Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар
Молиявий таҳлилни одатда расмий ва норасмий жиҳатларига муҳим эътибор қаратилади. Расмий ҳижатлар мажбурийлик тартибида, аниқ меёрий хужжатлар асосида ташкил этилади, юритилади, норасмий жиҳатларни бошқарувчилар, менежерлар ўз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдилар ва амал этадилар.
“Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Итисодиёт вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Кумитаси қарори;
“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида” Вазирлар Махкамаси қарори
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС).
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептал асос” деб номланган БХМС да молиявий ҳисобот мақсади сифатида қуйидагилар баён этилган. “Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат...”