Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 13 Ҳаққоний қийматни баҳолаш Мақсади



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/37
Sana22.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#113738
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
МҲХС13

Баҳолаш усуллари 
61 
Ўринли кузатиладиган бошланғич маълумотлардан фойдаланишни максималлаштирган ва 
кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардан фойдаланишни минималлаштирган ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматни баҳолаш учун ҳолатларда ўринли бўлган ва 
етарли маълумотлар мавжуд бўлган баҳолаш усулларидан фойдаланиши лозим. 
62 
Баҳолаш усулидан фойдаланишнинг мақсади шундай нархни баҳолашдан иборатки, бунда ушбу 
нархда активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатий операция жорий бозор 
шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин. Учта кенг 
қўлланиладиган баҳолаш усуллари бозор ёндашуви, таннарх ёндашуви ва даромад ёндашуви 
ҳисобланади. Ушбу ёндашувларнинг асосий жиҳатлари Б5-Б11 бандларда умумлаштирилган. 
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматни баҳолаш учун ушбу ёндашувларнинг бири ёки ундан 
ортиғи билан мос бўлган баҳолаш усулларидан фойдаланиши мумкин.
63 
Айрим ҳолатларда ягона баҳолаш усули ўринли бўлади (масалан, активни ёки мажбуриятни бир хил 
активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозордаги белгиланган нархлар орқали баҳолашда). Бошқа 
ҳолатларда, кўпроқ баҳолаш усуллари ўринли бўлади (масалан, бу пулни юзага келтирадиган 
бирликни баҳолаш ҳолатида бўлиши мумкин). Агарда кўпроқ баҳолаш усулларидан ҳаққоний 
қийматни баҳолаш учун фойдаланилса, натижалар (яъни ҳаққоний қийматнинг мос ишоралари) 
ушбу натижалар кўрсатган баҳолар кенглигининг оқилоналигини инобатга олган ҳолда баҳоланиши 


МҲХС 13 
10 
©
МҲХС Фонди 
лозим. Ҳаққоний қийматни баҳолаш ушбу кенгликдаги нуқта бўлиб, бу нуқта ҳолатлардаги 
ҳаққоний қийматнинг энг яхши вакили ҳисобланади. 
64 
Агарда операция нархи дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат бўлса ва кузатилмайдиган 
бошланғич маълумотлардан фойдаланадиган баҳолаш усули кейинги даврларда ҳаққоний қийматни 
баҳолашда фойдаланилса, баҳолаш усули шундай тебраниши лозимки, натижада дастлабки тан 
олишдаги баҳолаш усулининг натижаси операция нархига тенг бўлади. Тебраниш баҳолаш усули 
жорий бозор шароитларини акс эттиришини таъминлайди ва у тадбиркорлик субъектига баҳолаш 
усулига тўғриланиш зарурлигини аниқлашга кўмак беради (масалан, актив ёки мажбуриятнинг 
шундай хусусияти бўлиши мумкинки, қайсики баҳолаш усули томонидан қамраб олинмаган). 
Дастлабки тан олишдан сўнг, кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардан фойдаланадиган 
баҳолаш усули ёки усуллари орқали ҳаққоний қийматни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти шуни 
таъминлаши лозимки, ушбу баҳолаш усуллари баҳолаш санасида кузатиладиган бозор 
маълумотларини (масалан ўхшаш актив ёки мажбурият учун нархни) акс эттиради.
65 
Ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усуллари мос тарзда қўлланилиши 
лозим. Бироқ, баҳолаш усулидаги ёки унинг қўлланилишидаги ўзгариш (масалан кўпчилик баҳолаш 
усуллари қўлланилганда унинг тортишидаги ўзгариш ёки баҳолаш усулига нисбатан қўлланилган 
тўғриланишдаги ўзгариш ) ўринли бўлади, агарда ўзгариш ҳолатлардаги ҳаққоний қийматнинг тенг 
ёки кўпроқ тарзда акс эттирувчиси бўлган баҳолашни юзага келтирса. Бундай ҳолат бўлиши 
мумкин, агарда, масалан, қуйидаги ҳодисалардан бири содир бўлса: 
(a) 
янги бозорлар пайдо бўлса; 
(б) 
янги маълумотлар пайдо бўлса; 
(в) 
олдин фойдаланилган маълумотлар бундан буён мавжуд бўлмаса; 
(г) 
баҳолаш усуллари такомиллашса; ёки
(д) 
бозор шароитлари ўзгарса. 
66 
Баҳолаш усулидаги ёки унинг қўлланилишидаги ўзгаришдан юзага келадиган қайта кўриб чиқишлар 
БҲХС 8 га мувофиқ ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгариш сифатида ҳисобга олиниши лозим. 
Бироқ, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгариш бўйича БҲХС 8 даги очиб беришлар баҳолаш 
усулидаги ёки унинг қўлланилишидаги ўзгаришдан юзага келадиган қайта кўриб чиқишлар учун 
талаб этилмайди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish