Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Қимматли қоғозларга доир фьючерс



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Қимматли қоғозларга доир фьючерс 
(futurеs) - ўзида назарда 
тутилган муддатда муайян миқдордаги қимматли қоғозларни қатъий 
белгиланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқловчи 
эмиссиявий қимматли қоғоз.
Фьючерс шартномалари биржаларда сотиладиган қимматли қоғозларга 
ҳам, товарларга ҳам тақдим этилиши мумкин. 
Фьючерсларнинг асосий белгиси – нархининг аниқлиги ва ижро 
этишнинг мажбурийлигидир. Фьючерслар шартнома бўйича сотиб 
олинадиган қимматликка эгалик қилиш ҳуқуқининг бир қўлдан бошқа қўлга 
зудлик билан ўтказилишини назарда тутмайди. Фьючерслар ёрдамида қонун 
билан кафолатланган мажбурият сотиб олинади, бу битим сифатида 
расмийлаштирилиши мумкин. Фьючерснинг ўзига хос белгиси шундан 
иборатки, улар мазкур қимматликлар (сотувчиларда ёки умуман) айни йилда 
борми ёки йўқми, ундан қатьи назар, сотилиши мумкин. 
Фьючерсларнинг опционлар билан ўхшаш томони шундаки, уларнинг 
иккаласи ҳам фонд бойликларини келажакда сотиб олиш имконини беради. 
Фарқларга келсак, улар қуйидагилардан иборат: 
1. Фьючерслар олди–сотди ҳужжати саналмайди; фьючерс фонд 
бойликларини етказиб бериш қатьий мажбуриятидир. 

Фьючерс белгиланган муддат тугаши билан мажбурий ҳисоб – 
китобни талаб қилади. 

Фьючерс бўйича хатар, опционникига қарганда анча юқори, 
чунки фьючерс ҳаридори опцион ҳаридоридан фарқли ўлароқ, опцион 
бўйича йўқотилган мукофотга қараганда анча катта суммани йўқотиши 
мумкин. 
Фьючерс 
шартномасининг 
шартлари 
андозалидир. 
Фьючерс 
шартномасининг нархи биржа кимошди савдоларида талаб ва таклиф 
мувозанатининг натижаси сифатида белгиланади. Фьючерс битимлари 
бўйича ҳисоб–китоблар, одатда, фьючерс билан савдо қилувчилар 
(сотувчилар ва ҳаридорлар)нинг ҳисобрақамлари очилган биржаларнинг 
клиринг палаталари орқали амалга оширилади. 


36 
Ҳосила қимматли қоғозларнинг ушбу тури билан савдо–сотиқ қилиш 
ўзининг хусусиятларига эга. Акциялар билан фьючерс битимлари фонд 
биржаларида, облигациялар билан фьючерс операциялари эса, товар 
биржаларида амалга оширилади. Акцияларнинг муайян муддатда нарх 
пасайишига ўйини чоғида сотилиши акциялар билан тузиладиган энг кенг 
тарқалган муддатли битим ҳисобланади. Одатда, бундай ҳолатда қимматли 
қоғозлар қоплашсиз сотилади, яъни сотувчининг қўлида бўлмаган қимматли 
қоғозларни сотиш учун шартнома тузилади. Қимматли қоғозларни бундай 
шартнома бўйича етказиб бериш учун сармоядор ўзининг брокеридан унга, 
масалан, мазкур операция бўйича етказиб беришни мўлжаллаган акциялар 
пакети қийматининг фақат 60 фоизини берган ҳолда, етказиб берилиши 
лозим бўлган қимматли қоғозларни қарзга олади. Сўнгра брокер ўзидаги 
мавжуд бўлган худди шунақа акцияларни сармоядорга ўтказади ёки унга 
четдан сотиб олинган худди шундай акцияларни топширади. Бунда брокер 
томонидан бериладиган кредитнинг миқдори ушбу мамлакатда қимматли 
қоғозлар бозорини назорат қилувчи орган томонидан белгиланган миқдордан 
ошмаслиги керак. Мазкур қимматли қоғозлар қонтрагентга етказиб 
берилганидан кейин сармоядор брокерга акцияларнинг худди шундай 
тўпламини етказиб бериши лозим бўлади. Бу шуни англатадики, битим 
бўйича ўзининг мажбуриятларини бажариш учун сармоядор акциялар мазкур 
пакетини келажакдаги маълум санада сотиб олиши керак бўлади. 
Ушбу ҳолатда сармоядор, таъкидлаб ўтилганидек, курснинг 
пасайишига умид қилади, бу уни мазкур қимматли қоғозларни янада паст 
нархда ҳарид қилиш ва брокерга ўтказишнинг бошланғич нархида етказиб 
бериш имконини беради. 
Ўзбекистоннинг қонун хужжатларига кўра, 
фьючерс
– бу маълум 
қимматли қоғозларни шартномада белгиланган нархда маълум келажак 
санада сотиб олиш ёки сотиш учун сўзсиз мажбуриятни тасдиқловчи 
қимматли қоғоз (шартнома)дир. Базис активи биринчи марта муомалага 
чиқарилаётган қимматли қоғоз бўлган фьючерсларни чиқаришга йўл 
қўйилмайди. Фьючерслар фьючерс эмитентининг ўзи томонидан ёки учинчи 
шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳарид қилиш ёки 
сотиш мажбуриятини тасдиқлайди. Фьючерслар ўз хуқуқини амалга 
оширишдан бош тортишни назарда тутувчи опционлардан ёки варрантлардан 
фарқли равишда, ижро этиш учун мажбурийдир. Фьючерс эгаси ё қимматли 
қоғозларни етказиб бериши ёки уни кейинги муомалада бўлиши учун қонтр 
агентга сотиши лозим. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish