Молиявий ҳисоб


 Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
2.3. Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар 
Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар асосий во-
ситалардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш 
шартларида уларнинг бошланғич қийматини оширади. Келгусида олинадиган 
иқтисодий фойдани оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга 
оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим. 
Қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, 
модернизация қилиш ишларига асосий воситалар объектининг технологик 
ёки хизмат мўлжалининг ўзгариши, оширилган ишлар кўлами ва сифатни 
янада яхшилашга доир бошқа ҳолатлар туфайли қилиниши лозим бўлган 
ишлар киритилади. Яъни асосий воситалар объектлари билан боғлиқ кейинги 
харажатлар мазкур асосий воситалар объектини балансга бирламчи қабул 
қилинганда аниқланган унинг бошланғич ҳисоблаб чиқилган ишлаб чиқариш 
самарадорлиги меъёрларини ёки фойдали хизмат муддатини салмоқли 
кўпайтириб асосий воситаларни ҳолатини яхшилаганда актив сифатида (яъни 
асосий воситаларни бошланғич қиймати кўпайиши) тан олинади. 
Одатда реконструкция қилишда ишлаб чиқариш такомиллаштирилади 
ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган 
ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) 
сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида асосий 
воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган 
мавжуд асосий воситалар объектлари қайта қурилади. Техник қайта 
қуроллантириш деганда, илғор техника ва технологияларни жорий этиш, 
ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва 
жисмонан эскирган ускуналарни замонавийлаштириш ва уларни янгилари, 
унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий 
воситалар 
ва 
уларнинг 
айрим 
қисмларининг 
техник-иқтисодий 
кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси тушунилади. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, асосий воситалар объектларини 
қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, 
реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва техник қайта қурол-


50 
лантиришга доир харажатлар, улар тугатилганидан сўнг асосий воси-талар 
объектининг фаолият юритишининг қабул қилинган бошланғич меъёрий 
кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва 
бошқалар) яхшиланганлиги (ошганлиги) сабабли, улар мос равишда бундай 
объектларнинг бошланғич қийматини оширади. 
БҲМС21 га мувофиқ асосий воситалар объектларини қўшимча қуриш, 
қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, 
модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантиришда амалга 
ошириладиган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш 
капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)да амалга оширилади ва 
уларни амалга ошириш жараёни тугагандан кей-ин капитал қуйилмаларни 
ҳисобга олувчи счётлари (0800)нинг кредитидан асосий воситаларни ҳисобга 
олувчи счётлар (0100) билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. 
Асосий воситалар объектларини қўшимча қуриш, қўшимча тарзда 
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация 
қилиш ва техник қайта қуроллантириш жараёни назоратини ташкил этиш 
мақсадида ушбу асосий воситалар объектлари бўйича инвентар карточкасини 
«Қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, 
реконструкция 
қилиш, 
модернизация 
қилиш 
ва 
техник 
қайта 
қуроллантиришдаги асосий воситалар» гуруҳига ўтказиб қўйиш тавсия 
этилади. Асосий воситалар объекти фойдаланишга келиб тушганда инвентар 
карточкани тегишли ўтказиб қўйиш амалга оширилади. 
Агар асосий воситалар объектини қўшимча қуриш, қўшимча тарзда 
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация 
қилиш натижасида унинг бошланғич қийматини кўпайтириш тўғрисида 
қарор қабул қилинса, у ҳолда инвентар карточканинг маълумотларига 
тузатишлар киритилади. Кўрсатилган инвентар карточкада тузатишни акс 
эттириш қийин бўлса, у ҳолда қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-
ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилишни 
тавсифловчи янги кўрсаткичларни акс эттириш ўрнига янги инвентар 
карточка (олдин берилган инвентар рақамни сақлаган ҳолда) очилади. 
Корхонанинг ерни тубдан яхшилаш (қуритиш, суғориш ва бошқа 
мелиоратив ишлар)га капитал қўйилмалари ҳар йили бутун ишлар мажмуаси 
якунланган санадан қатъи назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул 
қилинган майдонларга тегишли харажатлар суммасида асосий воситалар 
таркибига киритилади. Амалга оширилган харажатлар суммасига 0111 «Ерни 
ободонлаштириш» счётининг дебети ва 0850 «Ерни ободонлаштиришга 
капитал қўйилмалар» счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. 
Шунингдек корхонани ерни тубдан яхшилашга капитал қўйилмаларини 
ҳисоби бўйича инвентар карточкасига кейинчалик асосий воситаларни 
бошланғич қийматини кўпайтириш билан тегишли ёзувлар қилинади. 
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга доир 
капитал тусдаги тугалланган ишлар бўйича харажатлар 0860 «Молиявий 


51 
ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» 
счётининг кредитидан 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларни ободонлаштириш» счётининг дебетига ҳисобдан 
чиқарилади. Амалга оширилган харажатлар суммасига ижарачи томонидан 
алоҳида инвентар объектига алоҳида инвентар карточкаси очилади. 
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга доир 
капитал тусдаги тугалланган ишлар бўйича харажатлар 0890 «Бошқа капитал 
қўйилмалар» счётининг кредитидан 9220 «Бошқа активларни чиқиб кетиши» 
счётининг дебети билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқа-рилади. Агар 
ижарага берувчи томонидан харажатлар қоплаб берилса, у ҳолда харажатлар 
9220 «Бошқа активларни чиқиб кетиши» счёти кредитидан 4890 «Бошқа 
дебиторлар қарзи» счётининг дебети билан боғланган ҳолда ҳисобдан 
чиқарилади. Агар ижарага берувчи томонидан харажатлар қоплаб берилмаса, 
у ҳолда харажатлар 9220 «Бошқа активларни чиқиб кетиши» счёти 
кредитидан 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети билан 
боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish