"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet128/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
ММ маъруза

16.2-жадвал
Ҳаётийлик цикл фазаларида қўлланиладиган кўрсаткичлар дифференсиацияси85

ФРҲС босқичлари

Ликвидлик кўрсат-кичлари

Молиявий ҳолат кўрсаткичлари

Айланув-чанлик кўрсаткич-лари

Рентабеллик кўрсаткичлари

Капитал рентабел-лиги

Сотув рентабеллиги

Туғилиш

*

*










Ўсишнинг тезлашиши







*







Ўсишнинг секинлашуви







*




*

Етилиш







*

*

*

Пасайиш

*







*

*



Фирма рақобатбардошлигининг ҳаётийликсиклни таҳлил қилиб айтиш мумкинки, корхонанинг ўсиш жараёнларида айланувчанлик даражаси тезлашиб боради. Пасайишда эса яна ликвидлик ва тўлов қобиллиги пасайиб бу кўрсаткичларнинг ўрни ортади. Шу билан бирга, пасайиш даврида энг биринчи сигнални рентабеллик беради. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, барча кўрсаткичлар бир-бирига бевосита боғлиқ ва уларнинг бирортасини бир томонга ўзгариши бошқаларини ҳам ўша томонга ўзгаришига олиб келади. Шу сабабдан, уларнинг барчаси комплекс ҳисобланиши лозим. Оғиш даврида барча кўрсаткичлар ёмонлашади, бироқ биринчи сигнални рентабеллик кўрсаткичлари беради. Ҳавф даражасини ўсиб бориш жараёнида эса банкротлик эҳтимоллигининг мавжудлиги бўйича энг кучли сигнални ликвидлик кўрсаткичлари беради. Бундан жадвални моҳиятини янада ойдинроқ кўриш мумкинки, ҳаётийликсиклни маълум босқичларига ўтганда ва ўша босқичда энг биринчи сигнал берадиган кўрсаткичлар “юлдузча” билан белгиланган. Мазкур жадвалдан саноат корхоналарида инқирозга қарши курашишда бошқарув ҳисоби таҳлилида фойдаланиш мумкин. Бу корхонада вужудга келиши мумкин бўлган инқирозларни яширин аломатларини топишга ёрдам бериб, корхонанинг инқирозга қарши бошқарувида башоратлаш механизмини ҳаракатга келтиради.
Корхоналарда инқирозларни башоратлашни анъанвий кўринишлари ҳам мавжуд. Улар иқтисодчи олимлар томонидан бир хил мазмунга асосан ишлаб чиқилган. Гап инқирозларни аниқлашнинг омилли моделлари ҳақида кетмоқда. Инқирозни башоратлашнинг омилли моделлари ичида энг таниқлиси Алтман, Федотов,Тафлер-Тишоулар формуласи ҳисобланади. Барча кўрсаткичлар корхона барқарорлик ҳолатининг аниқ мезонларини кўрсатган. Унга кўра, корхона маълум рейтингни эгалласа, муаллифлар томонидан берилган ташхисга эга бўлади. Уларни омилли модел дейилишининг сабаби, формулалар 2 тадан 5 тагача бўлган корхона кўрсаткичларини ўз ичига олади.
М.А.Федотов модели. Ҳар бир омилда Ғарб амалиёти бўйича таҳлил қилишнинг мезоний коэффициентлари мавжуд. М.А.Федотов мазкур омилли моделни 15 та корхонада ўтказилган таҳлиларга асосан ишлаб чиққан.


З=-0.3877-1.0736*Кжл+0.0579*(Кмжа)


Бу ерда:
Кжл – жорий актив/жорий мажбуриятлар
Кмжа – жами мажбуриятлар/жами актив
Агар З<0 корхонада тўловга қобиллик мавжуд. З>0 бўлса, банкротлик эҳтимоли мавжуд.
Британиялик олимлар Р.Тафлер ва Г.Тишоуларнинг тўрт омилли З-ҳисоби моделлари:


З4=0.53 Х1+0.13 Х2+0.18 Х3+0.16 Х4
Бу ерда:
Х1 – сотишдан фойда / қисқа муддатли мажбуриятлар;
Х2 – Айланма активлар / жами мажбуриятларга;
Х3 – қисқа муддатли мажбуриятлар / жами активлар;
Х4 – сотишдан соф тушум / жами активлар
З-ҳисобнинг шарти 0.2 га тенг
Алтманнинг З-ҳисоби асосида банкротлик эҳтимоллигини баҳолаш модели 1968 йилда АҚШда 33та банкротлик ёқасидаги корхоналарда тадқиқот ўтказилиб синалган. Бу Алтман томонидан 1977 йилда 5 йиллик тажрибалар асосида 70% лик аниқликда ишлаб чиқилган.
Алтман формуласи қуйидагича кўринишга эга:


З5=1.2Коб+1.4Кн.п+3.3Кр+0.6Кн+Кот
Бу ерда:
Коб - (жорий активлар-жорий мажбуриятлар)/жами активлар
Кн.п - тақсимланмаган фойда/жами активлар
Кр - солиқ ва фоизлар тўлгугача бўлган фойда/жами активлар
Кн - оддий ва имтиёзли акцияларнинг бозор баҳоси/жами активлар
Кот - сотиш ҳажми/жами активлар

З5 нинг шарти

Банкротлик эҳтимоли

1.8 ва ундан кам

Жуда юқори

1.81-2.7 гача

Юқори

2.71-2.9 гача

Бўлиши мумкин

3 ва ундан юқори

Жуда паст

Индекснинг энг паст ҳолати З-ҳисоб = 2.7




Келтириб ўтилган моделни фақатгина бозорда акциялари сотиладиган ва акцияларининг бозор қиймати мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан қўллаш мумкин.
Р.С.Сайфулин ва Г.Г.Кадиковлар рақамларда корхона молиявий ҳолатини баҳолаш учун фойдаланишни баҳолашни таклиф қилдилар.


Р=2Кхкт+0,1Кжл+0,08Кайл.инт.+0,45Кмен.+Кхк.рен


Бу ерда:
Кхкт – хусусий маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти > 0;
Кжл – жорий ликвидлик коэффициенти > 2;
Кайл.инт. – бўнаклашган капиталнинг айланиш интенсивлиги, қайсики, 1 сўмлик корхона фаолиятига қўйилган маблағга тўғри келувчи маҳсулот ҳажми билан тавсифланади > 2.5;
Кмен. – менежмент коэффициенти, сотишдан келган фойдани сотиш ҳажми таркибидаги улуши асосида тавсифланади. (Кмен > (н-1)/р, р – марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси);
Кхк.рен. – хусусий капитал рентабеллиги, баланс фойдасини хусусий капиталга нисбати > 0.2.
Барча коэффициентлар минимал меъёрга эришилганда коэффициент 1 га тенг бўлади. уни бирдан паст бўлиши қониқарсиз ҳисобланади.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish