Фаолиятнинг самарадорлиги ва натижавийлигини, узвий алоқадорлик ва боғланишлардаги омилли таҳлилни амалга оширишда математик усуллардан фойдаланиш, аналитик ишлар сифатлигини, таҳлилнинг чуқурлигини ва масаланинг қанчалик чуқурлигини ҳам таминлаб берувчи муҳим омилдир. Иқтисодий математик усуллар масалани ечишнинг компютер алгоритмини шакллантиришда ҳам қўл келади.
Иқтисодий математик усуллар вақт мезони бўйича, тезлик, аниқлик масаласида, дастурлаш ва натижалар майда бирликларига қадар аниқланиши сабабли самарадорлиги юқори туради.
Иқтисодий математик усуллар иқтисодий таҳлил имкониятларини ошириб, янада кўпроқ турдаги ва мураккаб тавсифдаги масалаларни қисқа муддатда тўғри ҳал қилиш имконини беради.
Молиявий таҳлилда математик усулларни қўллаш корхона фаолиятида қатор ўзига хос шартларни эътиборга олишни талаб қилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир: корхона иқтисодиётини тўлалигича ахборот технологияларига асосланган бўлиши, иқтисодий-математик моделлар тузиш, ахборот манбаларини такомиллаштириш, ходимлар малакаси ва шу кабилар.
Корреляцион (стохастик) боғланиш
Агар кўрсаткичлар ўртасидаги алоқа қатъий детерминацияланган бўлмаса, у ҳолда у корреляцион ҳисобланади. Корреляцион боғланиш - бу шундай тўлиқсиз боғланишки, унда омилларнинг ҳар бир қийматига турли замон ва макон шароитларида натижанинг ҳар хил қийматлари мос келади. Бу ҳолда омиллар тўлиқ сони номаълумдир.
У шуниси билан тавсифланадики, ўрганилаётган асосий омиллар билан бирга натижавий кўрсаткичга асосий таъсирини бузиб кўрсатувчи қўшимча омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
Корреляцион таҳлил икки вазифани ҳал қилишга йўналтирилган: