~ 21 ~
бу даврга оид шаҳар қолдиқлари, ўша даврда ёзма манбаларда
тилга олинган ўнлаб шаҳар ва йирик аҳоли масканларининг
ўрни аниқланган бўлиб, қазишмаларда кўплаб сопол ва металл
буюмлар, нумизматик материаллар қўлга киритилган
57
.
Уструшона тарихини археологик материаллар бўйича
ўрганиш XIX асрнинг 70- йилларидан бошланган бўлиб, айрим
узилишлар бўлса-да, бугунги кунгача давом этиб келади.
Демак, қарийб 150 йил орасида воҳадаги
археологик
ёдгорликлар у ёки бу даражада ўрганилган бўлиб, Чор Россияси
даврида П.Лерх (1867), А.Кушакевич (1870- йй.), Н.Ликошин
(1890- йй.), В.Бартольд (1894), П.Скварский (1896), совет
ҳокимияти йилларида эса А.Семёнов (1930- йй.), В.Гайдукович
(1943-1944), А.Якубовский, О.Смирнова, А.Мандельштам ва
Н.Негматов, Я.Ғуломов, А.Муҳаммаджонов (1950-1970 йй.),
совет давлатининг сўнгги ўнйилликлари ва мустақиллик
йилларида эса Э.Ртвеладзе, Э.Қодиров, Л.Сверчков, А.Грицина,
А.Бердимуродов, М.Пардаев, З.Холбоев, Б.Сайфуллаев ва
бошқалар томонидан ўнлаб қадимий шаҳар ва қишлоқ
қолдиқлари тадқиқ этилди
58
.
Археологик изланишлар натижасида илк ўрта
асрлардаги
Уструшона воҳасида Турк хоқонлиги билан боғлиқ моддий
буюмлар (сопол, қурол-яроғ, от-улов жабдуқлари ва б.)
топилди.
Шунингдек, қадимги туркларга тегишли бир қатор
мозор-қўрғонлар, от ёки от анжомлари билан кўмилган
қабрларнинг
аниқланиши
хоқонлик
давридаги
тиғиз
этномаданий жараёнларини кўрсатади.
Қисқаси, илк ўрта асрларга тегишли турлик тиллардаги
ёзма манбалар ва археологик материаллар Ғарбий Турк
57
Смирнова О. И. Сводный каталог согдийских монет. Бронза. – М., Наука, 1981.
58
Гайдукевич В.Ф. Работы Фархадской археологической экспедиции Узбекистана
в 1943-1944 гг. (Предварительное сообщение) // КСИИМК. Вып. XIV. – М., 1947;
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего средневековья. – Сталинабад,
1957; Ртвеладзе Э.В., Исхаков М.Х., Маликов О.С.
Исследования в
Сурхандарьинской и Джизакской областях // АО, 1977 г. – М., 1978; Сверчков Л.М.
Замок Мык и его округа Древний Заамин. – Ташкент, 1994; Пардаев М.Ҳ., Ғофуров
Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари ... Б. 25-38; Бердимурадов А.,
Пардаев М. Раскопки верхнего здания Алмантепа// ИМКУ. Вып. 23. – Ташкент,
1990; Грицина А.А Археологические памятники Сырдаринской области. – Т.:
«Фан», 1992ва б.
~ 22 ~
хоқонлиги даври Уструшона воҳаси тарихи учун муҳим
маълумотларни ўзида акс эттирган. Ушбу маълумотларга таяниб,
хоқонлик ва Уструшона орасидаги муносабатлар, бошқарув
тизими, воҳадаги сиёсий-маъмурий бошқарув марказлари каби
масалаларни ёритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: