Консолидациялашган ва консолидациялашмаган молиявий
ҳисобот
3.15
Консолидациялашган молиявий ҳисобот ягона ҳисобот берувчи ташкилот сифатида бош
ташкилотнинг ва унинг шўъба ташкилотларининг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали,
даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумотни тақдим этади. Мазкур маълумот бош
ташкилотнинг мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторлари учун
бош ташкилотга келгуси соф пул маблағлари кирими истиқболини баҳолашда фойдали ҳисобланади.
Чунки бош ташкилотга соф пул маблағлари кирими шўъба ташкилотлар томонидан бош ташкилот
фойдасига тақсимлашларни ўз ичига олади ва бундай тақсимлашлар шўъба ташкилотга соф пул
маблағлари киримига боғлиқ.
3.16
Консолидациялашган молиявий ҳисобот муайян шўъба ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари,
хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида алоҳида маълумот тақдим этиш учун
мўлжалланмаган. Бундай маълумотни таъминлашга шўъба ташкилотнинг ўз молиявий ҳисоботи
мўлжалланган.
3.17
Консолидациялашмаган молиявий ҳисобот шўъба ташкилотининг эмас, бош ташкилотнинг
активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот
тақдим этиш учун мўлжалланган. Бундай маълумот қуйидаги сабабларга кўра бош ташкилотнинг
мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторларига фойдали бўлиши
мумкин:
(а)
бош ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари одатда бундай талаб қилиш ҳуқуқининг
эгасига унинг шўъба ташкилотига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини бермайди; ва
(б)
айрим юрисдикцияларда бош ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш
ҳуқуқлари эгалари ўртасида қонунчиликка асосан тақсимланиши мумкин бўлган суммалар
ушбу бош ташкилотнинг тақсимланадиган резервлари миқдорига боғлиқ.
Бош ташкилотнинг ўзининг айрим ёки барча активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали,
даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумотни тақдим этиш усулларидан яна бири бундай
маълумотни консолидациялашган молиявий ҳисоботга изоҳларда тақдим этиш ҳисобланади.
3.18
Консолидациялашмаган молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган маълумот, қоидага биноан, бош
ташкилотнинг мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторларининг
маълумотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли эмас. Шунга кўра,
консолидациялашган молиявий ҳисоботни тақдим этиш талаб этиладиган ҳолларда
консолидациялашмаган молиявий ҳисобот консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг ўрнини боса
олмайди. Шунга қарамай, бош ташкилот консолидациялашган молиявий ҳисоботга қўшимча равишда
консолидациялашмаган молиявий ҳисоботни тайёрлаши талаб этилиши ёки ўз танловига биноан уни
тайёрлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |