«Молия» терминининг этимологияси жуда чуқур тарихий илдизга эгадир. Аксарият тадқиқотчилар “Маълум даражада шартлашилган пулни тўлаш”-деган маънони англатувчи “Finis” лотин феъли терминидан келиб чиққанлигини эътироф этишади


Суғурта иқтисодий категория сифатида қуйидаги принципларга асосланади



Download 291,26 Kb.
bet11/18
Sana25.02.2022
Hajmi291,26 Kb.
#289282
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
молия ва солиқлар шпаргалка

Суғурта иқтисодий категория сифатида қуйидаги принципларга асосланади:

  • а) суғурта рискининг мавжудлиги.

  • б) суғурта муносабатларининг қайта тақсимлаш характерига эгалиги.

  • в) зарарларни муайян макон ва замонда тақсимланиши.

  • г) суғурта мукофотларининг қайтарилиш характерига эгалиги.

  • Суғурта қуйидаги функцияларни бажаради:

  • суғурта фондини ташкил этиш билан боғлиқ функция.

  • суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ функция.

  • назорат функцияси.

  • Устав капиталининг энг кам миқдорлари:

  • умумий суғурталаш тармоғида — 7,5 миллиард сўм;

  • ҳаётни суғурталаш тармоғида — 10 миллиард сўм;

  • мажбурий суғурталаш бўйича — 15 миллиард сўм;

  • фақат қайта суғурталаш бўйича — 30 миллиард сўмни ташкил этади»;

  • Суғурта ихтиёрий ва мажбурий шаклларда амалга оширилади. Ихтиёрий суғурта турлари бўйича хизматлар жисмоний ва юридик шахсларга, уларнинг розилиги билан кўрсатилади. Ихтиёрий суғурта турларига юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки суғуртаси, транспорт воситалари суғуртаси, ҳаёт суғуртаси, молиявий ва тадбиркорлик рисклари суғуртасини мисол тариқасида келтириш мумкин.

  • Ихтиёрий суғуртадан фарқли равишда мажбурий суғурта қонунчилик ҳужжатларига асосан ўтказилади ва бунда кўрсатилган юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг манфаати уларнинг иродасидан қатъи назар, мажбурий суғурта қилинади. Масалан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси мажбурий шаклда амалга оширилади. Бундан ташқари, умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, автомобиль транспортидаги йўловчилар ҳам мажбурий суғурта қилинади.

  • Шу ерда алоҳида таъкидлаш зарурки, мажбурий суғурта турлари билан бир қаторда мажбурий давлат суғурта турлари ҳам мавжуд. Жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳарбий хизматчилари бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилинадилар. Шунингдек, Давлат солиқ органлари ходимлари ҳам мажбурий давлат суғуртасига олинади. Мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта хизмат ҳақлари – суғурта мукофотлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  • Қишлоқ хўжалиги фаолиятини суғурталаш.

  • 2. Қурилиш ташкилотчилигини суғурталаш.

  • 3. Экспорт-импорт фаолиятини суғурталаш.

  • 4. Тадбиркорлик фаолиятини суғурталаш.

  • 5. Транспорт воситаларини сугурт

  • 6. Тиббий суғурта.

  • 7. Давлат ижтимоий суғуртаси.

  • 8. Шартномаларнинг бажарилишини суғурталаш.

  • 9. Кредит жараёнини суғурталаш.

  • 10. Уй-рўзгор буюмларни суғурталаш ва хоказо.

  • Уй хўжаликларида истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари фондларини шакллантириш, улами тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли (оид) бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатлар мажмуига уй хўжаликлари молияси дейилади.

  • Уй хўжаликлари молиясига қуйидагича таъриф ҳам бериш мумкин: ўзларининг ижтимоий-иқтисодий фаолиятлари жараёнида уй хўжаликлари ва уларнинг алоҳида аъзолари иштирокида пул маблағлари мақсадли фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасида вужудга келадиган пул муносабатларининг мажмуи уй хўжаликлари молияси деб аталади.

  • Уй хўжаликларида мавжуд бўлган молиявий муносабатлар мажмуини икки гуруҳга бўлиш мумкин:

  • • ички;

  • • ташқи.

  • Индивидлар - уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий (керак бўлган) пул фондларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялаштиришни ушлаб (сақлаб) туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг иштирокчилари (аъзолари) ўртасида вужудга келадиган муносабатлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабатлари ҳисобланади.

  • Уй хўжаликларининг ташқи молиявий муносабатлари уларнинг бошқа иқтисодий субъектлар билан бўлган ўзаро алоқалари орқали намоён бўлади. Корхоналар ва ташкилотлар молияси билан уй хўжаликлари бевосита ўзаро боғланган: фирмаларда иқтисодий ресурслами тақдим этиб (бериб), уларнинг эгалари сифатида уй хўжаликлари яратилган маҳсулотнинг қийматидан ўз ҳиссаларини (улушларини) оладилар ва демак, улар шу билан ялпи маҳсулотни бирламчи тақсимлашда иштирок этадилар.

  • Давлат уй хўжаликларига тегишли бўлган даромад ва якуний (охииги) истеъмолнинг ўлчамига (кўламига) таъсир этиши мумкин. Бу нарса, жумладан, қуйидагилар орқали амалга оширилиши мумкин:

  • • солиқ орқали тартибга солиш (тартиблаш);

  • • меҳнат ҳақини тўлаш ставкаларини ўрнатиш (белгилаш);

  • • биринчи даражали зарурий маҳсулотлар баҳоларини тартибга солиш (тартиблаш);

  • • имтиёзлар тизими;

  • • соғлиқни сақлаш ва маорифни бюджетдан молиялаштириш орқали ижтимоий таъминотни ривожлантириш;

  • • ва бошқалар.

  • Уй хўжаликлари молиясининг функциялари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • • тақсимлаш;

  • • такрор ишлаб чиқариш;

  • • назорат;

  • • тартибга солиш (тартиблаш);

  • • рағбатлантириш;

  • • ижтимоий.

    Уй хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган (яратиладиган, вужудга келтириладиган) ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ:

    • • ижтимоий-маданий муҳит, хусусан, ижтимоий ҳолати, билимлилик (саводхонлик) даражаси, уй хўжалигидан ташқаридаги ва унинг ичидаги ижтимоий алоқалар (контактлар), дам олиш шакллари ва бошқаларга;

    • • уй хўжалиги фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий тавсифномаси, шу жумладан, иқтисодий хатти-ҳаракатнинг типига ( ўз -ўзини таъминлаш, ҳаёт учун кураш ёки ривожланиш режимига), тадбиркор мақомининг юридик жиҳатдан муҳрланганлигига ва бошқаларга;

    • • ахлоқий принсипларга, шахсий салоҳиятига-бунга фикр юритишнинг ўзига хос хусусиятиари, риск томон қадам ташлашга қодирлиги ва ҳ.к.лар киради.

    • Уй хўжалигининг молиявий қарорини ресурс жиҳатдан та ъминлаш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

    • • дастлабки (бошланғич) манбалар;

    • • жамғариладиган манбалар;

    • • жорий манбалар.

    • уй хўжаликларининг жами даромадларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин:

    • • уй хўжаликларининг натурал шаклдаги даромадлари;

    • • уй хўжаликларининг пул шаклидаги даромадлари.

    • Натурал даромадлар товар шаклига эга эмас ва улар ўз-аъзоларини таъминлашга мўлжалланган уй хўжалиги аъзолари меҳнатининг натижасидан иборат бўлади

    • Турли манбалар ҳисобидан уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағларининг барча суммаси пул даромадлари дейилади.

    • Уй хўжаликлари пул д аромадларини таҳлил қилишнинг асоси аҳолининг шахсий даромадлари ҳисобланади ва улар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади (ўлчанади):

    • • номинал даромадлар; • эга бўлинган даромадлар; • реал даромадлар.

    • Уй хўжаликларининг пул даромадлари турли манбалар ҳисобидан шаклланади ва уларнинг бюджетларига келиб тушади, улар:

    • • меҳнат ҳақи;

    • • ижтимоий тўланмалар;

    • • тадбиркорлик фаолиятидан келувчи даромадлар;

    • • мол-мулкдан келувчи даромадлар.

    • Меҳнат (иш) ҳақининг таркибига қуйидагилар киради:

    • • бажарилган ишлар баҳоси, тариф ставкалари ва мансаб окладлари бўйича иш ҳақининг ҳисобланган суммалари;

    • • рағбатлантирувчи устама ва қўшимчалар;

    • • иш режими ва меҳнат ш ароитлари билан боғлиқ бўлган компенсацион тўланмалар;

    • • мукофотлар ва бир марталик рағбатлантирувчи тўланмалар;

    • • ҳар йиллик ва қўшимча меҳнат та ътилларини тўлашлар;

    • • сафар харажатлари;

    • • берилган махсус кийим-бош ва махсус овқатланишнинг қиймати; • ва бошқалар.

    • Soliqlar bеvosita davlatning paydo bo’lishi bilan bog’liqdir, ya`ni davlat o’zining vazifalarini bajarish uchun moliyaviy manba sifatida soliqlardan foydalanadi. Jamiyatda iqtisodiy samarasiz bo’lgan sohalar ham mavjudki, bular soliqlarni ob`yektiv amal qilinishini talab etadi. Soliqlarning ob`yektiv zarurligini bozor iqtisodiyotiga o’tish sharoitida ikki holat bilan ifodalash mumkin:

    •  birinchidan, davlatning qator vazifalarini mablag’ bilan ta`minlash zarurligi,

    •  ikkinchidan, bozor iqtisodiyoti qonun-qoidalari bilan.


    Download 291,26 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish