Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

жорий қисми» счёти 
 
 
 
94 413 сўм; 
кредит 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» счёти 165 223 сўм.
70 810 сўм = 177 025 сўм х 40% / 100; 94 413 сўм = 236 033 сўм х 40% / 
100; 
- ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов 
муддати етиб келганда, ижарага берувчига ижара (лизинг) тўловларининг 
жорий қисмини тўлаш бўйича охирги ҳисоб-китоб қилинганда: 
дебет 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счёти 
 
106 215 сўм; 
дебет 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар - 
жорий қисми» счёти 
 
 
 
141 620 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 
 
247 835 сўм; 
106 215 сўм = 177 025 сўм - 70 810 сўм; 141 620 сўм = 236 033 сўм - 94 
413 сўм; 247 835 сўм = 106 215 сўм + 141 620 сўм. 
«Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 
агар 
шартномада 
бошқача 
тартиб 
назарда 
тутилган 
бўлмаса, 
ижарачимустақил равишда ижарага олинган мол-мулкни таркибига уларни 
қийматини оширадиган ўзгартиришлар киритиш, реконструкция қилишни, 
кенгайтиришни, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга ошириш 
ҳуқуқига эга. 
Ижарачининг (лизингга олувчининг) молиявий ижара объектини 
яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар 
билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта 
қуроллантириш ва шунга ўхшаш бошқа) харажатлари молиявий ижара 
объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қўйилмалар сифатида акс 
эттирилади. 
Молиявий ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ижарачи корхона ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, 
ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш 
қийматини олишга ҳақли. 


90 
Агар молиявий ижара объекти, ижарага (лизингга) берувчининг 
рухсати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати 
тугагандан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, ижарачи (лизингга олувчи) 
ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб 
қилиш ҳуқуқига эга, агарда молиявий ижара шартномасида ўзгача шартлар 
кўзда тутилмаган бўлса. 
Ижарага (лизингга) берувчининг рухсатисиз амалга оширилган мо-
лиявий ижара объектини яхшилашга сарфланган маблағлар (қўйилмалар) ва 
уларни молиявий ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш 
имконияти бўлмаса, молиявий ижара шартномасининг амал қилиш муддати 
тугагач ёки шартнома бекор қилингач, улар ижарага (лизингга) берувчига 
текинга ўтади, агарда молиявий ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда 
тутилмаган бўлса. Бироқ, агарда уларни молиявий ижара объектига зарар 
етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар ижарага (лизингга) 
берувчи уларнинг қийматини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда 
ижарачи (лизингга олувчи) уларни ажратиб олиши мумкин. 
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни 
яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар 
билан жиҳозлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник жиҳатдан 
қайта қуроллантириш ва бошқалар) харажатлари суммаси молиявий ижара 
шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қийматини кўпайтирувчи 
капитал қўйилмалар сифатида бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини 
қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. «Биллур» МЧЖ томонидан олинган 
силлиқловчи дастгоҳ бўйича олдинги мисолни давом эттирамиз. 
Силлиқловчи дастгоҳни 2 000 000 сўмлик модернизация қилиш амалга 
оширилган. Силлиқловчи дастгоҳни модернизация қилиш билан боғлиқ 
харажатлар қуйидагилардан иборат: эҳтиёт қисмлар 1 950 000 сўм, 
ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 20 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 
24 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловга 4 800 сўм. Молиявий ижаранинг 
муддатидан 4 йил қолган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларга эскириш тўғри чизиқли усулида ҳисобланади. 
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган силлиқловчи дастгоҳни 
модернизация қилиш билан боғлиқ операциялар «Биллур» МЧЖ нинг 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- силлиқловчи дастгоҳни модернизация қилиш амалга оширилганда: 
дебет 0860 «Молиявий ижара шартномаси бўйичаолинган
асосий воситаларга капиталқўйилмалар» счёти 
2 000 000 сўм; 
кредит 1040 «Эҳтиёт қисмлар» счёти
 
1 950 000 сўм; 
кредит 1090 «Бошқа материаллар» счёти 
25 200 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
 
 
 
20 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 

 
4 800 сўм; 


91 
силлиқловчи дастгоҳни модернизация қилиш бўйича капитал 
қўйилмалар асосий воситалар таркибига ўтказилганда: 
дебет 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича 
олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счёти 2 000 000 сўм; 
кредит 0860 «Молиявий ижара шартномаси бўйича 
олинган асосий воситаларга капитал 
қўйилмалар» счёти 
 
 
 
2 000 000 сўм; 
молиявий ижара шартномаси бўйича олинган силлиқловчи дастгоҳни 
модернизация қилиш бўйича эскириш ҳисобланганда: 
дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти 
 
41 667 сўм; 
кредит 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича 
олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг 
эскириши» счёти 
 
 
 
41 667 сўм; 
500 000 сўм = 2 000 000 сўм / 4 йил; 
41 667 сўм = 500 000 сўм / 12 ой. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 
декабрдаги 490-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари 
тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мулкчилик шаклларидан қатъи назар, 
хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили 1 январдаги ҳолатига кўра асосий 
воситалар қийматини, уларни жорий нархларга мувофиқлаштириш учун 
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 
томонидан тасдиқланган тартибда қайта баҳолайдилар. 
2002 йил 29 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва 
статистика вазирлигининг 4-сон, Молия вазирлигининг 129-сон, Давлат 
солиқ қў митасининг 2002-86-сон қўшма қарорлари билан тасдиқланган ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 4декабрда 1192-сон 
билан рўйхатга олинган Асосий фондларни ҳар йили 1 январь ҳолатига қайта 
баҳолаш ўтказишнинг тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ молиявий 
ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ва молиявий ижара 
шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштирилиш асосий 
фондлар таркибига киради. 
Шунинг учун молиявий ижара объектини ҳар йили қайта баҳолаш 
ижарачи (лизингга олувчи) томонидан 2002 йил 29 октябрдаги Ўзбекистон 
Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 4-сон, Молия 
вазирлигининг 129-сон, Давлат солиқ қў митасининг 2002-86-сон қўшма 
қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2002 йил 4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Асосий 
фондларни ҳар йили 1 январь ҳолатига қайта баҳолаш ўтказишнинг тартиби 
тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. 
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситани қайта 
баҳолаш натижасида баҳоси пасайиши суммасининг олдинги қайта баҳолаш 
(кўпайган баҳо)дан ортган қисми харажат сифатидан тан олинади ва 9430 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish