 
Падучеванинг таърифича, «олмошлар - маъносида нутқий 
ҳаракатга ҳавола ёки нутқий тузилманинг борлиқ билан 
муносабатига, турига ишора мавжуд бўлган сўзлардир» 
(Падучева 1988: 11). Олмошларнинг ва бошқа турдош 
турдаги дейктик белгиларнинг сигнификатив мазмундан 
холи эканлигини, уларнинг референти тургун бўлмасдан, 
балки нутқ вазиятига нисбатан ўзгариб туришини Эмиль 
Бенвенист алоҳида қайд этган. Унингча, «Мен» олмоши 
маъносини фақатгина маълум бир нутқий ҳаракат 
ижросига (1осийоп) нисбатан аниқлаш 
мумкин ва бу 
нутқий ҳаракат доимо ягона, алоҳида бўлиб қолади, 
такрорланмайди. Ҳар бир нутқий ҳаракат алоҳида объект 
(воқеликдаги ҳодиса, пердмет) билан боглиқ бўлганлиги 
сабабли, «мен» олмошининг референти ҳам ўзгариб 
туради. Қисқаси, «мен» шакли лисоний нуқтаи назардан 
фақатгина 
бажарилаётган, 
ижро 
этилаётган 
нутқий 
ҳаракатда мавжуддир (Бенвенист 1974: 286).
Фаранг тилшуноси шахс, замон, макон, ишора 
қилинаётган объект 
кўрсаткичларининг нутқ кечаётган 
вақт билан муносабатини мен: бу ерда- у ерда; ҳозир -
172
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish