Молиявий ҳисоб


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 
1. 
Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларнинг ҳуқуқий асослари
2.Қайта ишлашга берилган хом ашёлар билан боғлиқ операцияларни 
субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади ? 
3. Давал хом ашё деб нимага айтилади ?
4. Пудрат шартномаси нима ?
5. Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларни солиққа тортиш асослари 
қандай ? 
6. Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларни давалга берувчидаги 
ҳисоби қандай ? 
7. Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларни қайта ишловчидаги 
ҳисоби қандай ? 
7-мавзу. ИДИШЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС 
ЭТТИРИШ 
 
 
Таянч сўз ва иборалар: идиш(лар), сақлаш учун идишлар, ўраш-
жойлаш учун идишлар, ташиш учун идишлар, «Идиш ва идиш 
материаллари», «Товарлар билан банд ва бўш идишлар», бир 
маротаба ишлатиладиган идишлар, кўп маротаба ишлатиладиган 
идишлар. 
 
7.1. Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари 
Идишлар билан бўлган операциялар, материаллар билан бўлган 
операциялар ҳар доим ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб келган. 
«Идишлар» тушунчаси моддий ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарида 
маҳсулотларни, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида товарларни 
ўраш-жойлаш ва ташиш учун фойдаланиладиган материалларни ўз ичига 
олади. 
Корхоналарида маҳсулотларни, товарларни ўраш-жойлаш ва 


ташиш учун фойдаланиладиган материаллардир.
44
Идишлар бажарадиган вазифаларига қараб қуйидагиларга бўлинади: 
- товар-моддий қийматликларни омборларда сақлаш ёки маҳсулот 
ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш технологик 
жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган идишлар (сақлаш учун 
идиш); 
- товар-моддий заҳираларнинг ишлаб чиқариш жараёнида, омбор-
ларда ёки савдо жойларида ўраш-жойлаш учун мўлжалланган идишлар 
(ўраш-жойлаш учун идиш); 
- товар-моддий заҳираларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига 
қадар ҳаракати жараёнида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган идишлар 
(ташиш учун идиш). 
Идишлар бажарадиган вазифаларига қараб қуйидагиларга бўлинади: 
- сақлаш учун идишлар; 
- ўраш-жойлаш учун идишлар; 
- ташиш учун идишлар.
45
 
Идишлар бажарадиган функцияларига кўра ташқи ва бевосита ўраш-
жойлаш идишларига бўлинади. Бевосита (бирламчи) ўраш-жойлаш 
идишлари ўзига жойланган товардан ажралмайди ва товарни сақлаш 
воситаси (масалан, ичимликлар учун шиша ва пластик бутилкалар, тунука 
консерва банкалари ва бошқалар) ҳисобланади. Ташқи ўраб-жойлаш 
(масалан, поэтилен ва қоғоз қоплар, яшиклар ва бошқалар) бирламчи 
шикастланишдан ва ташқи таъсирлардан сақлайди. 
Етказиш шартлари ва фойдаланиш миқдорига (маротабасига)га кўра 
кўп маротаба ва бир маротаба ишлатиладиган идишларга бўлинади. 
Идишларнинг аналитик ҳисоби қуйидаги турлар бўйича юритилади: ёғоч 
материалларидан; картон ва қоғоздан; металлдан; пластмассадан; 
шишадан; газлама ва ногазлама материаллардан бўлган идишлар ва бошқа 
идишлар. 
Идишларни тан олиш пайтини белгилаш, баланс қийматини 
баҳолаш, идишлар таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, 
харажатларни, шу жумладан харажат сифатида идишлар қийматини 
кейинчалик тан олиш; идишлар қийматини сотишнинг соф қиймати 
даражасигача камайтириш, уларни чиқиб кетиши бўйича молиявий 
натижаларни аниқлаш, шунингдек инвентар ва хўжалик жиҳозларининг 
тегишли мезонларига мос келадиган идишлар ҳисоби БҲМС¹ 4 га мазкур 
шарҳларнинг 2-6-параграфларида назарда тутилган тартибда амалга 
оширилади. 
БҲМС 21 га мувофиқ барча турдаги идишларнинг (хўжалик 
инвентари сифатида фойдаланиладигандан ташқари) мавжудлиги ва 
ҳаракати қуйидагича юритилади: 
- савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланадиган 
44
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 917-page
45
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 917-page


корхоналарда - 2950 «Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счётида; 
- бошқа корхоналарда - 1060 «Идиш ва идиш материаллари» 
счётида. Мазкур счётда идишларни тайёрлаш ва уларни таъмирлаш учун 
мўлжалланган идишбоп материаллар ҳам ҳисобга олиб борилади. 
Чакана савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг 
буфетларидаги шиша идишлар (шишалар, банкалар ва бошқалар)нинг 
мавжудлиги ва ҳаракати 2920 «Чакана савдодаги товарлар» счётида 
ҳисобга олинади. 
Шунингдек идишларнинг таркибида идишларни тайёрлаш ва 
таъмирлаш учун махсус мўлжалланган материаллар ва деталлар - идишбоп 
материаллар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир 
гардиш, пардали ва полиэтиленли тиқин, вискозадан тўқилган 
қалпоқчалар, зарқоғоз ва бошқалар) ҳам ҳисобга олиб борилади. 
Юкланадиган маҳсулотлар (товарлар)нинг сақланишини таъминлаш 
мақсадида вагонлар, кемалар, автотранспорт ва бошқа транспорт 
воситаларини қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 «Хом 
ашё ва материаллар» счётида ҳисобга олиб борилади. 
Идишларни харид қилиш шароитларидан қатъи назар (сотиб олиш 
ёки бевосита ташкилотда тайёрланган) улар бухгалтерия ҳисобига БҲМС¹ 
4 га мувофиқ аниқланадиган ҳақиқий таннарх бўйича қабул қилинади. 
Харид қилинган идишлар кирим қилиниши ва уларнинг ҳаракати, 
шунингдек уларнинг чиқиб кетиши бошқа товар-моддий заҳираларга 
ўхшаш тартибда ва шаклдаги бошланғич ҳужжатлари билан 
расмийлаштирилади. 
Шунингдек 
идишларни 
ҳисобга 
олишнинг 
хусусиятла-ридан келиб чиқиб уларни ҳаракатини акс эттирадиган бошқа 
бирламчи ҳужжатлар ҳам ишлатилиши мумкин. 
Агар кўп марта ишлатиладиган идишлар табиий эскириш 
натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолса, уларнинг қиймати 2950 «Товарлар 
билан банд ва бўш идишлар» счётининг (савдо ва умумий 
овқатланишфаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун) ва 1060 
«Идиш ва идиш материаллари» счётининг (бошқа корхоналар учун) 
кредитидан ҳисобдан чиқарилади ва 9410 «Бошқа операцион харажатлар» 
счётининг дебетига олиб борилади. 
Фойдали ишлатиш муддати тугашидан олдин (бузилиши, синиши ва 
бошқалар натижасида) яроқсиз ҳолга келиб қолган кўп марта 
ишлатиладиган идишлар қиймати 2950 «Товарлар билан банд ва бўш 
идишлар» счётининг (савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан 
шуғулланувчи корхоналар учун) ва 1060 «Идиш ва идиш материаллари» 
счётининг (бошқа корхоналар учун) кредитидан 9410 «Бошқа операцион 
харажатлар» счётининг дебетига олиб бориш билан ҳисобдан чиқарилади. 
Қуйида идишларни четдан сотиб олиш ёки корхонанинг ўзида ишлаб 
чиқариш натижасида омборга кирим қилингандан кейинги ҳаракатининг 
ҳисобини, шунингдек, идишлар ҳисобининг мол етказиб берувчи ва 
харидорларда бир маротаба ва кўп маротаба ишлатиладиган идишлар 
кесимида кўриб ўтамиз. 


 
1. Бир маротаба ишлатиладиган идишларнинг мол етказиб 
берувчидаги ҳисоби 
Бир маротаба ишлатиладиган идишлар корхона томонидан уларни 
ишлаб чиқаришга берилганда ёки товар-моддий заҳиралар чиқиб кетганда 
харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва қайтарилиши лозим эмас. Ишлаб 
чиқариш жараёнида маҳсулотларни ўраш-жойлаш учун мўлжалланган 
идишлар қиймати таннархга қўшилади, савдо жойларида ва омборларда 
товарларни ўраш-жойлаш учун ишлатилганлари эса сотиш билан боғлиқ 
харажатларга олиб борилади.
Маҳсулотларни ўраш-жойлаш учун мўлжалланган идишлар қиймати 
таннархга ўткизилади.
46
Ташкилотларда (савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан 
шуғулланадиган корхоналардан ташқари) бир маротаба ишлатиладиган 
идишлар 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счётидан ҳисобдан 
чиқарилади ва қуйидагиларга олиб борилади: 
- 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари», 2610 «Ишлаб чиқаришдаги 
яроқсиз маҳсулотлар», 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётларига 
(яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига қўшилади) - агар 
маҳсулотни идишларга ўраш-жойлаш асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш 
цехларида ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда амалга оширилса; 
-9410 «Сотиш харажатлари» счётига (яъни давр харажатларига 
қўшилади) - агар маҳсулотни идишларга ўраш-жойлаш уларни омборга 
топширилгандан кейин ёки маҳсулотлар (товарлар)ни сотиш жараёнида 
амалга оширилса. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish