этаётган ҳар иккала томон, харидор қандай суммани тўлаши лозимлигини,
яъни сотиладиган ва харид қилинадиган маҳсулотнинг қийматини,
профессионал хизматлар учун соатбай тўловни ва бошқаларни
назарда
тутадиган шартноманинг мавжудлиги тўғрисида муайян даражада
билишади.
7-мисол. Тошкент шаҳридаги трактор заводи Андижон шаҳрида
жойлашган «Пахтакор» акционерлик жамиятига шартномага мувофиқ
тракторлар етказиб беришни амалга оширади. Тракторнинг сотиш нархи
шартнома бўйича 9 500 000 сўм қилиб белгиланган. Темир йўл ташкилоти
тракторларни ташиб бериш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт
тақдим
этиши сабабли, трактор заводи ушбу ташиш хизматларининг
қийматини тақрибан 400 000 сўм миқдорда баҳолади ва «Пахтакор»
акционерлик жамиятига 9 900 000 сўмлик счёт (тўлов ҳужжати)ни тақдим
этди. Реализация қилинган тракторларнинг таннархи 6 500 000 сўмга тенг.
Ушбу ҳолатда трактор заводи фақатгина 9 500 000 сўмга тенг бўлган
суммани даромад сифатида тан олиши лозим, қолган 400 000 сўмни эса у
мажбурият сифатида акс эттириши керак.
Трактор заводининг бухгалтерия ҳисобида юқорида қайд этиб
ўтилган хўжалик операциялари қуйидагича акс эттирилади:
- тайёр маҳсулот (трактор)ни сотишдан олинган тушумнинг
аксэттирилиши:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачиларданолинадиган счётлар»
счёти
9 500 000 сўм;
кредит 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдандаромадлар» счёти 7
916 667 сўм;
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»счёти
1 583 333
сўм;
- «ҚҚС бўйича қарздорлик» счётини алоҳида ажратган ҳолда; 7 916
667 сўм = 9 500 000 сўм - 1 583 333 сўм; 1 583 333 сўм = 9 500 000 сўм х 20
% / 120;
- сотилган тайёр маҳсулот (трактор)нинг таннархини акс эттириш:
дебет 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» счёти
6
500 000 сўм;
кредит 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот»счёти
6 500 000 сўм;
- темир
йўл компанияси томонидан тайёр маҳсулотларни
етказиббериш бўйича хизматлар ҳақини тўлашга тақдим этилган счёти
(тўловҳужжати)ни акс эттириш:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
счёти
400 000 сўм;
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 400 000 сўм;
- сотилган
трактор
учун
харидордан пул маблағларининг
келибтушиши:
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 9 900 000 сўм;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
счётлар» счёти 9 900 000 сўм;
- харидорга сотилган тракторни ташиб бериш учун темир йўл
компаниясининг счёти (тўлов ҳужжати)ни тўлаб бериш:
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
400 000 сўм;
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
400 000 сўм.
5. Битим билан боғлиқ бўлган иқтисодий нафларнинг хўжалик
юритувчи субъект томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд.
Бунинг мазмуни шундан иборатки, хизмат кўрсатувчи хўжалик
юритувчи субъект реализация қилган товарлари ва кўрсатилган
хизматлари учун мижоз албатта шартномада ўзаро келишилган суммани
тўлаб беришига ишончи комил.
6. Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган қабўл қилинган ёки
кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан
аниқўлчаш имкониятига эга бўлади.
Қуйида товарларни реализация қилиш билан боғлиқ бўлган
шартномаларнинг турли кўринишлари ва шартлари, шу муносабат билан
даромаднинг ҳосил бўлиши пайтининг аниқланиши келтириб ўтилади:
1. Товарни етказиб бериш муддати харидорнинг мурожаати бўйича
узайтирилган ҳолларда у етказиб берилишининг
муддати кечиктирилган
битимда харидор мулкчилик ҳуқуқига эга бўлади ва ўзига счёт (тўлов
талаби ҳужжати)ни тўлаб бериш бўйича мажбуриятни қабўл қилади.
Бунинг маъноси шундан иборатки, харидор юклаб жўнатишга тайёр
қилиб қўйилган маҳсулотни қабул қилиб олади ва уни мол етказиб
берувчида қабўл қилиш-топшириш далолатномаси ва масъул сақлашга
бериш тўғрисидаги далолатнома бўйича масъул сақлашга қолдиради.
Масъул сақлашга бериш тўғрисидаги далолатномани имзолаш санаси
даромадни акс эттириш пайтини белгилаб беради. Товарларни ўз вақтида
етказиб бериш учун сотиб олиш ёки ишлаб чиқариш бўйича фақат хоҳиш-
истакнинг мавжуд бўлиши даромадни таш олишга асос бўла олмайди.
2. Товарлар қуйидаги шартларда юклаб жўнатилган:
а) ўрнатиш ва техник назорат.
Бундай ҳолатда даромад товар қабўл қилиб олинишига қараб,
шунингдек бажарилган ишлар тўғрисидаги
далолатнома имзоланганда
ўрнатиш ва техник назоратнинг тугатилишига қараб тан олинади. Бироқ,
агар товарнинг ўрнатилиши монтажни талаб қилмайдиган бўлса, даромад
товарнинг олиниши бўйича дарҳол тан олиниши мумкин;
б) товарни етказиб беришда тўлаш шарти билан сотиш (кўрсатилган
қийматини тўлаб олиш шарти билан мол (юк) жўнатмоқ).
Даромад товарнинг етказиб берилиши амалга оширилганда ёки
сотувчи ёхуд унинг вақили томонидан пул маблағлари келиб тушганда тан
олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: