ресурслари ХЮСларни ислоҳ қилиш ва улар молиявий хўжалигини қайта қуришнинг зарурлиги. ХЮСларнинг фаолиятида сифат ўзгаришларни амалга ошириш. ХЮСларни молиявий ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари. ХЮСлар, фирмалар ва корпорацияларни молиявий ислоҳ қилишда капитализация жараёни. Соф фойдани ва активларни капиталлаштириш. Капиталлаштириш жараёнининг ишлаб чиқаришга илмий ютуқларнинг моддийлашганлигини акс эттирувчи илғор инновацион
ишлаб чиқариш воситалари ва технологияларига қўйиладиган шаклдаги капиталнинг интеллектуаллаштиришга асосланиши кераклиги. Молиявий ислоҳ қилиш дастурида кўзда тутиладиган вазифалар. Молиявий индикаторларнинг ўзгаришини мониторинг қилиш орқали молиявий бошқарувнинг яхлит самарали тизимини шакллантириш шартлари.
мавзу. Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий жиҳатлари
Асосий капитал доиравий айланишининг моҳияти, таркибий тузилмаси ва самарадорлиги. Меҳнат ва маҳсулотни яратиш жараёнида асосий капиталнинг намоён бўлиш шакллари. Асосий капиталнинг доиравий айланиши ва унга тегишли бўлган қийматнинг уч функционал шакллари. Иқтисодий мўлжалланганлигига кўра асосий фондларнинг таркиби. Асосий ишлаб чиқариш фондлари. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркибий тузилмаси. Амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг асосий методлари ва уларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари. Асосий фондларни шакллантириш учун жалб қилинадиган пул маблағларининг манбалари. Асосий капиталнинг доиравий айланиши жараёнида иштирок этадиган молиявий ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлиги. Асосий капиталдан самарали фойдаланишни баҳолашда ХЮС молия-хўжалик фаолиятининг натижалилигини очиб берувчи умумий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар. Ишлаб чиқаришнинг умумий рентабеллиги кўрсаткичи. Фонд қайтими ва фонд сиғими кўрсаткичлари. Айланма капитал: мазмуни, таркибий тузилмаси ва фойдаланиш самарадорлиги. Айланма капиталнинг бир неча асосий гуруҳларга классификация қилиниши. Айланма капиталнинг функциялари ва уларни амалга ошириш шакллари. Айланма капиталнинг таркибий тузилмаси. Айланма капиталнинг фойдаланиш самарадорлигини характерловчи умумлаштирувчи кўрсаткичлар. Соф айланма капитал. Бозор иқтисодиёти шароитида айланма капиталдан фойдаланишнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.
мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш чиқимлари, фойдаси ва рентабеллиги
ХЮСларнинг ҳаражатлари: моҳияти, таркиби, классификацияланиши ва самарадорлигини баҳолаш. “Ишлаб чиқариш ҳаражатлари” ва “ишлаб чиқариш чиқимлари” тушунчалари. Уларнинг фарқли жиҳатлари. Ишлаб чиқариш чиқимларининг гуруҳланиши. Аниқ ёки амалдаги, ҳақиқатдаги чиқимлар. Аниқ бўлмаган, алмашган чиқимлар ёки қўлдан бой берилган, қўлдан чиқарилган имкониятлар чиқимлари. Иқтисодий элементларига кўра ҳаражатларни гуруҳларга ажратиш ва уларнинг таркиби. Калкуляция
моддалари бўйича ҳаражатларнинг бўлиниши. Тўғри (бевосита) ҳаражатлар ва эгри (билвосита) ҳаражатларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари. Давлат томонидан тартибга солиниш даражасига қараб ҳаражатларнинг бўлиниши. Чиқимларни камайтиришнинг асосий йўллари.
мавзу. Суғурта
Суғуртанинг иқтисодий моҳияти. Суғурта ўзига хос пул муносабатларининг йиғиндиси. Суғуртанинг иқтисодий категория сифатида асосланиш тамойиллари. Суғуртанинг функциялари. Суғурта шакллари. Мустақиллик йилларида суғуртанинг мақсад ва вазифалари том маънода ўзгарганлиги. Тижоратга асосланмаган суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари. Тижорат суғуртаси пайдо бўлишининг босқичлари.
мавзу. Уй хўжаликлар молияси
Молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. Уй хўжалигининг таърифи. Уй хўжалигига тегишли бўлган характерли хусусиятлар. Уй хўжаликлари молиясининг ҳар бир давлат молия тизимининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши ва унинг молиявий аҳамияти. Уй хўжаликлари томонидан қабул қилинадиган молиявий қарорлар.
мавзу. Халқаро молия
Халқаро молия. Халқаро молиянинг ривожланиш тенденциялари. Халқаро молия билан боғлиқ муносабатлар. Жаҳон иқтисодий ва молиявий муҳитининг шаклланишига таъсир этган сезиларли ўзгаришлар. Валюта курси ва валюта бозорлари. Валюта курсининг инфляцияни ҳисобга олишга кўра алмашув курслари. Хорижий инвестициялар. Хорижий инвестициялар ҳаракати. Ислом молияси. Ислом молиясининг назарий асослари. Ислом молиясининг ривожланиш босқичлари. Исломий молиявий муассасалар. Исломий молиявий хизматлар. Исломий молиялаштириш. Исломий ва анъанавий молиялаштириш ўртасидаги фарқ. Халқаро ислом молия бозори. Ислом молияси қонунчилиги. Ўзбекистонда исломий молияни ривожланиши.