Молиявий ҳисоб


 Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот таркибида



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
14.6. Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот таркибида 
бериладиган бошқа зарурий ахборот 
Маълумки, консолидациялашган молиявий ҳисобот Бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳининг иқтисодий ва молиявий аҳволини тўғри тасаввур 
қилиш мақсадини кўзлайди. Умумлаштирилган баланс ва молиявий 
натижалар тўғрисидаги ҳисобот фойдаланувчилари таҳлил учун ишлатиши 
мумкин бўлган муайян миқдор маълумотларига эга. Бироқ, тажрибадан 
маълум бўлишича, ҳисоботнинг мавҳум-математик табиатга эга 
рақамларининг ўзи кўпинча баъзи муҳим саволларга жавоб бўлолмайди. 
Шу боис биз бу модданинг таркибида консолидациялашган молиявий 
ҳисоботнинг изоҳи таркибида бўлиши лозим бўлган баъзи муҳим 
нуқталарга тўхталишни истардик. Уларга қуйидагилар тааллуқли: 
1Умумлаштириш айланаси ва унинг ўзгариши 
Умумлаштирилган 
ҳисоботнинг 
таҳлилий 
шартларида 
умумлаштириш айланасига кирувчи энг салмоқли шўъба, биргаликда 
назорат қилинадиган ва қарам жамиятларнинг номини ва манзилини 
кўрсатиш зарур.
Бундан ташқари, БҲХСга мувофиқ шўъба жамиятларига нисбатан 
қуйидагиларни кўрсатиш лозим: 

агар бош компания бевосита ёки бевосита ярмидан кўп бўлмаган 
овозга эга бўлса, бош шўъба муносабатларининг хусусияти; 

бош компания ярмидан кўп овозга эга бўлган, аммо назорат 
қилолмайдиган ва шу боис шўъба жамияти саналмайдиган корхоналар 
номлари; 

овозларфоизи, агар у жамият капиталидаги улушдан фарқланса. 
Бундан ташқари, шўъба ва бошқа жамиятларни сотиб олиш ёки 
сотишнинг Бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг мулкий аҳволи ва 
ҳисобот даври, балки аввалги даврлар молиявий натижаларига таъсири 
тўғрисида маълумотлар бериш керак.
Агар шўъба жамияти умумлаштирилган ҳисоботга қўшилмаган бўлса 
ёҳуд у ёки Бош ва шўъба корхоналари гуруҳнинг бошқа жамияти одатдаги 
вазиятларда кўзда тутилмаган воситалар ёрдамида қўшилган бўлса, бунинг 
сабабларини кўрсатиб ўтиш талаб қилинади. 
2. Умумлаштириш услублари ва уларнинг ўзгариши 
Умумлаштириш услублари ўзгармас бўлиши ва бир неча ҳисобот 
даврлари давомида тартиб билан қўлланиши лозим. Уларнинг ўзгаришини 
баён этиш ва асослаш зарур.
3. Бошқа маълумотлар 
(1) Жамиятларни умумлаштиришда биринчи йилда қуйидагиларни 
кўрсатиб ўтиш зарур: 

жамиятларнинг номланиши ва тавсифи; 

фойдаланилган умумлаштириш услуби (сотиб олиш ёки 
бирлашиш услуби) 



жамиятни сотиб олиш ёки бирлашиш санаси; 

янги жамиятни сотиб олгандан қўшиб олгандан сўнг воз кечиш 
лозим бўладиган иқтисодий фаолият соҳасини кўрсатиш. 
(2) Бундан ташқари биринчи йилда қуйидагиларни кўрсатиш зарур: 

сотиб олинган овозлар фоизи; 

бирламчи қиймат ва тўлов услуби тавсифи; 

сотиб олиш билан боғлиқ реструктуризация ва бошқа тадбирлар 
учун ҳисобот санасигача яратиш лозим бўлган резервлар тури ва суммаси. 
(3) Барча умумлаштирилган ҳисоботлар учун умумий маълумот 
қуйидагилардир: 

ижобий ёки салбий фирма баҳоси, шу жумладан унинг 
амортизация муддатини акс эттириш услуби; 

5 йилдан ортиқ амортизация муддати ишлатилганда, бунинг 
сабабларини кўрсатиш зарур; 

агар ҳисобдан чиқаришнинг чизиқли бўлмаган услубидан 
фойдаланилса, унинг кўрсатиш ва тавсифлаш зарур; 

йилнинг боши ва охирида ижобий ёки салбий фирма баҳоси 
ҳажмини текшириш, бунда қуйидагилар ҳам кўрсатилади: 
- йил бошига келиб тўпланган амортизация суммаси ва умумий 
ҳажми; 
- ижобий ёки салбий фирма баҳосига қўшимчалар; 
- амортизациянинг йиллик суммаси; 
- кейинчалик мол-мулк ва мажбуриятлар баҳо қийматининг тан 
олинган ўзгариши билан боғлиқ тузатишлар; 
- ҳисобот йили давомидаги бошқа ҳисобдан чиқаришлар; 
- ҳисобдан чиқаришларнинг йил охирига келиб тўпланган суммаси 
ва умумий ҳажми. 
(4) Бозор қийматини вақтинчалик белгилаш. 
Агар мол-мулк ва мажбуриятларнинг жорий бозор қиймати ёки 
сотиб олиш амалга оширилган йил охирига келиб ҳаў тўлаш қиймати 
муайян вақт оралиғи учун белгиланган бўлса ва қиймат ўзгарса, буни 
кўрсатиб ўтиш лозим. Бу ҳолат билан боғлиқ келгуси ўзгаришларни ҳам 
кўрсатиш ва изоҳлаш керак. 
(5) Бирлашиш услубидан фойдаланганда биринчи йилда қуйидаги 
маълумотларни кўрсатиш лозим: 
- чиқарилган акциялар тури ва сонини ҳар бир жамиятнинг 
бирлаштириш давомида айирбошланган овоз берувчи акциялари сони 
билан бирга; 
-у 
ёки бу жамият томонидан бошқарилган мол-мулк ва 
мажбуриятлар суммасини; 
- сотишдан тушган маблағ ва бошқа даромадлар, ноанъанавий 
даромадлар ва харажатлар, шунингдек бирлашишгача ҳар бир жамият 
томонидан олинган якуний молиявий натижа, агар бу суммалар 
умумлаштирилган натижага киритилган бўлса. 


(6) Турли ҳисобот саналари 
Агар умумлаштирилган ҳисоботни тайёрлаш ҳисобот санаси бош 
компаниянинг ҳисобот санасига тўғри келмаса, улар рўй берган катта 
ишлар ёки воқеаларни кейинги тузатишлар сифатида акс эттириш лозим. 
Бундан 
ташқари, 
юқорида 
айтилганлардан 
ташқари, 
умумлаштирилган ҳисоботга изоҳ тариқасида ҳисоботни яхшироқ 
тушунишга ёрдам берадиган бошқа изоҳлар ҳам киритилиши мумкин. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish