Сгаи, 1еигег Ғеипс1, /5/
а11е Ткеопе,
1)оск §гип (1ен ЬеЪет %оШпег Ваит.
Мазмуни:
«Назария, дўстим, цуруҳдир (ялонгочдир),
ҳаёт дарахти эса ям-яшил».
Ҳа,
прагмалингвистик
таҳлил
назариясининг
ялонгочлаш хавфидан қўрқиб, китобхонни ушбу таҳлил
амалиёти
билан ҳам таништириш
мақсадини
ҳам
кўзламоқдаман. Буни, айниқса, нутқ актлари гуруҳларини
фарқлаш, мулоқот тизими бирликларини ажратиш ҳамда
дейксис ҳодисаси тавсифига оид қисмларда сезиш мумкин.
Бироқ ҳеч қандай илмий таҳлил тўлиқ бўла
олмаганидек, бирор бир ҳодисанинг илмий баёни ҳам бир
маъноли бўла олмайди ёки бир хил оҳангда кечмайди.
Зеро, воқеликнинг ўзини ҳам бир мазмунда англаш қийин
масаладир. Якка маъноли воқеликни фақатгина
уни
идеаллаштириш йўли билангина тасаввур қилиш мумкин.
Машҳур мантиқшунос Рудольф Карнап
(1891-1970)
айтганидек, мантиқий ва соф математик қонунлар албатта,
умумийдир, лекин улар воқелик ҳақида ҳеч қандай
маълумот бериш қобилиятига эга эмасдирлар. Бу қонунлар
«алоҳида тушунчалар ўртасидаги муносабатларнигина
ифодалайдилар... уч плюс бирнинг ҳар қандай воқеликда
ҳам тўрт бўлишига ишончимиз комил. Лекин бу тасдиқ
биз яшаётган воқелик ҳақида бирор нарсани (маълумотни -
Ш.С.) бера олмайди» (Карнап 1971: 47-49).
Ҳар қандай илмий таҳлил ўрганилаётган
объект
ҳақида,
унинг
маълум
воқеликда
мавжуд
бўлган
хусусиятлари ҳақида аниқ маълумот бермоги даркор.
Тўпланган маълумотлар асосида илмий ва амалий
аҳамиятга
молик
бўлган
хулосалар
шаклланади.
Хулосаларда объектнинг туб, ҳақиқий моҳияти ва уни
билиш жараёнида аниқланган хусусиятлар акс этади.
Демак, ҳақиқий моҳиятни билиш измидаги тадқиқотчи
8
www.ziyouz.com kutubxonasi
гносеологик ҳодисалар онтологик қийматига таянади.
Худди шу сабабга кўра ушбу рисолада прагмалингвистик
ҳодисалар таҳлилида «эркин фикрлилик» тамойилига амал
қилиш мақсадини кўзламоқдаман.
Илмий тафаккурдаги
бундай эркинлик, таҳлил этилаётган объектнинг онтологик
моҳиятини
назардан
қочирмасдан
туриб,
муҳокама
қилинаётган
муаммо
ечимига
турлича
ёндашиш,
қўлланилаётган усулларнинг турли-туман бўлишига имкон
беради. Қисқаси, бундай полиинтенцияли (кўп мақсадли)
тадқиқ объект моҳиятини ёритувчи хусусиятларнинг
кўпқиррали эканлигини англашга ёрдам беради. Энг
асосийси, билдирилаётган фикрда мулоҳазали бўлиш ва
ўзгалар фикрига ҳам ўрин қолдириш ўқувчини баҳсга
тортиш имконини яратади.
Суҳбатдош китобхонни топиш ҳар қандай муаллиф
учун шараф бўлса керак. Бундай истак Заҳириддин
Муҳаммад
Бобурни
ҳам
ижодга
ундаганлигининг
гувоҳимиз:
Do'stlaringiz bilan baham: