Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш


Г-илова Бошқа МҲХСлардан истиснолар



Download 312,5 Kb.
bet8/16
Sana30.04.2022
Hajmi312,5 Kb.
#599165
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
EN GVT 2013 IFRS 01 uzb

Г-илова
Бошқа МҲХСлардан истиснолар

Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир.
Г1 Тадбиркорлик субъекти қуйидаги бир ёки ундан ортиқ истиснолардан фойдаланишга қарор қилиши мумкин:
(a) акцияга асосланган тўловлар бўйича операциялар (Г2 ва Г3 бандлар);
(б) суғурта шартномалари (Г4);
(в) шартли таннарх (Г5–Г8Б бандлар);
(г) ижара (Г9 ва Г9A бандлар);
(д) [ўз кучини йўқотган]
(е) ҳисоботни бир валютадан бошқасига ўтказиш бўйича йиғилган фарқлар (Г12 ва Г13);
(ж) шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ва қўшма корхоналарга инвестициялар (Г14 ва Г15);
(з) шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ва қўшма корхоналарнинг активлари ва мажбуриятлари (Г16 ва Г17);
(и) мураккаб молиявий инструментлар (Г18);
(й) олдин тан олинган молиявий инструментларни белгилаш (Г19–Г19Г);
(к) молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларни дастлаб тан олишда уларнинг ҳаққоний қийматлари бўйича баҳолаш (Г20);
(л) объектларни фойдаланишдан чиқаришга тегишли бўлган ва асосий воситаларнинг таннархига киритилган мажбуриятлар (Г21 ва Г21A);
(м) МҲХСШҚ 12 “Хизмат кўрсатиш бўйича концессион шартномалар” га кўра ҳисобга олинган молиявий активлар ёки номоддий активлар (Г22);
(н) қарзлар бўйича харажатлар (Г23);
(o) харидорлардан активларни ўтказиш (Г24);
(п) молиявий мажбуриятларни уларнинг ўрнига улушли инструментларни бериш орқали сўндириш (Г25);
(р) кучли гиперинфляция (Г26–Г30);
(с) биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар (Г31); ва
(т) конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари (Г32).
Тадбиркорлик субъекти ушбу истисноларни ўхшашлик асосида бошқа моддаларга нисбатан қўлламаслиги керак.
Акцияга асосланган тўлов бўйича операциялар
Г2 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти 2002 йилнинг 7 ноябрида ёки ундан олдин тақдим этилган улушли инструментларга нисбатан МҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” ни қўллаши маъқулланади, лекин талаб этилмайди. МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти, шунингдек, 2002 йилнинг 7 ноябридан кейин тақдим этилган ва қуйидаги (а) ва (б) нинг сўнгроғида ўтказилган улушли инструментларга нисбатан МҲХС 2 ни қўллаши маъқулланади, лекин талаб этилмайди: (a) МҲХСларга ўтиш санаси ва (б) 2005 йилнинг 1 январи. Бироқ, агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти бундай улушли инструментларга нисбатан МҲХС 2 ни қўллашга қарор қилса, у фақатгина ушбу улушли инструментларнинг МҲХС 2 да белгиланганидек баҳолаш санасида аниқланган ҳаққоний қийматини очиб берганида қўллаши мумкин. МҲХС 2 қўлланилмаган барча тақдим қилинган улушли инструментлар бўйича (масалан, 2002 йилнинг 7 ноябрида ёки ундан олдин тақдим этилган улушли инструментлар бўйича), МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 2 нинг 44 ва 45 бандларда талаб этилган маълумотларни очиб бериши керак. Агар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 2 қўлланмаган улушли инструментларни тақдим этиш шартларини МҲХСларга ўтиш санасидан олдин ўзгартирган бўлса, у МҲХС 2 нинг 26–29 бандларини қўллаши талаб этилмайди.
Г3 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти акцияга асосланган тўловлар бўйича операциялардан юзага келган ва МҲХСларга ўтиш санасидан олдин сўндирилган мажбуриятларга нисбатан МҲХС 2 ни қўллаши маъқулланади, лекин талаб этилмайди. МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти, шунингдек, 2005 йилнинг 1 январидан олдин сўндирилган мажбуриятларга нисбатан МҲХС 2 ни қўллаши маъқулланади, лекин талаб этилмайди. МҲХС 2 қўлланадиган мажбуриятлар бўйича, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаши талаб этилмайди, агар бу маълумотлар 2002 йилнинг 7 ноябридан олдинги сана ёки даврга тегишли бўлса.

Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish