Жамоа ташкил этишдаги суст қобилият. Мақсадга эришиш учун раҳбар, ходимлар билан бирлашиши ва уларнинг малакасидан фойдаланиши лозим. Ишчи гуруҳи малакали ва унумли жамоага айланмаса, раҳбар меҳнати қийин кечади ва фаолияти ҳам унумсиз бўлади. Бундай жамоаларда унумли меҳнат механизмлари шаклланмайди ва носоғлом муҳит ҳукм суради.
1.3.Раҳбарларнинг самарали бошқарув фаолиятида компетенциявий ѐндашув омилларининг когнитив таҳлили
Глобаллашув ва фан-техниканинг жадал ривожлаши мутахассисларнинг замон талаблари ва касбий-инновацияларга нисбатан тезкор мослашишини талаб қилмоқда. Бугунги кунда мутахассис ўзининг 510 йил олдинги олий таълим муассасасида олган билимлари билан касбийшахсий фаолиятини муваффақиятли ташкил эта олмаслиги, мeҳнат бoзoрида рақoбатбардoшликни таъминлай олмаслигини ҳаѐтнинг ўзи тақозо этмоқда.
Бу эса ўз навбатида мутахассисларнинг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш орқали касбий ва шахсий ривожланиш даражасини таъминлаш масаласининг долзарблигини белгилайди.
Барқарор касбий ривожланишни таъминловчи зарурий педагогик шартшароитлардан бири мутахассиснинг шахсий ва касбий такомиллашувига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг мезон қийматини аниқлаш муҳим масала ҳисобланади. Хусусан, таълим муассасалари раҳбарлари касбий тайѐргарлигининг юқори даражада бўлиши, уларда касбий маҳоратнинг ривожланиши, замонавий педагогик ва ахборот - коммуникация технологияларини, соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва қўллаш кўникма, малакасини пухта ўзлаштириш, бир сўз билан айтганда касбий компетентликни ривожлантириш жараѐнлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг когнитив таҳлилини талаб этади.
Касбий компетентликни ривожлантириш мазмуни ва архитектоникаси(мажмуавий тузилма)ни шакллантиришга нисбатан қуйидаги ѐндашувлар мавжудлиги аниқланди: блок-даражали ѐндашув, яъни касбий компетентлик мазмунини ўқув режасидаги фан блоклари доирасида ўзлаштириладиган ва фаолиятнинг асосий йўналишлари мазмунини ифодаловчи таянч, умумкасбий, махсус-предметли компетенциялар тарзида типологиялаш; функционал ѐндашув фаолият соҳаси ва лавозим доирасидаги касбий вазифаларни компетенциялар тизими асосида лойиҳалаштириш; мутахассиснинг аниқ меҳнат шароитларига тезкор ва конфликтларсиз мослашишига хизмат қилувчи компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган индивидуал-психологик ѐндашув. Илмий-педагогик таҳлиллар жараѐнида касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари аксарият изланишларда бўлажак мутахассисларни тайѐрлаш мисолида ўрганилганлиги аниқланди. Мазкур жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, тадқиқот йўналишини олий таълимдан кейинги босқичда раҳбар ва педагог кадрлар касбий компетентлигини ривожлантириш мазмуни ва механизмларини тадқиқ этишга қаратдик.
Маълумки, катталар таълимини ташкил этиш ва бошқариш методологияси ўз навбатида мазкур жараѐн самарадорлигини кафолатловчи етакчи омилларни аниқлаштириб олишни тақазо этади. Таълим муассасалари раҳбарларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг андрагогик, акмеологик ва метакогнитив омиллари таснифланди.
Маълумки, метакогнитив омиллар бу мутахассиснинг касбий билим, кўникма ва компетенциялари асосида янги билимларни ўзлаштириш, ўзўзини касбий ривожлантириш учун асос бўлувчи омиллар мажмуи саналади.
Метакогнитив омиллар мотивацион, интеллектуал ва эмоционал соҳани касбий ва шахсий ривожлантиришнинг энг юқори имкониятлари билан уйғунлаштириб, контент билимлар, яъни кадрларнинг шахсий имкониятлари, мавжуд тайѐргарлик даражаси; жараѐнли билимлар-касбий фаолиятнинг мураккаб ва ностандарт вазифаларини ҳал этиш жараѐнида ўзлаштириладиган янги билим ва кўникмалар; стратегик билимлар-фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган информацион ва аналитик жараѐнларни ўз ичига қамраб олади (1.3.-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |