ЎЗБЕКИСТОН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
МОНОГРАФИЯ
ТОШКЕНТ-2018
Муаллиф:
Абдумаликов Улугбек Равшанович -Тошфарми, Тиббий ва биологик фанлар кафедраси, жисмоний маданият ва спорт бўлими катта ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Файзиева 3. Т - Тошфарми, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Шакиржанова К.Т -ЎзДЖТУ, Енгил атлетика, огир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти кафедраси п.ф.н., профессор.
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини давлат сиёсати асосида амалга оширишда глобал ахборот-коммуникация технологиялари муҳим аҳамият касб этмокда.
Жисмоний тарбия таълимининг узлуксизлиги, аҳоли, айниқса ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги ва хар томонлама баркамоллигини тайёрлашда педагог кадрлар тармоги тобора ошмокда. Бу ижтимоий педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда ахборот-коммуникация технологияларига бўлган қизиқиш, эҳтиёж тобора ортиб бормокда.
Ушбу монография (ўқув қўлланма) мутахассис кадрлар тайёрлашда хизмат ҚИЛИИ1И мумкин.
КИРИШ
Ахборот-коммуникация технологиялари XXI асрнинг глобаллашуви жараёнларига манфаат келтирувчи барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига ҳам кенг миқёсда чуқур сингиб бормокда. Бу ижтимоий- маданий ва тарбиявий восита сифатида каДрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ҳатто илмий-методик ва амалий жараёнлар ташкил этишда мухим аҳамият касб этмоқда. Айниқса ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг жисмоний тарбия дарслари, тўгарак ўтиш машғулотлари, спорт турлари бўйича оммавий мусобақалар ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг спорт маҳоратларини тарбиялашда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) тизими мустаҳкамланиб, тобора барқарорлашмокда.
Эътироф этмоқ лозимки, жисмоний тарбия ва спорт сохасида АКТни қўллаш, улардан самарали фойдаланишда Россия федерацияси мутахассис олимларнинг илмий тадқиқотлари, электрон китоблари, ўқув қўлланмаларидан юртимизда намуна ва манба сифатида мақсадли ҳамда самарали фойдаланишмоқда. Ўзбекистонда таълим-тарбия муассасаларининг барча бўғинларидаги болалар, ўқувчи ва талаба ёшларнинг соглигини мустаҳкам, интеллектуал салоҳиятларини шакллантириш борасида барча шарт-шароитлар яратилмокда.
Республика Президента Ш.Мирзиёев Конституция кунига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида (7 декабрь 2016 й.) “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини ҳозирги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизни биринчи рақамли вазифамиз деб биламиз” дея келажакни кўзда тутади, шунингдек бу йўлда мавжуд бўлган камчиликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида (14 январь 2017 й.) очиқ-ойдин танқидга олади. Яъни “Болалар ва ёшларга махсус фанлар, мамлакатимиз ва жахон цивилизацияси тарихини, компьютер дастурларини чуқур ўргатиш вазифалари ҳали сифатли ва тўлиқ ҳолда ечилгани йўқ”. Мазкур масалаларнинг ечимини ҳал этишда Республика Президентининг “Педагог кадрлар тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’Ти Қарори (26 сентябрь 2016 й.) муҳим аҳамиятга эга. Унда қайд этилишича “Таълимнинг илгор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларнинг касбий билим кўникма ва малакаларини ошириш чораларини кўриш” асосий вазифа сифатида олга сурилган.
Эътиборли томонларидан яна бири шундаки “Республика ахборот технологиялари сохасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилинганлиги, бошқа соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши табиийдир. Чунки бунда “Республика ахборот
технологиялари соҳасини ривожлантиришда инновация маркази фаолиятини тизимли мониторинг этиш ва таҳлил этиш” алоҳида қайд этилган.
Президентимиз
Таъкидлаш жоизки, юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, замонавий етук кадрлар тайёрлашга каратилган изчил ташкилий-бошқарув технологияларига катта эътибор берилмоқда.
технологиялари
Ш.Мирзиёевнинг бу соҳада ўтказилган йиғилишида чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация йўналишига оид мактаб ташкил этилиши кадрларни ёшлигиданоқ тайёрлаб бориш, етук ва замон талабларига жавоб берадиган мутахассислар бўлиб улғайишига замин яратади.
Ахборот-коммуникация технологияларини жисмоний тарбия ва спорт соҳасига йўналтиришда Республика Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (3 июнь 2017 й.) қарори барча мутасадди Вазирликлар, жамоат ташкилотлари, айниқса Узбекистан Республикаси ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантириш вазирлиги дастурининг (1- илова) мазмун моҳияти ва унинг доирасида ташкиллаштириладиган оммавий-ахборот воситалари (ОАВ), шу жумладанинтернет тармоғи орқали аҳоли орасида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминлансин, деб қатъий қарор қабул қилинган.
Эътиборга молик жиҳати ундаги қарорга (1) илова қилинган “Узбекистан Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш” дастурида “Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғининг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш дастурининг мазмун моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисидаги кенг ахборот - тушунтириш ишларини олиб бориш” (V бўлим) ифода этилган. Бу йўлда эса:
Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет жаҳон тармоғи орқали жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш (77-банд);
Машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш (78-банд);
Халқаро мусобақалар, Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Узбекистан чемпионатлари ва кубокларини тўлиқ ёритилишини таъминлаш (80-банд);
Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг (ҳозирги жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги) ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари, спорт таълими муассасалари ва спорт турлари бўйича федерацияларнинг веб- сайтларини яратиш ва ёритиб бориш (82-банд) кўзда тутилган.
Табиийки, мазкур амалий тадбирлар спорт ихтисослигидаги ўқувчи ҳамда талаба ёшлар, уларнинг устоз мураббийлари фаолиятида туб ўзгаришларга олиб боради. Муҳими эса ота-оналар, спорт мухлисларининг АКТдан мақсадли фойдаланиш, спортга қизиқишларини янада кучайишига янада хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, таълим йўналиши 5112000 - Жисмоний маданият 2016 йилда тасдиқланган ўқув режасининг “Математик ва табиий-илмий” фанлар блокида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани, “Умумкасбий фанлар” блокида эса “Жисмоний маданиятни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фан сифатида ўрин олган.
Мамлакатимизда таълим жараёнларини ислоҳ қилиш, мутахассис кадрлар тайёрлаш жараёнида замонавий таълимнинг кўламини кенгайтириш борасида энг зарур чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Уларнинг негизидаги жисмоний таълимда (жисмоний тарбия, спорт, жисмоний маданият, туризм, миллий ҳаракатли ўйинлар, валеология ва ҳ.к.). Жисмоний тарбия соҳасида АКТни фан сифатида (махсус курс) ўқитилиши давр талабидир.
Хорижий мамлакатларнинг, хусусан, Россия федерацияси мутахассис олимларининг (И.А.Воронов, 2006) “Жисмоний тарбия ва спортда ахборот технологиялари” бўйича ишлаб чиққан қўлланмалари (22) муҳим аҳамиятга эгадир. Уларда мазмун топган “Ахборот тизимлари”, “Ахборот технологиялари”, “Ахборот тизими таснифи”, “Компьютер ташхиси”, “Инсон танаси ҳаракати жадаллашувини ўрганишда ахборот технологиялари”, “Спорт машғулотлари жараёнида электрон спорт зал ахборот тизимлари” каби жараёнларни ташкилий бошқарув йўналишларини талабаларга АКТ таълимини ўргатишда муҳим ўрин эгаллашини эътироф этмоқ лозим.
Юқорида баён этилган тузилмалар йўналиши уларнинг мазмунида жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида қўллаш мумкин бўлган ибора- атамаларнинг тушунчаларини талабаларга давлат (ўзбек) тилида изохдаб бериш, уларнинг фикрлаш тафаккур бойлигини кенгайтиришда хизмат қилади.
П.К.Петров томонидан ишлаб чиқилган дарсликда (26-8-12) жисмоний тарбия ва спорт ахборот технологиялари тушунчалари қуйидаги йўналишларга қаратилган, яъни:
•Web-сайтлар
•URL-манзил (адрес)
Ахборот-ўзаро ҳамкорлик
Интерактив мулоқот
Гипермедиа технологичен
Мультимедиа технологияси
Вертуал (зудлик) ҳақиқат технологияси
Телекоммуникация технологияси
Электрон почта (e-mail)
•Электрон анжуман (эълонлар, электрон доска)
Компьютерлашган моделлар (моделирование)
•Маълумотлар (далиллар) базаси
Билим базаси
Маълумотлар банки
Таъкидлаш жоизки, бу билим ва тузилмалар Узбекистан шароитида ҳам халқаро тамойилларга мослаштирилган даражада барча соҳаларда қўлланилмоқда ва ўз самараларини бермоқда.
Айниқса,Республика Президента Ill. Мирзиёевнинг ташаббуси ва махсус Фармони билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари Йили” туфайли “вертуал алоқалар” йўлга қўйилиб, барча давлат идоралари, жамоат ташкилотлари уларнинг қуйи тармоқларида “Портал” орқали муносабатлар жадаллик билан олиб борилмокда. Бу эса ечимини кутаётган муаммоларни тез ва ўз вақтида ҳал этиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, турли нозик, тахдидларнинг олдини олиш ва ижодий тадбирлар ҳамда мушкулларини осонлаштиришдаги - ҳаракатлар учун аҳолининг бундан миннатдор бўлишларига сабаб бўлмокда.
Хулоса тарзида айтилса, бу жараёнларда АКТнинг ўзига яраша қулайлиги, амалий фаолияти ҳамда моҳиятининг самараларидир.
Узбекистан истиклоли ва мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик ҳаракатлар дастурида ахборот-коммуникацион технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифалари энг олдинги мақсадлар таркибига киритилган.
Мамлакатимизда жадал суръатлар билан ривожланаётган ишлаб чиқариш, қурилиш, соғлиқни сақлаш (тиббиёт), таълим, санъат, иқтисод- молия ва барча соҳалар каби жисмоний маданият, жисмоний тарбия ҳамда спорт соҳасида замонавий техник воситалар, ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бу эса аҳолининг саломатлигини яхшилаш, меҳнат қобилиятини мустаҳкамлаш, ўқувчи ёшларнинг маънавий ва жисмоний камолотини тарбиялашда хизмат қилмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида (29 ноябрь 2017 й.) таъкидланганидек, замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормокда.
Таъкидлаш жоизки, бу кенг тармоқли соҳалар фаолияти таркибида жисмоний тарбия таълими ҳам ўз хусусиятлари билан эътиборлидир.
Ушбу қарорда "... аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур шароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, ... илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини,энг аввало, ёш авлоднинг ижодий гоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш” - зарурияти эътироф этилган. Бу эса барча соҳалар каби узлуксиз жисмоний тарбия таълими ва амалий спорт фаолияти ҳаракатида ўзига хос моҳият, мақсад ва вазифаларни мужассамлантиради. Юртимизда замонавий техник воситалар, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланмаган бирон соҳа, шунингдек таълим ва ўқув муассасалари деярлик йуқ.
Республика ва халқаро нуфузли спорт ташкилотлари, уларнинг қуйи тармоқларида ахборот-коммуникацион технологияларидан мақсадли фойдаланиш ғоялари ва амалий фаолиятлар юқори босқич даражаларга кўтарилмоқда. Бу сохада хорижий мутахассис олимлар И.А.Воронов (Россия Федерацияси), С.Ж.Козлова, Г.В.Лазаренко, П.К.Петров, маҳаллий олимлар Ф.А.Керимов, Р.Э.Нуримов, Р.Д.Халмухаммедов, М.Н.Умаров кабиларнинг тадқиқотлари эътиборга моликдир.
Ўзбекистонда “Таълим тўғрисида” (1997), “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги (1992, янги тахрир 2015) қонунлар, Давлат таълим стандартлари, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, мутахассис кадрлар ва халқ таълими ходимларининг малакасиниошириш ва қайта тайёрлашга қаратилган махсус қарорлар асосида узлуксиз жисмоний тарбия таълимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш усуллари қўлланманинг асосий мазмунини ташкил этади, яъни
Оилада жисмоний тарбия машқ-ўйинларини ташкил қилиш.
Мактабгача таълим муассасаларида компьютер-интернет воситаларини таъминлаш ва улардан фойдаланиш,
Барча тур ва тоифадалардаги ўқув муассасаларида жисмоний тарбия дарслари хамда спорт машгулотлари, оммавий спорт тадбирларини ташкил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдланиш.
Жисмоний тарбия соҳасидаги олий ўқув юртлари (факультетлар),малака ошириш институтлари (бўлимлар), марказ, курслар, ўрта махсус (олимпия коллежлари, педагогика ва болалар спорта коллежлари), барча тур ва тоифалардаги спорт мактабларда ахборот- коммуникация технологиялари фаолиятини такомиллаштириш.
Спорт федерацияларида моҳир спортчиларни тайёрлаш, мураббий ва ҳакамлар малакасини оширишда замонавий техник воситалар хамда инновацион технологияларни қўллаш масалалари ва ҳ.к.
Маълумки, ушбу ташкилий-бошқарув фаолиятларда моддий-техник ва молия-иқтисод таъминоти асосий омиллар ҳисобланади. Бу йўналишларга дойр баъзи бир инновацион ғоялар қўлланмокда ўз ифодасини топган.
Таъкидлаш жоизки, нуфузли республика мусобақалари, айниқса футбол ўйинлари, кураш, бадиий гимнастика, шарқона якка кураш қўл жанги санъати, бокс каби турларда ёш ўғил ва қиз болалар хам фаол иштирок этмокда. Уларни телевизор орқали кўриш, компьютер порталларига видеотасвирларни киритиш, дарслар, давра суҳбатлари, оила муҳитида томоша қилиш, тахдил этиш қизиқарли тадбирлардан биридир. Бу фаолиятларни ташкил этишда ўқитувчи-мураббий устозлар, ота-оналар ва техник воситаларни пухтаўзлаштирган ёшлар фаол иштирок этишади. Бу жараёнлар ҳам таълим сифатида қўлланмадан ўрин эгаллаган. Яна бир манфаатли тадбирлардан пиёда юриш саёҳати, халқ миллий ўйинлари (ҳаракатли ўйинлар, улоқ-кўпкари ва пойга) шакл, мазмун ва маъно жиҳатдан саломатликни тарбиялаш, маънавий тушунчаларни кенгайтиришда ўзига хос моҳият, фазилатларга эга. Шу сабабки, қўлланмада бу соҳаларда ҳам таълим- тарбия сифатида ўқувчи ёшлар мустақил равишда видеотасвирларга туширишлари, компьютер-интернет тизимида мақсадли фойдаланишга доир инновацион ғояларга эътибор қаратилди. Пировардида таъкидлаш лозимки, ҳар бир ўқувчи ёшлар компьютер-интернет тизимини давр талаби асосида ўзлаштиришлари, ахборот-коммуникация технологияларидан мақсадли фойдаланишлари зарур бўлади. Бу фаолиятлар тафаккур доирани янада бойитиш, интеллектуал билим салоҳиятларни кучайтириш, баланд кўтаришга таянч вазифа хизматини ўтайди. Бу эса ҳаёт ва турмушда самарали меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзини кечириш, янгиликлар сари интилишга асос солади.
Do'stlaringiz bilan baham: |