Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар Г31 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 11 даги ўтиш қоидаларини қуйидаги истисноларни ҳисобга олган ҳолда қўллаши мумкин:
(a) МҲХС 11 даги ўтиш қоидаларини қўллаганда, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ушбу қоидаларни МҲХСларга ўтиш санасида қўллаши мумкин.
(б) Мутаносиб жамлаш (консолидациялаш) усулидан улуш бўйича ҳисобга олиш усулига ўтганда, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти инвестициянинг МҲХСларга ўтиш санасида қадрсизланганлигини, инвестиция қадрсизланганлигини кўрсатадиган қандайдир белги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, БҲХС 36 га мувофиқ текшириши керак. Бунинг натижасида аниқланган ҳар қандай қадрсизланиш бўйича зарар МҲХСларга ўтиш санасида тақсимланмаган фойдага тузатиш сифатида тан олиниши керак.
Конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари Г32 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 20 “Конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари” нинг А1-А4 бандларда белгиланган ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин. Ушбу бандларда қайд этилган кучга кириш санаси сифатида 2013 йилнинг 1 январи ёки МҲХСлар бўйича биринчи ҳисобот даврининг бошланиш санасидан қайси бири сўнгроқ келса, ўша сана тушунилиши керак.
Д-илова
МҲХСлар талабларидан қисқа муддатли истиснолар Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир. МҲХС 9 бўйича қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш талабидан истисно Д1 Ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида (a) 2012 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган йиллик даврлар учун МҲХСларни қабул қиладиган ва (б) МҲХС 9 ни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти камида бир йил учун қиёсий маълумотларни тақдим этиши лозим. Бироқ, ушбу қиёсий маълумотлар МҲХС 7 “Молиявий инструментлар: Маълумотларни очиб бериш” ёки МҲХС 9 мос келиши шарт эмас, агар МҲХС 7 томонидан очиб берилиши талаб этиладиган моддалар МҲХС 9 ни қўллаш доирасида бўлса. Бундай тадбиркорлик субъектлари учун, “МҲХСларга ўтиш санаси” фақатгина МҲХС 7 ва МҲХС 9 учун МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даврининг бошланишини англатади.
Д2 МҲХС 7 ва МҲХС 9 га мос келмайдиган қиёсий маълумотларни тақдим қилишга қарор қилган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиладиган биринчи йилда:
(a) МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлган моддалар бўйича қиёсий маълумотларга нисбатан МҲХС 9 нинг талаблари ўрнига ўзининг олдинги БҲУТларидаги тан олиш ва баҳолаш қоидаларини қўллаши керак.
(б) ушбу факт билан биргаликда бундай маълумотни тайёрлаш учун қўлланилган асосни очиб бериши керак.
(в) қиёсий даврнинг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (яъни олдинги БҲУТларга мувофиқ қиёсий маълумотларни қамраб олган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот) билан МҲХСлар бўйича биринчи ҳисобот даври (яъни МҲХС 7 ва МҲХС 9 га мос бўлган маълумотларни қамраб оладиган биринчи даври) бошидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ўртасидаги ҳар қандай тузатишни ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришдан келиб чиққан сифатида ҳисобга олиши керак ва БҲХС 8 нинг 28(a)–(д) ва (е)(i) бандда талаб этилган маълумотларни очиб бериши керак. 28(е)(i) банд фақатгина қиёсий даврнинг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган суммаларга нисбатан қўлланилади.
(г) агар МҲХСларнинг махсус талабларига риоя этиш тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига муайян операциялар, бошқа ҳодисалар ва шарт-шароитларнинг таъсирини фойдаланувчилар тушуниши учун етарли бўлмаганида, қўшимча маълумотларни тақдим этиш учун БҲХС 1 даги 17(в) бандни қўллаши лозим.