Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Голландча кимошди савдоси



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Голландча кимошди савдоси
. Савдоларни ўтказишнинг мазкур 
усулида ҳаридорларнинг буюртмалари олдиндан жамланади, ундан кейин 
буюртмалар эмитент томонидан ёки унинг манфаатлари учун хизмат қилувчи 
воситачи томонидан сиртдан кўриб чиқилади. Ягона расмий нарх 
белгиланади, бу нарх ҳарид қилиш учун тушган буюртмаларнинг нашрнинг 
бутунлай сотилиши имконини берувчи (ажратилиш нархи деб номланувчи) 
энг паст нархига тенг бўлади (яъни ушбу нарх ва ундан юқори нархдаги 
буюртмаларнинг суммаси нашрни бутунлай қоплайди). Бошқа вариантлар 
ҳам мавжуд, унда буюртмалар берилган нархлар билан қаноатлантирилади, 
ёки барча буюртмалар ўртача ўлчанган нарх билан қондирилади (бу нарх 
ажратилиш расмий нархидан юқори). Шу тариқа нашр бутунлай ҳарид 
қилинади. 
Ўзбекистонда 
бундай 
усул 
давлат 
қисқа 
муддатли 
облигацияларининг 
бирламчи 
жойлаштирилиши 
бўйича 
кимошди 
савдоларини ўтазишда қўлланилади, бунда кимошди савдоларини ўтказиш 
механизмлари қуйидагича: 
Республика валюта биржаси томонидан ҳаридорлар буюртмаларининг 


57 
йиғилиши; 
буюртмалар рўйхатини тузиш ва уни Молия вазирлигига тақдим этиш; 
Молия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ҳаридорларнинг сиртки 
баҳслашуви ва нархнинг пастки чегарасини белгилаш (буюртмаларининг 
нархи ажратилиш нархидан паст бўлган ҳаридорларни ажратиб қўйиш); 
буюртмаларни қондириш. 
Қўшалоқ кимошди савдолари
. Улар онкол бозорлари ва узлуксиз 
кимошди савдолари бозорларига бўлинади. 
Савдо–сотиқнинг мазкур усуллари Европа фонд бозорларида ишнинг 
кўшалоқ тартибини ташкил этиш учун қўлланилади: биржа савдолари 
бошлангунга кадар ҳамда уларнинг очилиши вақтида онкол бозори тизими 
бўйича буюртмалар жамғарилади ва қондирилади, сўнгра эса, узлуксиз 
кимошди савдоси амалга киради. 
Онкол бозорлари
. Савдоларни олиб боришнинг бундай усулида ҳарид 
қилиш ҳақида буюртмалар ва сотиш учун таклифлар жамланади, улар сўнгра 
нарх таклифлари, келиб тушиш кетма–кетлиги ҳамда миқдор бўйича 
тақсимланади. Кўрсатилган галма–галликда буюртмалар қаноатлантирилади. 
Бир–бирига моc тушган буюртмалар қиёсланади. Белгиланган қоидаларга 
кўра расмий курс – буюртмалар ва таклифларнинг энг кўп миқдорини 
қаноатлантириш мумкин бўлган нарх белгиланади. Ушбу буюртмалар 
қаноатлантирилганидан кейин қолган мавқелардан амалга оширилмаган 
буюртмалар ва таклифларнинг рўйхати шаклланади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish