Молиявий натижаларни ҳисоблаш тартиби



Download 253 Kb.
bet1/10
Sana24.02.2022
Hajmi253 Kb.
#224854
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Молиявий натижаларни ҳисоблаш тартиби




Молиявий натижаларни ҳисоблаш тартиби

Режа:




  1. Молиявий натижалар таҳлили мазмуни ва вазифалари. Таҳлил манбалари.

  2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни асосий курсаткичлари, улар билан шугулланувчиларнининг иктисодий манфатлари.

  3. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари.

  4. Маҳсулот (иш, хизматларни) сотишдан молиявий натижа ва унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили.

  5. Давр харжатларининг таҳлили

  6. Асосий фаолиятнинг бошка жараенларидан олинган даромад ва харажатлар таҳлили.

  7. Молиявий фаолиятдан олинган даромад ва йықотишлар таҳлили.

  8. Фавкулодда фойда ва зарарлар таҳлили

  9. Корхона ҳисоб фойдаси (солик туловига кадар фойда) таҳлили

  10. Соф фойда ва унинг узгаришини омилли таҳлили.

  11. Рентабеллик ва унинг курсаткичлар тизими.

  12. Рентабелликка таъсир этувчи омиллар таҳлили.

Молиявий натижалар таҳлили мазмуни ва вазифалари. Таҳлил манбалари
Фойда (даромад) иктисодий харакатнинг зарурий шарти максади сифатида каралади. Жахон амалиетида фойда дейилганда купинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида каралади.Фойда бу даромадлар ва харажатлар фаркланишидаги юкори узгарувчанликдир.Улар орасидаги куйи узгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи фойдани улчашга дахлдор улган элементлар ҳисобланадаи. Даромадлар ва харажатларни, яни фойдани аниклаш ва улчаш - корхона уз молиявий ҳисоботини тайерлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси хамда капиталнинг сакланишига боглик булади.
Даромадлар ва харажаталар элементлари куйидагича аникланади.
Даромадлар - бу ҳисобот даврида иктисодий фойданинг активларнинг окими еки купайиши шаклида усиши еки пассивларнинг катнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарк этувчи усишига олиб келувчи камайишидир.
Харажатлар - ҳисобот даврида иктисодий фойданинг активларнинг чикиб кетиши еки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек , катнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир.
Даромад ва харажатларни аниклаш уларнинг асосий ҳусусиятларини белгимлайди, аммо ударни молиявий натижалар ҳисоботида акс эттиришда талаб килинадиган мезонларни аниклашни максад килиб куймайди.
Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг узаро фарклланишидаги ҳолатга бахо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарларнинг шаклланиш каторлари буйича узгаришлари ўрганилади. Фойда ва зарарларнинг омилли таҳлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йулга куйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражаасини характерловчи рентабеллик курсаткичи ва унинг омилли таҳлили утказилади.
Таҳлил молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни укиш, вертикал таҳлил, горизонтал таҳлил, трендли таҳлил ва кўрсаткичларни аниклаш усулларида олиб борилади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни укишда унинг сатрлар буйича кўрсаткичлар тартибланишига, молиявий натижавийликни характерловчи умумий каторларнинг киймат ифодаси, ҳисобот даври ва утган йилнинг шу даври буйича маълумотларга умумий изох берилади.
Вертикал таҳлилда молиявий натижаларнинг шаклланишини бир каторли ва куп каторли усулларида узаро фаркланишларга ва нисбий узгаришлар бахо берилади.
Горизонтал таҳлилида эса молиявий натижаларнинг буйламасига таркибланиши ва уларнинг узгаришлари ўрганилилади.
Асосли еки тренд таҳлилида молиявий натижалар ва уларнинг йиллир буйича узгариши, динамикаси еки асос йилига нисбатан узгаришдларига бахо берилади.
Молиявий натижалар таҳлилида кулланиладиган асосий кўрсаткичлар каторига эса корхона фойдалилиги еки натижавийлиги кўрмсаткичлари, бозор активлиги кўрсаткичлари киритилади. Корхона фойдалигини характерловчи асосий кўрсаткичлар сифатида рентабеллик кўрсаткичлари олинади. Бозор активлиги кўрсаткичларига акциялар, кимматли кагозларнинг фойдалилик даражасини хараактерловчи кўрсчаткичлар киритилади. Улар каторига битта акцияга тўғри келадиган ҳисоб фойдаси (солик туловига кадар булган фойда), битта акция тўғри келадиган соф фойда, битта акцияга тўғри келадиган дивидед суммаси, акциянинг бахоси ва фойдаси орасидаги нисбат коэффицентлари киради.
Молиявий натижалар таҳлил ташки ва ички субектлар тамонидан олиб борилади. Ички сбектлар тамонидан олиб бориладиган таҳлил ички молиявий таҳлил каторига киритилиб факат шу корхонанинг ходимлари томонидан олиб борилади.
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги шундаки ундан хам ички хам ташки ахборот фойдаланувчиларнинг манфатлари музассамлашган. Ички молиявий таҳлилда корхонада купрок молиявий натижаларни юзага чикиш ўрни, шакли буйича узгаришларига ахамият берилади. Яъни уларнинг анилитик каторига купрок ахамият берилади.
Ташки таҳлил субектларига эса солик органлари, банк ташкилотлари, акционерлар, мулк эгалари, инвесторлар, шунингдек корхона фаолияти билан билвосита кизикувчи учинчи шахслар, эркин сохибкорлар кириши мумкин.
Уларни купрок корхонанинг фойдалилик даражаси ва унинг йиллар буйича узгаришлари кизиктиради. Агар акция эгаси буладиган булса Соф фойда ва дивиденд туловига тортиладиган фойда суммаси, солик идорасини солик туловига кадар булган фойда ва унга кайта куштладиган харажат моддалари, карши тамон, ҳаридор ва буюрмачилар еки шерикларни корхонанинг йил якуни буйича иктисодий фойдаси ва х.к.
Молиявий натижалар таҳлили учун зарур маълумотлар 2- шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги» ҳисобот ва унга берилган изохлардан олинади.



Download 253 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish