48
белгиланади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, акцияларнинг ҳарид ва сотиш
нархлари битта савдо битими давомида барча ҳаридорлар учун тенг бўлади.
Биржадан ташқари савдоларнинг электрон тизими Ўзбекистоннинг ҳар
қандай фуқаросига фонд бозорида брокерни четлаб ўтган ҳолда, мустақил
ишлаш имконини беради. Бундай тизимларнинг
компьютер савдо
мажмуалари топширилган кўрсаткичлар (миқдор, нарх, етказиб бериш
шартлари ва б.)га мувофиқ мавқени қидиришнинг автоматик усуллари
асосида ишлайди.
Шунингдек, биржадан ташқари уюшган бозорлар,
ўзларининг қимматли қоғозларни савдога киритилишига рухсат бериш,
иштирокчиларни танлаб олиш мезонлари ва савдо–сотиқнинг алоҳида
қоидаларига эга. Биржадан ташқари уюшган бозорлар 70–йилларнинг
бошида пайдо бўлиб, кучли тараққий этди ва ҳозирга келиб, фонд биржалари
билан жиддий рақобатлашмоқда. Қатор мамлакатларда бундай бозорларнинг
айланмаси фонд биржалари айланмасидан анча юқори.
80–йилларда
бозор иқтисодиётига эга бўлган
деярли барча
мамлакатларда энг яхши қимматли қоғозлар бозори сифатида фаолият
кўрсатувчи. фонд биржалари ва сифатсизроқ қимматли қоғозлар
айланмасини ўзида мужассамлантирган биржадан ташқари бозорлар ичида
ўртача мавқега эга бўлган, қимматли қоғозларнинг биржалар қошидаги
бозорлари пайдо бўла бошлади. Ушбу бозорлар фонд биржаларининг фонд
савдосининг тартибга солинган биржадан ташқари тизимларининг ҳамон
ўсиб борувчи таъсирига бўлган муносабати
сифатида биржа ва уюшган
биржадан ташқари бозорлар ўртасидаги рақобат натижасида вужудга келди.
Улар "иккинчи", "учинчи" бозорлар (Англия, Франция, Италия, Германия),
"фонд биржаларининг иккинчи секцияси" (Япония), "мувозий бозор"
(Швеция, Голландия) ва ҳоказолар кўринишида фаолият кўрсатмоқда. Шу
тариқа, фонд биржалари "мижозларни" йўқотмаслик ва ўз фаолиятини
кенгайтиришга интилиб, ўзларига ўрта ва кичиқ корхоналарнинг қимматли
қоғозлари билан савдо қилишни боғлаган ҳолда, ўзлари қошида қимматли
қоғозлар сифатига кам талаб қўйиладиган савдо тизимини барпо этади.
Ўзбекистонда, масалан, қимматли қоғозларнинг биржа қошидаги бозори
"Тошкент" Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар
билан
операцияларни амалга ошириш қоидаларига мувофиқ листингга кириш
арафасида турган ва листингга киритилмаган компаниялар қимматли
қоғозлари секциялари, шунингдек, хусусийлаштирилаётган
корхоналар
акциялари секциясининг мавжудлиги билан тақдим этилган. "Тошкент"
РФБда листинг тадбири компанияларни танлаб олишнинг қатъий
мезонларини назарда тутганлиги ҳамда листинглар сафига бор–йўғи бир неча
акциядорлик жамиятлари кирганлиги боис, "Тошкент" РФБнинг савдо залида
тузиладиган битимларнинг катта қисмини биржа қошидаги бозорга тегишли
дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: