Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

ўзини билиш билан машгулдир, зеро, лисоний фаолият 
ҳодисасининг моҳияти - унинг ижрочиси - шахс ва ушбу 
шахснинг ижтимоий, шахслараро муносабатга киришиши 
билан белгиланади.
Дарвоқе, 
феноменология 
руҳидаги 
гоялар 
тил 
ҳақидаги фаннинг систем тилшунослик, функционал 
тилшунослик каби соҳаларига қисман бўлса-да, ўз 
таъсирини ўтказиб келаётган эди. Унинг таъсири, айниқса, 
Г.Гийом ва А.А. Потебня таълимотларида сезиларлидир. 
Бинобарин, лисоний фаолият жараёнида билиш ва ижодий 
яратиш мақсадларининг қай йўсинда «омухта» бўлиши 
ҳамда 
шу 
асосда 
инсоннинг 
воқеликни 
қандай 
ўзлаштириши 
муаммолари 
устида 
бош 
қотирган 
А.А.Потебня лисоний белгиларнинг қўлланишидаги шакл 
ва мазмун мутаносиблиги инсон тафаккур фаолиятининг 
қонуниятлари билан боглиқ эканлиги ҳақидаги фикрни 
муҳокамага ташлайди. Украин тилшуноси кўпчилик
5
www.ziyouz.com kutubxonasi


билдираётган «сўз фикрни ифодалаш ва уни бошқаларга 
узатиш 
учун 
керак» 
қабилидаги 
гоянинг 
нотўгри 
эканлигини қуйидагилар билан изоҳламоқчи бўлган эди. 
Унингча, сўзнинг ҳар бир қўлланиши янги фикрнинг 
яратилишидир ва бу янги фикр тафаккурдаги олдинги 
заҳираларнинг янги тасаввур, янги саволлар асосида қайта 
гурухланиши ва ўзгартирилиши натижасидир. «Шунга 
биноан, - деб ёзади А.А.Потебня, - сўз тайёр фикрни 
ифодаловчи 
ва 
узатувчи 
восита 
сифатида 
талқин 
қилинмаслиги лозим; у дастлабки ўринда фикрловчининг 
ўзи учун керак, чунки бу ўзгаришларни сўз унинг ўзида 
ҳосил қилади» (Потебня 1990: 115). Сўзнинг фикрни 
узатиш 
воситаси 
бўла 
олишини 
фақатгина 
унинг 
тингловчини олдин сўзловчи бажарган ментал фаолиятни 
такрорлаш ҳамда ўз ақлий заҳираларидаги материалдан 
фойдаланган ҳолда, ўхшаш фикр яратишга ундашида 
кўриш мумкин. «Сўзлаш ўз фикрини ўзгага етказиш 
бўлмасдан, 
балки 
унда 
унинг 
ўзининг 
фикрини 
уйготишдир» (Уша асар: 15).
Қисқаси, тилшунослик эмпирик таҳлилни билишнинг 
бошқа гоялари ва амаллари билан бойитишга узоқ 
тайёргарлик кўрди. Бундай тайёргарлик, изланишлар зое 
кетмади, ўтган асрнинг охири тилшунослик тараққиётида 
ўзига хос янги босқич, янги ривожланиш даври бўлди. Шу 
даврда эмпиризм, феноменология, конструктивизм каби 
фалсафий 
гояларни 
ўзида 
жамлаган 
методологияга 
асосланган лисоний таҳлил йўналишлари юзага келди. Ана 
шундай 
йўналишлардан 
бири, 
албатта,
прагмамшгвистикадир.
Прагмалингвистика, ҳеч қандай гумонсиз «тетапоя» 
давридан ўтди, ушбу соҳа ўз тадқиқ объектини (нутқий 
мулоқот тизими) ва таҳлил методларини асосан аниқлаб 
олди. Прагматик таҳлил тамойилларини белгиловчи асосий 
методологик гоя ҳам аниқ: бу - фаолият иазариясидир.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


Аммо прагмалингвистика ҳамон «навқиронлик» даврида. 
Навқиронлик эса - истиқболли режаларга тўлиқликдир, 
ҳозирча ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан тап 
тортмасликдир. Дарҳақиқат, баркамолликка интилаётган 
прагматика фани лисоннинг инсон, жамият хизматида 
бўлишидаги вазифасининг қандай амалга оширилиши 
борасида изланишларни давом эттиришга мажбур. Бу 
изланишлар лисоний билим соҳасидаги ушбу йўналишнинг 
янги назарий гоялар билан бойитилишини талаб этади.
Қўлингиздаги 
рисолани 
ёзишдан 
мақсад 
ҳам 
ҳурматли китобхон, сизни прагмалингвистик таҳлил 
асослари билан таништириш, ҳозирги пайтда мавжуд 
бўлган муаммовий масалалар ҳақида фикр билдириш, 
прагматиканинг бошқа семиотик ҳодисалар қаторидаги 

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish