МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ
ТУРЛАРИ ВА ТАРКИБИ
Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боғлангандир,
чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар
хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот битта мақсадга
хизмат
қилмайдиган
ва
фойдаланувчиларнинг
муайян
эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни
бермайди. Масалан, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот,
агар ундан бухгалтерлик баланси ва пул оқимлари ҳақидаги
ҳисобот билан уйғунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун
манзарасини акс эттирмайди.
Молиявий ҳисоботнинг барча шакллари уч қисмдан иборат
бўлади: титул қисми асосий қисм ва расмийлаштириш қисми.
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ
ТУРЛАРИ ВА ТАРКИБИ
Молиявий хисоботнинг барча шакллари уч кисмдан иборат булади:
• Титул цисми
- унда хисоботнинг номи, корхонанинг номи,адреси, банк
реквизитлари, тур ли белгилари буйича берилган
статистик кодлари курсатилади.
•Асосий цисм
- унда хисоботи берилаётган хисоб объектига доир йигма
маълумотлар курсатилади.
•Расмийлаштириш цисми
- унда корхона рахбари ва бош хисобчисининг
фамилияси, исми-шарифи, хисобот тузилган сана курсатилади, Шунингдек
ушбу кисмга маълумотларни тугрилиги хамда рахбар ва бош хисобчининг
имзоларини тасдаклашга гувохдик берувчи корхона мухри куйилади.
Молиявий хисоботнинг реаллигига корхона рахбари жавоб беради.
Молиявий хисоботни тузишда хисобот санаси булиб хисобот даврининг энг
охирги календар куни хисобланади
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ
ТУРЛАРИ ВА ТАРКИБИ
Молиявий ҳисобот шаклларининг титул (манзил) қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
а) "Корхона, ташкилот" реквизити - корхонанинг тўлиқ номи (белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга кўра унинг коди
кўрсатилади;
б) "Фаолият тури" реквизити - корхонанинг иқтисодий фаолият тури ва ИФУТга кўра
иқтисодий фаолият коди кўрсатилади;
в) "Ташкилий-ҳуқуқий шакл" реквизити - корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ТҲТга
кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади;
г) "Мулкчилик шакли" реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кўра
мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади;
д) "Вазирликлар, идоралар ва бошқалар" реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у
мавжуд бўлса) ва унга молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБПБТга
кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади;
е) "Солиқ тўловчининг идентификация рақами" реквизити - СТИР бўйича корхонанинг
идентификация рақами кўрсатилади;
ж) "Ҳудуд" реквизити - МҲОБТ бўйича код кўрсатилади;
з) "Манзил" реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |