ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
-
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент молия институти ректори в.в.б. С.У.Мехмонов
|
“КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
201 йил “_ ”
|
201 йил “ ”
|
Рўйхатга олинди: №
201 йил “ ”
МОЛИЯ ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
200 000
|
– Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230 000
|
– Иқтисод
|
Таълим йўналишлари:
|
5230900
|
– Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
|
|
5230700
|
– Банк иши
|
|
5230800
|
– Солиқлар ва солиққа тортиш
|
|
5231200
|
– Суғурта иши
|
|
5231300
|
– Пенсия иши
|
|
5231500
|
– Баҳолаш иши
|
|
5232000
|
– Давлат бюджетининг ғазна ижроси
|
|
5232100
|
– Корпоратив молия
|
|
5232700
|
– Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш
|
|
5232800
|
– Электрон тижорат
|
|
5234400
|
– Халқаро валюта кредит муносабатлари
|
|
5234000
|
– Бюджет ҳисоби ва назорати
|
|
5233800
|
– Молиявий технологиялар
|
|
5232400
|
– Иқтисодий хавфсизлик
|
|
5233900
|
– Банк ҳисоби ва аудит
|
|
5230200
|
– Менежмент (хизматлар соҳаси )
|
|
5230100
|
– Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
|
Тошкент – 2020
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201 йил “ ” даги -сон баённомаси билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги - сон буйруғи билан маъқулланган фан дастури таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган.
Фан дастури Тошкент молия институтида ишлаб чиқилди.
-
Тузувчилар:
|
Маликов Т.С
|
– ТМИ, “Давлатий молия” кафедраси
мудири, проф., и.ф.д., (таянч ОТМдан);
|
|
Хидиров Н.Ғ.
|
– ТМИ, “Давлатий молия” кафедраси
катта ўқитувчиси, (таянч ОТМдан).
|
Тақризчилар:
|
Н.Х.Хайдаров
|
– Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директорининг Илмий ишлар, инновациялар ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосари, иқтисод фанлари
доктори, профессор, (кадрлар буюртмачиси)
|
|
О.С.Комолов
|
– ТДИУ, “Молия” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди,
(турдош ОТМдан).
|
Фан дастури Тошкент молия институти Кенгашида кўриб чиқилган
ва тавсия қилинган (201__ йил “___” баённома).
_________даги
____- сонли
ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан молиявий ресурслар фондларини шакллантириш ҳамда мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш, улардан самарали фойдаланиш, шунингдек мамлакат молия тизимини амал қилиш қонуниятларини ўрганиш каби масалаларни қамраб олади. “Молия” фани мамлакат молия тизимининг ривожланиш қонуниятларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Молия” фани тегишли таълим йўналишларининг умумкасбий ва ихтисослик фанлари блокига киритилган курс ҳисобланиб, ушбу фан тегишли таълим йўналишларининг 2,3 курсида ўқитилиши режалаштирилган.
“Молия” фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига киради ва барча иқтисодий бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади. Мазкур фан молия тизимларини ташкил қилувчи пул, банк иши, кредит, инвестициялар, активлар, мажбуриятлар, объектларни баҳолаш, иқтисодиётдаги пул муносабатларини ҳамда молиявий инструментларни бошқариш, яратиш ва ўрганишни тасвирлаб беради.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Молия” фанининг асосий мақсади талабаларда молия, молиявий сиёсат, молиявий муносабатлар, пул оқимлари ҳаракати, молиявий бошқарув, молия назариялари, молиявий ҳисоботлар, давлат ва нодавлат молиявий муассасаларнинг молиявий фаолияти, давлат бюджети, давлат бюджети даромадлари ва ҳаражатлари, бюджет жараёни, бюджетлараро муносабатлар, давлат кредити, ижтимоий ҳимоя, суғурта ва халқаро молия муносабатлари каби молиявий тушунчалар бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малака шакллантириш ҳисобланади
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, молиявий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
Талаба:
молиянинг моҳияти ва вазифалари;
молия тизими;
молиявий қарорлар;
молиявий сиёсат;
уй хўжаликлар молияси;
молиявий бошқарув ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
молиявий режалаштириш ва тартибга солиш;
молиявий назорат;
молиявий ҳисобот: мазмуни, вазифалари ва турлари;
ижтимоий таъминот;
халқаро молия муносабатлари;
молиявий муассасалар молиявий фаолият жараёнини билиши ва улардан фойдалана олиши;
давлат бюджети;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджетлараро муносабатлар;
суғурта муносабатлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари;
асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий жиҳатлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш чиқимлари, фойдаси ва рентабеллигини ҳисоблаш ва амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
ФАННИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ
Фанни ўқитишда интерфаол, коммуникатив, перцептив ёндашувлардан максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиётларидан ташқари аутентик материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиётда кузатилаётган далил ва ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва компетенцияларни инновацион тафаккур лаёқати негизида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини лойиҳалаш жараёнида:
мезонни танлаш;
ўқув мақсадларини тоифалаш;
ўқув материалларини модуллаштириш;
уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
ўрганиш натижаларини аниқлаш каби омилларга қаратиш орқали таълим олувчида назарий билимлар пухта эгалланиши ҳамда уларни амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантириш, мустақил таълимни самарали ташкил этиш талаб этилади.
АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ (МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ)
Do'stlaringiz bilan baham: |